Кириш Регистрация

ЕВРО-2016

Франция. 10 июнь — 10 июль

Ўтган учрашувлар

Финал
10.07.2016
23:59 Португалия 1-0 Франция
Ярим финал
07.07.2016
23:59 Германия 0-2 Франция
06.07.2016
23:59 Португалия 2-0 Уэльс
Чорак финал
03.07.2016
23:59 Франция 5-2 Исландия
02.07.2016
23:59 Германия 1-1 Италия
01.07.2016
23:59 Уэльс 3-1 Бельгия
30.06.2016
23:59 Польша 1-1 Португалия
Нимчорак финал
27.06.2016
23:59 Англия 1-2 Исландия
21:00 Италия 2-0 Испания
26.06.2016
23:59 Венгрия 0-4 Бельгия

Тўпурарлар

ИСМ-ШАРИФИ ЖАМОА ГОЛ
1 Антуан Гризманн Франция 6
2 Оливье Жиру Франция 3
3 Луиш Нани Португалия 3
4 Криштиану Роналду Португалия 3
5 Гарет Бэйл Уэльс 3
6 Димитри Пайет Франция 3
7 Альваро Мората Испания 3
8 Якуб Блашчиковски Польша 2
9 Биркир Бьярнасон Исландия 2
10 Марио Гомес Германия 2
тўлиқ жадвал »

Словакия терма жамоаси

СЛОВАКИЯ
Бошқарув шакли: Парламент республикаси
Пойтахти: Братислава
Президент: Андрей Киска
Бош вазир: Роберт Фицо
Расмий тили: словак тили  
Ҳудуди: 49 034 кв. км
Аҳолиси: 5.400.000 киши
Валютаси: Евро
Интернет домени: .sk

СЛОВАКИЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил этилган йили: 1938 йил
ФИФА аъзоси: 1994 йилдан
УЕФА аъзоси: 1993 йилдан
Президенти: Ян Ковачик
ФИФА рейтингидаги ўрни: 32
МТЖ лақаби: Вакиллар
МТЖ либоси: PUMA
ФИФА коди: SWK

ЖАМОА САРДОРИ: МАРТИН ШКРТЕЛ
Амплуаси: марказий ҳимоячи.
“Тренчин” жамоаси тарбияланувчиси бўлган Мартин Европага юришини Россиянинг “Зенит” клубида бошлаган . У ердаги 4 йиллик фаолиятдан сўнг, 2008 йилда “Ливерпуль” клуби назарига тушади ва ўшандан буён “қизиллар”нинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиб келмоқда.

Сўнгги мавсумда у жароҳат туфайли жуда кўп вақтни ўтказиб юборган ва натижада клубдаги ўрнини бой берган бўлса-да, терма жамоага келганда, у ҳалиям алмаштириб бўлмас етакчи саналади. Умуман Словакия терма жамоасининг бугунги таркиби жуда тажрибали, 30 ёшдан ўтган 12 нафар футболчига эга. Уларнинг ичида айнан Мартин ҳақиқий йўлбошчи ҳисобланади. Терма жамоадаги ўйинлар сони бўйича Марек Ҳамшикдан ортқа қолаётган бўлса-да, унинг етакчилик характери бош мураббийга қўл келади.

БОШ МУРАББИЙ: ЯН КОЗАК
Ян Козак 1954 йилда туғилган. Чехославакия терма жамоаси сафида элликдан ортиқ ўйинларда майдонга тушган ярим ҳимоячи 1993 йилдан бошлаб мураббийлик фаолиятини бошлайди ва бир қатор маҳаллий жамоаларга мураббийлик қилади. Жумладан, 1996 йилда у  “Кошице”ни ўз тарихида биринчи марта мамлакат чемпионига айлантиради, кейинги йили ҳам бу натижани такрорлаб, жамоани Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига олиб чиққан.

Терма жамоага эса 2013 йилнинг июлида Михал Ҳипнинг ўрнига келади. У пайтда Словакия терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасидан деярли маҳрум бўлган, Козак олдидаги асосий вазифа Европа чемпионати саралаш ўйинлари олдидан Словакияни тайёрлаш эди.

Ян Козак бу вазифани ажойиб шаклда уддалай олди, ҳатто Испания, Украина каби кучли терма жамоалар жой олган гуруҳда дастлабки 6 ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб ўзига яраша сенсация кўтарди. Словаклар кейинги ўйинларни бироз бўш ўтказиб, охирги 4 ўйиндан атиги биттасини ютган бўлишса-да, тўпланган очколар уларга Украинани ортда қолдиришга етди.

Ян Козак эса, ҳозиргача Словакияни бошқарган 9 мураббий ичида энг яхши натижани (ҳар ўйинга ўртача 2 очко) қўлга киритган мураббий бўлиб турибди.  

ЕВРО-2016 САРИ БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛИ
“Е” САРАЛАШ ГУРУҲИ
08.09.2014    УКРАИНА – СЛОВАКИЯ 0:1
09.10.2014    СЛОВАКИЯ - ИСПАНИЯ 2:1
12.10.2014    БЕЛОРУСЬ - СЛОВАКИЯ 1:3
15.11.2014    МАКЕДОНИЯ - СЛОВАКИЯ 0:2
27.03.2015    СЛОВАКИЯ - ЛЮКСЕМБУРГ 3:0
14.06.2015     СЛОВАКИЯ - МАКЕДОНИЯ 2:1
05.09.2015    ИСПАНИЯ - СЛОВАКИЯ 2:0
08.09.2015    СЛОВАКИЯ – УКРАИНА 0:0
09.10.2015    СЛОВАКИЯ - БЕЛОРУСЬ 0:1
12.10.2015    ЛЮКСЕМБУРГ - СЛОВАКИЯ 2:4

ЖАМОАЛАР

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1. Испания

10

9

0

1

23-3

27

2. СЛОВАКИЯ

10

7

1

2

17-8

22

3. Украина

10

6

1

3

14-4

19

4. Белорусь

10

3

2

5

8-14

11

5. Люксембург

10

1

1

8

6-27

4

6. Македония

10

1

1

8

6-18

4

ТЕРМА ЖАМОА ТАРКИБИ

Амп.

Футболчи

Туғ.йили

Ўйин/гол

Жамоаси

1

ДР

Ян Муха

05.12.1982

45/0

Слован

2

ҲМ

Петер Пекарик

30.10.1986

65/2

Ҳерта (Германия)

3

ҲМ

Мартин Шкртел (С)

15.12.1984

79/5

Ливерпуль (Англия)

4

ҲМ

Ян Дюрица

10.12.1981

77/4

Локомотив (Россия)

5

ҲМ

Норберт Диомбер

23.01.1989

10/0

Рома (Италия)

6

ЯҲ

Ян Грегуш

29.01.1991

5/0

Яблонец (Чехия)

7

ЯҲ

Владимир Вайсс

30.11.1989

50/4

Ал-Ғарафа (Қатар)

8

ЯҲ

Ондрей Дуда

05.02.1994

9/1

Легия (Польша)

9

ЯҲ

Станислав Шестак

16.12.1982

63/13

Ференцварош (Венгрия)

10

ЯҲ

Мирослав Стох

19.10.1989

52/6

Бурсаспор (Туркия)

11

ҲЖ

Адам Немец

02.09.1985

20/4

Виллем II (Нидерландия)

12

ДР

Ян Новота

29.11.1983

2/0

Рапид (Австрия)

13

ЯҲ

Патрик Грошовски

22.04.1992

9/0

Виктория (Чехия)

14

ҲМ

Милан Шкриняр

11.02.1995

0/0

Сампдория (Италия)

15

ҲМ

Томаш Ҳубочан

17.09.1985

44/0

Динамо (Россия)

16

ҲМ

Корнел Салата

24.01.1985

36/2

Слован

17

ЯҲ

Марек Ҳамшик

27.07.1987

85/17

Наполи (Италия)

18

ҲМ

Душан Швенто

01.08.1985

36/1

Кёльн (Германия)

19

ЯҲ

Юрай Куцка

26.02.1987

45/4

Милан (Италия)

20

ЯҲ

Роберт Мак

08.03.1991

26/7

ПАОК (Греция)

21

ҲЖ

Михал Дюриш

01.06.1988

23/3

Виктория (Чехия)

22

ЯҲ

Виктор Печовски

24.05.1983

30/1

Жилина

23

ДР

Матуш Козачик

27.12.1983

15/0

Виктория (Чехия)

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.