Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси»нинг «тахт»га қайтиши

Сўнгги уч йил ичида Лондоннинг кўк қисми бир қатор ўзгаришларни бошдан кечирди. Дастлаб Жозе қайтди ва дарҳол олтин медаллар қўлга киритилди. Хурсандчиликлар ортидан эса омадсизлик серияси келди ва шу тариқа «Челси» Моуриньо билан иккинчи марта хайрлашди. Шундан сўнг клубни қайта тиклашга эҳтиёж туғилди ва янги мавсумга янги мутахассис қўл остида тайёргарлик бошланди. Конте португалиялик ҳамкасбининг акси - юз ифодасида совуқликдан асар ҳам йўқ, ҳақиқий олов, қолаверса, захира ўриндиғида жим ўтиришдан кўра, эҳтиросларини ошкор этишни хуш кўради.

Ҳозирги «Челси» «беназир» қўл остида чемпионликни қўлга киритган жамодан кескин фарқ қилади. Ва тан олиш керакки, ундан кучли. Бир йил аввал «аристократлар» бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келгандек эди, тикланишнинг иложи йўқдек туюлганди. Контенинг ташрифидан сўнг эса бу клуб ўзига хос тарзда хотиржамлик ва ишонч билан соврин томон дадил интилди. Айнан шу «Челси»ни ХХI асрдаги АПЛнинг энг кучли чемпиони, десак бунга қарши чиқадиганлар кўп топилмаса керак.

Италиялик «маэстро» атиги бир мавсумда йирик трансферларсиз бутун клубни тубдан ўзгартириб юборди. Энди мураббий керакли кучайтиришларни амалга оширса, рақиблар хавотири янада ошиши шубҳасиз. Эҳтимол, «Тоттенхэм»нинг ёш ва тезкор футболчилари ҳаракатларидан завқлангандирмиз, аммо якунда шоҳсупадаги ўрин «Челси»га насиб этди. Тарихдан эса фақат ғолиблар жой олишини унутмаслик даркор.

Ҳис-туйғуларни бир четга суриб, мусобақа жадвали ва статистикага назар ташласак, «аристократлар»нинг 30та ғалабаси дарҳол кўзга ташланади. «Сандерленд» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги юбилей ғалабадан сўнг «кўклар» АПЛ ташкил этилганидан буён биринчи бўлиб ушбу кўрсаткични қайд этган жамоага айланишди. Буларнинг бари Англия премьер-лигасида рақобатбардошлик ошгани кўп таъкидланаётган даврга тўғри келганига нима дейсиз? Биласизми, бир мавсумда энг кўп очко жамғарган жамоа қайси?.. Яна ўша «Челси» 12 йил аввал Моуриньо бошқарувида 95 очко тўплаганди, ғалабалар сони эса камроқ бўлган.

Энг яқин таъқибчи - «Тоттенхэм»га ҳам тан бериш лозим. Маурисио Почеттино шогирдлари мавсумдаги бир кўрсаткич бўйича энг юқори ўринни эгаллашди. «Шпорлар»да 86 очко, тўплар нисбати: 86-26.

Мазкур рақамлар «Челси» бошқалардан кучлироқ эканлигига яна бир далил, албатта. Зеро бундай таъқибчи билан жамоа ўзини йўқотиб қўймади ва ҳақли равишда АПЛ бош совринини қўлга киритди. 7 очколик фарқ 1992 йилдан буён кузатилган натижаларни ҳисоблаб чиқилса, ўртача 6,52 баллга тўғри келади.

Бундан ташқари, «Челси» мавсум давомида ажойиб рекордни такрорлади - кетма-кет қозонилган 13 ғалаба. «Аристократлар» 1 октябрдан янги йилгача ҳеч кимга очко улашишмади. «Челси» ғалабасининг асосий омили керакли пайтда ташаббусни қўлга ола билишидадир. Улар 38 учрашувнинг 30тасида биринчи бўлиб ҳисобни очишган, мавсум давомида эса атиги 457 дақиқа ҳисобда орқада боришди. Яна бир факт кишини ҳайратга солади. Конте футболчи алмаштириб, ўйинга таъсир қилгандан сўнг «Челси» деярли гол ўтказмаган. Лондонликлар фақат 4 февраль куни захира имкониятидан фойдалангандан кейин қўшимча дақиқаларда «Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жирудан ҳеч нарсани ҳал этмайдиган голни ўтказиб юборишган, холос.

Танқидчилар еврокубоклардан четда қолиш «Челси»га ёрдам берди, дейишмоқда. Табиийки, улар ҳақ бўлишлари мумкин. Англия кубоги финали «аристократлар» учун мавсумдаги 47-ўйин бўлди. Улар бу борада АПЛ тарихида «Лестер»дан (43та ўйин) кейинги ўринни эгаллашди. Тулкилар ўтган мавсумни ажойиб тарзда ўтказганликларини ёдга олиш даркор. «Челси» сафида тўққиз футболчи бир мавсум давомида 30 учрашувда бошлан-ғич таркибда майдонга тушди - Куртуа, Аспиликуэта, Луис, Кэхилл, Алонсо, Матич, Канте, Азар ва Коста.

Аспиликуэта чемпионат тарихида барча учрашувларни тўлиқ ўтказган тўртинчи футболчига айланди. Бу кўрсаткичга аввал Гари Паллистер (1992|1993), Жон Терри (2014|2015) ва Уэс Морган (2015|2016) эришишган. Куртуа чемпионат давомида 16та «қуруқ» ўйин ўтказиб, энг яхши дарвозабон совринини қўлга киритди. Ҳимоя чизиғи ҳам яхши натижа кўрсата олди, ўтказиб юборилган тўплар сони 33тани ташкил этди.

Контенинг «Ҳали «Челси» янада кучаяди», деб баралла гапиргани рақибларни зир титратиши аниқ. Бадавлат раҳбарнинг жамоага тўлиқ ишониши ва Европа Чемпионлар Лигасига қайтиш ёзги трансферлар мавсумида йирик харидларнинг амалга ошишини кафолатлайди. Кўрайлик-чи, Антонио Конте янги мавсум бунданда кучлироқ жамоа туза олишни уддалармикан?!

Киритилди: 20.06.2017 17:29. Ўқилди: 6433 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

12.03.2024. АПЛ. 28-тур.
01:00
Челси
3-2
Ньюкасл

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. АПЛ. 30-тур.
20:00
Челси
-:-
Бёрнли

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.