Кириш Регистрация

ЕВРО-2016

Франция. 10 июнь — 10 июль

Ўтган учрашувлар

Финал
10.07.2016
23:59 Португалия 1-0 Франция
Ярим финал
07.07.2016
23:59 Германия 0-2 Франция
06.07.2016
23:59 Португалия 2-0 Уэльс
Чорак финал
03.07.2016
23:59 Франция 5-2 Исландия
02.07.2016
23:59 Германия 1-1 Италия
01.07.2016
23:59 Уэльс 3-1 Бельгия
30.06.2016
23:59 Польша 1-1 Португалия
Нимчорак финал
27.06.2016
23:59 Англия 1-2 Исландия
21:00 Италия 2-0 Испания
26.06.2016
23:59 Венгрия 0-4 Бельгия

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Антуан Гризманн Франция 6
2 Оливье Жиру Франция 3
3 Луиш Нани Португалия 3
4 Криштиану Роналду Португалия 3
5 Гарет Бэйл Уэльс 3
6 Димитри Пайет Франция 3
7 Альваро Мората Испания 3
8 Якуб Блашчиковски Польша 2
9 Биркир Бьярнасон Исландия 2
10 Марио Гомес Германия 2
тўлиқ жадвал »

Швеция терма жамоаси

ШВЕЦИЯ
Бошқарув шакли: Парламент демократияси ва конституцион монархия
Пойтахти: Стокгольм
Қирол: Карл XVI Густав
Расмий тили: швед тили
Ҳудуди: 447 435 кв. км
Аҳолиси: 9 793 172 киши
Валютаси: Швед кронаси
Интернет домени: .se

ШВЕД ФУТБОЛ УЮШМАСИ
Ташкил этилган йили: 1904 йил
ФИФА аъзоси: 1904 йилдан
УЕФА аъзоси: 1954 йилдан
Президенти: Карл-Эрик Нильссон
ФИФА рейтингидаги ўрни: 36
МТЖ лақаби: Blаgult (Кўк-сариқлар)
МТЖ либоси: Adidas
ФИФА коди: SWE


ЖАМОА САРДОРИ: Златан Иброҳимович
Амплуаси: ҳужумчи.
1981 йил 3 октябрда туғилган.
Иброҳимовичнинг футболчилик фаолияти 1999 йилда “Мальмё” клубида бошланган, ушбу жамоада у 40 учрашувда майдонга тушиб, 16 бора гол киритган. Швециялик 2001 йилда “Аякс” таркибига ўтади. 2004 йилнинг августида у “Ювентус” футболчисига айланади. Биринчи мавсумдаёқ “кўҳна синьора” таркибида ўтказган 45та учрашувда рақиблари дарвозасига 16та гол киритишга эришади. 2006-2009 йиллари “Интер”, 2009-2010 йилларда “Барселона”, 2010-2012 йилларда “Милан” сафида тўп суради ва голеадорлик хусусиятини янада яққолроқ намойиш қилади. Златан 2012 йилдан буён ПСЖ клубида тўп суриб келмоқда.

Иброҳимович 19 ёшида Швеция терма жамоасидаги дебютини нишонлаган. Орадан кўп вақт ўтмасдан у терма жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланади. У ҳамон етакчи, жамоасини сардор сифатида ва чиройли голлари билан ғалабалар сари етаклаб келмоқда. Златан ўзининг 62 голи билан Швеция терма жамоасининг тарихдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади.

БОШ МУРАББИЙ: Эрик Хамрен
Туғилган санаси: 1957 йил 27 июнь
Фуқаролиги: Швеция
Футболчилик фаолияти: “Юсдаль”, “Стокквик”
Мураббийлик фаолияти: “Весбю ИК”, “Броммапойкарна”, “Васалунд”, “Дегерфорс”, “АИК”, “Эргрюте”,  “Ольборг”, “Русенборг” ва Швеция терма жамоаси

Эрик Хамрен профессионал футболни жуда эрта,18 ёшида тарк этади. Аммо у футболни бутунлай тарк эта олмасди, тез орада мураббийлик соҳасида ўзини синаб кўришга қарор қилади.

“Сундсвалль” клуби ёшлар жамоаси билан ишга киришгач, шу йилнинг ўзида бу жамоани 19 ёшгача бўлган жамоалар ўртасида Швеция чемпионига айлантиради. Шундан сўнг профессионал клублардаги мураббийлик фаолияти бошланади. Эрик Хамреннинг ўзига хос жиҳати – у ёш футболчилар билан ишлашни, уларни кашф қилишни яхши уддаларди. Маркус Альбек ва Юхан Эльмандер каби Швециянинг номдор ҳужумчилари айнан унинг қўл остида тарбия топиб, катта футболга кириб келишган.

Эрик Хамрен Дания ва Норвегия мамлакатлари жамоалари билан сезиларли ютуқларга эришгач, Швед футбол уюшмаси уни терма жамоага таклиф қилади. 2009 йилнинг ноябридан у Швеция терма жамоасини бошқариб келади.

ЕВРО-2016 САРИ БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛИ
“G” САРАЛАШ ГУРУҲИ
08.09.2014    АВСТРИЯ - ШВЕЦИЯ 1:1
09.10.2014    ШВЕЦИЯ - РОССИЯ 1:1
12.10.2014    ШВЕЦИЯ - ЛИХТЕНШТЕЙН 2:0
15.11.2014    ЧЕРНОГОРИЯ - ШВЕЦИЯ 1:1
27.03.2015    МОЛДАВИЯ - ШВЕЦИЯ 0:2
14.06.2015    ШВЕЦИЯ - ЧЕРНАГОРИЯ 3:1
05.09.2015     РОССИЯ - ШВЕЦИЯ 1:0
08.09.2015    ШВЕЦИЯ - АВСТРИЯ 1:4
09.10.2015    ЛИХТЕНШТЕЙН - ШВЕЦИЯ 0:2
12.10.2015    ШВЕЦИЯ - МОЛДАВИЯ 2:0

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Австрия 10 9 1 0 22-5 28
2 Россия 10 6 2 2 21-5 20
3 Швеция 10 5 3 2 15-9 18
4 Черногория 10 3 2 5 12-14 11
5 Лихтенштейн 10 1 2 7 2-26 5
6 Молдова 10 0 2 8 5-18 2

ТЕРМА ЖАМОА ТАРКИБИ

1

ДР

Андреас Исакссон

03.10.1981

128/0

Қосимпошо (Туркия)

2

ҲМ

Микаэл Лустиг

13.12.1986

50/2

Селтик (Шотландия)

3

ҲМ

Эрик Юханссон

30.12.1988

8/0

Копенгаген (Дания)

4

ҲМ

Андреас Гранквист

16.04.1985

50/3

Краснодар (Россия)

5

ҲМ

Мартин Олссон

17.05.1988

34/5

Норвич (Англия)

6

ЯҲ

Эмил Форсберг

23.10.1991

15/1

Лейпциг (Германия)

7

ЯҲ

Себастиан Ларссон

06.06.1985

82/6

Сандерленд (Англия)

8

ЯҲ

Албин Экдал

28.07.1989

21/0

Ҳамбург (Германия)

9

ЯҲ

Ким Чельстрём

24.08.1982

127/16

Грассхоппер (Швейцария)

10

ҲЖ

Златан Иброҳимович (С)

03.10.1981

112/62

ПСЖ (Франция)

11

ҲЖ

Маркус Берг

17.08.1986

32/8

Панатинаикос (Греция)

12

ДР

Робин Олсен

08.01.1990

3/0

Копенгаген (Дания)

13

ҲМ

Понтус Янссон

13.02.1991

7/0

Торино (Италия)

14

ҲМ

Виктор Линделёф

17.06.1994

2/0

Бенфика (Португалия)

15

ЯҲ

Оскар Ҳильемарк

28.06.1992

9/1

Палермо (Италия)

16

ЯҲ

Понтус Вернблум

25.06.1986

50/2

ЦСКА (Россия)

17

ҲМ

Людвиг Аугустинссон

21.04.1994

3/0

Копенгаген (Дания)

18

ЯҲ

Оскар Левицки

14.07.1992

9/0

Мальмё

19

ҲЖ

Эмир Куйович

22.06.1988

3/1

Норчёпинг

20

ҲЖ

Йон Гуидетти

15.04.1992

7/0

Сельта (Испания)

21

ЯҲ

Жимми Дурмаз

22.03.1989

30/2

Олимпиакос (Греция)

22

ЯҲ

Эркан Зенгин

05.08.1985

19/3

Трабзонспор (Туркия)

23

ДР

Патрик Карлгрен

08.01.1992

1/0

АИК

 

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.