Кириш Регистрация

ЕВРО-2016

Франция. 10 июнь — 10 июль

Ўтган учрашувлар

Финал
10.07.2016
23:59 Португалия 1-0 Франция
Ярим финал
07.07.2016
23:59 Германия 0-2 Франция
06.07.2016
23:59 Португалия 2-0 Уэльс
Чорак финал
03.07.2016
23:59 Франция 5-2 Исландия
02.07.2016
23:59 Германия 1-1 Италия
01.07.2016
23:59 Уэльс 3-1 Бельгия
30.06.2016
23:59 Польша 1-1 Португалия
Нимчорак финал
27.06.2016
23:59 Англия 1-2 Исландия
21:00 Италия 2-0 Испания
26.06.2016
23:59 Венгрия 0-4 Бельгия

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Антуан Гризманн Франция 6
2 Оливье Жиру Франция 3
3 Луиш Нани Португалия 3
4 Криштиану Роналду Португалия 3
5 Гарет Бэйл Уэльс 3
6 Димитри Пайет Франция 3
7 Альваро Мората Испания 3
8 Якуб Блашчиковски Польша 2
9 Биркир Бьярнасон Исландия 2
10 Марио Гомес Германия 2
тўлиқ жадвал »

ЕВРО-2016 СТАДИОНЛАРИ

"СТАД ДЕ ФРАНС"
Шаҳар: Сен-Дени
Клуб: Франция миллий терма жамоаси
Сиғими: 81.338
Ишга туширилган йил: 1998
Майдоннинг ўлчами: 105х70

"Стад де Франс" ёки "Франция стадиони" 1998 йилги жаҳон чемпионати учун махсус барпо этилган бўлиб, Париж яқинидаги Сен-Дени шаҳарчасида жойлашган. Қурилиши учун 285 млн. евро сарфланган бу иншоотда футбол ва регби бўйича Франция миллий терма жамоаси ўйнайди. Стадионда ЖЧ-1998 ўйинлари, шунингдек 1999/2000 йилги мавсумда ЕЧЛ финали бўлиб ўтган. "Стад де Франс" Европа чемпионатининг бош стадионидир. Унда мусобақанинг очилиш маросими ва финали бўлиб ўтади.

10.06.     23:55   "А" гуруҳи    Франция - Руминия
13.06.    21:00    "Е" гуруҳи    Ирландия - Швеция
16.06.    23:55    "С" гуруҳи    Германия - Польша
22.06.    21:00    "F" гуруҳи    Исландия - Австрия    
27.06.    18:00    1/8 финал    
10.07.    23:55    Финал        


"ВЕЛОДРОМ"
Шаҳар: Марсель
Клуб: "Олимпик"
Сиғими: 67.394
Ишга туширилган йил: 1937
Майдоннинг ўлчами: 105х68

Марсель шаҳридаги "Велодром" стадиони ЖЧ-1938 учун махсус барпо қилинган. Дастлаб, футболдан ташқари, велосипед пойгалари учун ҳам мўлжалланган. "Велодром" номи шундан келиб чиққан. Стадион ўз тарихи давомида бир неча маротаба таъмирланган. 1983 йили велосипед йўлаклари олиб ташланган. 2014 йилги таъмирлаш ишларидан сўнг сиғими 67000 ўриндиққа етказилган. Стадионда ЖЧ-1938, ЖЧ-1998, Евро-1960 ва Евро-1984 ўйинлари ўтказилган. Ҳозирги кунда "Олимпик" клубининг уй стадиони.

11.06.    23:55    "В" гуруҳи    Англия - Россия
15.06.    23:55    "А" гуруҳи    Франция - Албания
18.06.    21:00    "F" гуруҳи    Исландия - Венгрия
21.06.    21:00    "С" гуруҳи    Украина - Польша
30.06.    23:55    1/4 финал    
07.07.    23:55    1/2 финал    


"СТАД ДЕ ЛЮМЬЕР"
Шаҳар: Лион
Клуб: "Лион"
Сиғими: 59.286
Ишга туширилган йил: 2016
Майдоннинг ўлчами: 105х68

"Стад де Люмьер" Европа чемпионати учун махсус барпо этилган янги стадион. Қурилиши учун 450 млн. евро сарфланган. Бу Франциядаги илк хусусий стадион бўлиб, унга сарфланган маблағнинг катта қисми ҳомийлар ва хусусий инвесторлар томонидан қопланган. Ҳозирги кунда "Олимпик Лион" клубининг уй стадиони. Унда Евро-2016 дан ташқари, аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019 ўйинлари ҳам ўтказилади.

13.06.    23:55    "Е" гуруҳи    Бельгия - Италия
16.06.    21:00    "С" гуруҳи    Украина - Ш.Ирландия
19.06.    23:55    "А" гуруҳи    Руминия - Албания
22.06.    21:00    "F" гуруҳи    Венгрия - Португалия
26.06.    18:00    1/8 финал    
06.07.    23:55    1/2 финал    


"ПЬЕР МОРУА"
Шаҳар: Вильнев-д'Аск
Клуб: "Лилль"
Сиғими: 50.186
Ишга туширилган йил: 2012
Майдоннинг ўлчами: 105х68

"Пьер Моруа" стадиони Лилль яқинидаги Вильнев-д'Аск шаҳарчасида, Европа чемпионати учун махсус барпо қилинган. Қурилиши учун сарфланган нарх - 282 млн. евро. Лилль шаҳрининг кўп йиллик мэри ва Франция бош вазири Пьер Моруа шарафига номланган. Стадион ёпиладиган томи ва ҳаракатланадиган майдони билан ажралиб туради. Бу эса нафақат футбол ўйинлари, балки турли кўнгилочар тадбирлар, концертларни ўтказиш имконияти ҳам беради. Ҳозирги кунда "Лилль" клубининг уй стадиони.

12.06.    23:55    "С" гуруҳи    Германия - Украина
15.06.    18:00    "В" гуруҳи    Россия - Словакия
19.06.    23:55    "А" гуруҳи    Швейцария - Франция
22.06.    23:55    "Е" гуруҳи    Италия - Ирландия
26.06.    21:00    1/8 финал    
01.07.    23:55    1/4 финал    


"ПАРК ДЕ ПРЕНС"
Шаҳар: Париж
Клуб: "ПСЖ"
Сиғими: 48.712
Ишга туширилган йил: 1897
Майдоннинг ўлчами: 105х68

"Парк де Пренс" ёки "Шаҳзодалар парки" стадиони Европанинг энг кўҳна спорт иншоотларидан бири бўлиб, 1897 йили барпо қилинган. Футболдан ташқари енгил атлетика, велопойга ва бошқа спорт турлари учун ҳам мўлжалланган. 1972 йили бузиб ташланиб, тўлиғича янгидан қурилган. Стадионда 1924 йилги Олимпиада мусобақаси, ЖЧ-1938 ва ЖЧ-1998, Евро-1960 ва Евро-1984 ўйинлари ўтказилган. Шунингдек 1956, 1975 ва 1981 йилларда ЕЧК финали, 1998 йили УЕФА кубоги финалига мезбонлик қилган. 1998 йилгача Франция терма жамоасининг асосий стадиони бўлган. Ҳозирги кунда "ПСЖ" клубининг уй стадиони.

12.06.    18:00    "D" гуруҳи    Туркия - Хорватия
15.06.    21:00    "А" гуруҳи    Руминия - Швейцария
18.06.    23:55    "F" гуруҳи    Португалия - Австрия
21.06.    21:00    "С" гуруҳи    Ш.Ирландия - Германия
25.06.    21:00    1/8 финал    


"МАТМЮ АТЛАНТИК"
Шаҳар: Бордо
Клуб: "Бордо"
Сиғими: 42.115
Ишга туширилган йил: 2015
Майдоннинг ўлчами: 105х68

"Матмю Атлантик" Европа чемпионати учун Бордо шаҳрида махсус барпо этилган янги стадион. Қурилиши учун 168 млн. евро сарфланган. Стадионга 10 йил давомида ҳомийлик қилиш ҳуқуқини сотиб олган "Матмю" суғурта компанияси шарафига номланган. Ҳозирги кунда "Бордо" клубининг уй стадиони.

11.06.    21:00    "В" гуруҳи    Уэльс - Словакия
14.06.    18:00    "F" гуруҳи    Австрия - Венгрия
18.06.    18:00    "Е" гуруҳи    Бельгия - Ирландия
21.06.    23:55    "D" гуруҳи    Хорватия - Испания
02.07.    23:55    1/4 финал    


"ЖОФФРУА ГИШАР"
Шаҳар: Сент-Этьен
Клуб: "Сент-Этьен"
Сиғими: 41.965
Ишга туширилган йил: 1931
Майдоннинг ўлчами: 105х68

"Жоффруа Гишар" - 1931 йили Сент-Этьен шаҳрида барпо қилинган кўп тармоқли стадиондир. У футбол ва регби ўйинларини ўтказишга мўлжалланган. У маҳаллий тадбиркор Жоффруа Гишар шарафига номланган, чунки унинг ҳудуди Гишар оиласига тегишли бўлган. Стадион ўз тарихида бир неча марта таъмирланган. 2014 йилда тугалланган сўнгги таъмирлаш ишларидан сўнг, сиғими 42000 ўриндиққа етказилган. Стадионда Евро-1984 ва ЖЧ-1998 ўйинлари ўтказилган. Ҳозирги кунда "Сент-Этьен" клубининг уй стадиони.

14.06.    21:00    "F" гуруҳи    Португалия - Исландия
17.06.    21:00    "D" гуруҳи    Чехия - Хорватия
20.06.    23:55    "В" гуруҳи    Словакия - Англия
25.06.    18:00    1/8 финал        
03.07.    23:55    1/4 финал    


"ФЕЛИКС БОЛЛАР"
Шаҳар: Ланс
Клуб: "Ланс"
Сиғими: 41.233
Ишга туширилган йил: 1932
Майдоннинг ўлчами: 105х68


"Феликс Боллар" стадиони 1932 йили Ланс шаҳрида барпо қилинган. У спортнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган маҳаллий тадбиркор Феликс Боллар шарафига номланган. Стадион футбол ва регби ўйинларини ўтказишга мўлжалланган. Қизиғи шундаки, унинг сиғими 41233та ўриндиқ бўлиб, Ланс шаҳри аҳолисидан 5000тага ортиқдир. Стадионда Евро-1984, ЖЧ-1998 ва регби бўйича ЖЧ-1999 ва ЖЧ-2007 ўйинлари ўтказилган. Ҳозирги кунда "Ланс" клубининг уй стадиони.

11.06.    18:00    "А" гуруҳи    Албания - Швейцария
16.06.    18:00    "В" гуруҳи    Англия - Уэльс
21.06.    23:55    "D" гуруҳи    Чехия - Туркия
25.06.    23:55    1/8 финал        


"АЛЬЯНЦ РИВЬЕРА"
Шаҳар: Ницца
Клуб: "Ницца"
Сиғими: 35.624
Ишга туширилган йил: 2013
Майдоннинг ўлчами: 105х68

"Альянц Ривьера" - Ницца шаҳрида Европа чемпионати учун махсус барпо этилган янги кўп тармоқли стадион. Футбол ва регби ўйинлари, шунингдек кўнгилочар тадбирлар, концертлар учун мўлжалланган. Қурилиш нархи 245 млн. евро. Сейсмик хавфли ҳудудда жойлашгани сабабли, ёғоч ва металл конструкциялардан ўзига хос усулда, зилзилабардош қилиб қурилган. Стадионда Франциянинг миллий спорт музейи жойлашган. Ҳозирги кунда "Ницца" клубининг уй стадиони.

12.06.    21:00    "С" гуруҳи    Польша - Ш.Ирландия
17.06.    23:55    "D" гуруҳи    Испания - Туркия
22.06.    23:55    "Е" гуруҳи    Швеция - Бельгия
27.06.    21:00    1/8 финал    


"ТУЛУЗА"
Шаҳар: Тулуза
Клуб: Тулуза
Сиғими: 33.150
Ишга туширилган йил: 1937
Майдоннинг ўлчами: 105х68

"Тулуза" стадиони ЖЧ-1938 учун махсус барпо қилинган кўп тармоқли спорт иншоотидир. У футбол ва регби ўйинларини ўтказиш учун мўлжалланган. Ўз тарихида бир неча марта қайта таъмирланган. Стадионда ЖЧ-1938, ЖЧ-1998 ва регби бўйича ЖЧ-2007 ўйинлари ўтказилган. Ҳозирги кунда "Тулуза" клубининг уй стадиони.

13.06.    18:00    "D" гуруҳи    Испания - Чехия
17.06.    18:00    "Е" гуруҳи    Италия - Швеция
20.06.    23:55    "В" гуруҳи    Россия - Уэльс
26.06.    23:55    1/8 финал

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.