Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евротур. Марказий ўйинлар олдидан превью

Европа миллий чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бошланмоқда. Мазкур турдан сўнг “Челси” Англия чемпионлигини қўлга киритиши, “Барселона” ўз голларини 100тага етказиши мумкин, Роналду эса ўз фаолияти давомида энг кўп голни “Севилья”га урган. Мана шу ва бошқа фактлар борасида батафсил тўхталиб ўтамиз.

 

Испания. «Кордоба» – «Барселона». 2 май, соат 19:00 (Тошкент вақти билан)

– «Барселона» Испания чемпионати доирасида «Кордоба»га қарши ўтказилган сўнгги 6та сафар ўйинида битта ғалабага эришган.

– «Барселона» биринчи даврада «Кордоба»ни йирик ҳисобда (5:0) мағлуб этди. Каталонияликлар бугун ғалаба қознишса, 1967/68 йилги мавсумдан бери илк марта рақиб устидан бир мавсумда икки марта ғалаба қозонади.

– «Кордоба» Ла лига доирасида кетма-кет 16та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти (13 мағлубият, 3 дуранг). Улар сўнгги марта 12 январь куни «Райо Вальекано»ни мағлуб этишганди (1:0).  Натижада “Кордоба” жадвалда энг сўнгги ўринда бормоқда.

– «Барселона» мавсумдаги голлари сонини 100тага етказиши учун яна 3та гол уриши лозим. Шунда каталонияликлар кетма-кет 4та мавсумдан бери голлар сонини 100тадан оширишади.

– Месси 2та гол урса, клуб ва терма жамоа доирасида ўз голлари сонини 450тага етказади. Ҳозирда аргентиналик футболчи 571та ўйинда 448та гол урган.

 

Испания. «Севилья» – «Реал». 2 май, соат 23:00

– «Реал» «Севилья» билан бўладиган сўнгги 2та сафар ўйинида мағлубиятга учрамоқда.

– «Реал» ушбу мавсумда сафардаги ўйинларнинг бештасида ютқазган. Мадридликлар 2008/2009 йилги мавсумда сафар ўйинларида бундан кўпроқ мағлубиятга учрашганди.

– «Реал» чемпионатнинг сўнгги 6та ўйинида умумий ҳисобда 24-4 тўплар фарқи билан ғалаба қозонди.

– «Альмерия» устидан ғалаба қозонганидан кейин (3:0) «Реал» кетма-кет олтинчи мавсумда 100тадан ортиқ гол урмоқда. “Қаймоқранглилар” Роналдусиз ўтказган чемпионатнинг аввалги 78та мавсумининг атиги биттасида (1989/90,  107 гол) 100тадан ортиқ гол уришган.

–Роналду ўз фаолияти давомида энг кўп голни айнан «Севилья» дарвозасига урган: чемпионатда 16та гол, барча турнирларда 18та гол, шундан, 4та хет-трик.

– Роналду сўнгги 3та расмий ўйинда гол ура олмаяпти. Агар португалиялик футболчи бугун ҳам гол ура олмаса, 2011 йилнинг февраль ойидан бери илк марта кетма-кет 4та ўйинда гол ура олмаган бўлади.

 

Англия. «Челси» – «Кристал Пэлас». 3 май, соат 17:30

– «Челси» ўз тарихи давомида АПЛ доирасида «Кристал Пэлас»га ўз майдонида бирор марта ютқазмаган (7 ғалаба, 5 дуранг).

– Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи давра баҳсининг дастлабки бўлимида ҳакам чўнтагидан қизил карточкани икки марта чиқарди. Ҳозирча АПЛ ўйинларидан бундай ҳолат бошқа такрорланмади.

– Бугунги ўйиндаги ғалаба «Челси»га бешинчи чемпионликни тақдим этади. Шу пайтгача қуйидаги клублар “Челси”га нисбатан чемпионликни кўпроқ қўлга киритишган: «МЮ» – 20 марта, «Ливерпуль» – 18, «Арсенал» – 13, «Эвертон» – 9, «Астон Вилла» – 7 ва «Сандерленд» – 6.

– Терри, Дрогба ва Чех учун мазкур соврин «Челси» сафидаги тўртинчи чемпионлик бўлади. Моуриньо учун эса Португалия, Англия, Италия ва Испаниядаги фаолиятининг сўнгги 13 йилидаги саккизинчи ғолиблик бўлади.

– Моуриньо АПЛдаги фаолияти давомида ўз майдонида фақат бир марта ютқазган («Сандерленд»га қарши ўйинда – 2014 йил апрелда). У “Стемфорд Бриж”даги ўйинларда 74та ғалабага эришиб, 20та дуранг натижа қайд этган.

 

Англия. «Тоттенхэм» – «Манчестер Сити». 3 май, соат 20:00

– «Сити» АПЛ доирасида “Тоттенхэм”ни 50 марта мағлуб этган бешинчи жамоага айланиши мумкин. «МЮ» (75), «Ливерпуль» (68), «Арсенал» (64) ва «Челси» (55)«Тоттенхэм»ни 50 мартадан кўп мағлубиятга учратишган.

– «Тоттенхэм» сўнгги 9та ўйиндан фақат биттасида «Сити»ни мағлуб этган (1 дуранг, 7 мағлубият).

– «Тоттенхэм» 2015 йилда АПЛ жамоалари орасида энг кўп гол урган – 31та гол. Бу даврда «Арсенал» ва «Сити» 29 мартадан рақиблари дарвозасини ишғол қилишган.

– Харри Кейн ушбу мавсумда барча мусобақаларда 30та гол урди. У Гари Линекер (35 гол, 1991/92)дан кейин шундай натижа қайд этган «Тоттенхэм»нинг дастлабки футболчисига айланди.

– «Сити» АПЛ доирасида сўнгги 9та ўйиндан бери ўз майдонида фақат ғалаба қозонмоқда.

Киритилди: 02.05.2015 10:19. Ўқилди: 5897 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
00:00
Астон Вилла
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.