Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

1908 йилнинг 9 март куни, Италия вақти билан соат 23.30 да “FC Internazionale Milano” футбол клуби дунёга келди. Клуб ранглари сифатида кўк ва қора ранглар танланди. Бу ранглар “Интер” ва “Милан” вакиллари ўртасида муштлашувдан кейин танада қолган асоратлардан эсдалик сифатида танланган. Гап шундаки, ХХ аср бошида Италия футбол мутасаддилари ўз лигаларига чет эллик ўйинчиларни қабул қилишдан бош тортишади. Янги қонун-қоидалар сабаб “Милан” сафида тўп сураётган кўплаб футболчилар клубдан четлатиладилар. Айнан улар янги клуб тузишга қарор қилишади.

“Интер” ўз тарихидаги дастлабки расмий ўйинни 1909 йилнинг 10 январь куни “Милан” клубига қарши ўтказган (илк расмий дерби). Бу ўйинда “Интер” 2-3 ҳисобида мағлубиятга учраган. Иккинчи расмий учрашувини “l'Unione Sportiva Milanese” жамоасига ўтказган “Интер” футболчилари 2-0 ҳисобида ғалаба қозонишади. “Интер” қатнашган дастлабки расмий мусобақа икки ҳафтадан кейин ниҳоясига етади. Бу фақат бошланиши эди.

1909-1910 мавсумда “Интер” ўз тарихида илк олтин медалларни қўлга киритади. Мавсум сўнггида “Интер” ва “Про Верчелли” жамоалари бир хил миқдорда очко жамғаришади. Италия Футбол Федерацияси 1910 кунига “олтин матч” белгилайди. “Про Верчелли” жамоаси таркибидаги 4 футболчи Италия армияси терма жамоасига чақирилгани сабаб ўйин кунини бошқа санага кўчиришни сўрайди. “Интер” рад жавобини бергач, “Про Верчелли” жамоаси норозилик белгиси сифатида ўйинга ёшлардан иборат таркибни туширади ва натижада 3:10 сифатида мағлубиятга учрашади. “Интер” ўзининг илк скудеттосини қўлга киритганида жамоа мураббийи ва сардори Вирджилио Фосатти бўлган. Фосатти 1918 йили Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлади.

1920 йили клуб Биринчи жаҳон уруши сабаб тўхтаб қолган фаолиятини қайта тиклайди ва яна олтин медалларни қўлга киритади. Финалда “Интер” “Ливорно”га қарши тўп суради ва Аградининг дубли ва Аебининг голи эвазига 3-2 ҳисобида ғалаба қозонади.

1922 йили “Интер” Италия “А” сериясининг “B” гуруҳида 11 очко билан сўнгги ўринни эгаллайди ва мусобақа қоидаларига кўра “B” серияга тушиб кетиши керак эди. Аммо, “La Gazetta dello Sport” газетаси бош муҳаррири Италия футбол федерациясига “Интер”ни “А” серияда олиб қолиш таклифи билан мурожаат қилади. Янги мавсум бошланишига бир неча ҳафта қолганида бу Федерация бу таклифга ижобий жавоб беради ва “Интер”нинг ўрнига “Венеция” жамоаси “В” серияга равона бўлади. “Интер” бугунги кунгача “А” серия ташкил этилганидан бери ундан тушиб кетмаган Италиядаги ягона жамоа.

1928 – 1941 йиллар. “Интер”даги Джузеппе Меацца даври. Ушбу футболчи 1926 йили “Интер” сафига қўшилади. Гарчи ўйинчи дастлаб “Милан”да ўйнашни истаган бўлса ҳам, “Интер” таркибида улкан ғалабаларга эришади.

1928 йили Италиядаги фашистик режими ўрнатилган даврда клуб ўз номини “Ambrosiana C.C. Milano” деб ўзгартиришга мажбур бўлади. Жамоа Милан шаҳрининг рамзи бўлган қизил ҳоч туширилган оқ футбол формасида майдонга тушган. 1929 йили клуб президенти клуб номини “A.S. Ambrosiana”га ўзгартиради. Шундай бўлса ҳам, муҳлислар клубни “Интернационале” деб аташда давом этишади. Клубга ҳукумат босими бироз пасайгач, клуб “A.S. Ambrosiana-Inter” деб атала бошланади.

1929-30 йиллар мавсумида “Амброзиана” Скудетто соҳибига айланади. Италияда “Ювентус” гегемонияси бошланади.

1938-39 йиллар мавсумида ҳали ҳамон “Амброзина” деб аталувчи “Интер” ўз тарихида биринчи марта Италия кубогида ғалаба қозонади.

1939-40 йиллар мавсумида “Интер” яна чемпионликни қўлга киритади.

Иккинчи Жаҳон уруши тугагач клуб ўзининг аввалги “FC Internazionale Milano” номини қайта тиклайди.

1952-54 йиллар давомида “Интер” кетма-кет ўзининг 6 ва 7-скудеттосини қўлга киритади.

1955 йили клуб тарихидаги муҳим шахслардан бири – Анжелло Моратти клуб президентлигига келади. Бошланиши унча омадли бўлмаган. А. Моратти клуб мураббийлигига Джузеппе Меаццани таклиф қилади. Лекин, клуб у билан ҳеч қандай соврин юта олмайди. Барчаси 1960 йили “Интер” мураббийлигига Элленио Эррера таклиф қилиниши билан ўзгаради. 1962-1966 йиллардаги “La Grande Inter” (“Буюк Интер”) даври айнан унинг номи билан боғланади. Бу давр мобайнида “Интер” 1963/64 ва 1964/65 йилги мавсумларда мос равишда “Реал Мадрид” ва “Бенфика”ни мағлуб этиб кетма-кет икки марта Европа Чемпионлари Кубогини қўлга қиритади. Шунингдек, “Интер” Эррера мураббийлиги остида 1962/63 йиллар мавсумида саккизинчи, 1964/65 йиллар мавсумида тўққизинчи ва 1965/66 йиллар мавсумида ўнинчи марта Италия чемпиони бўлади. 1966 йили 10 чемпионлик унвонини қўлга киритган “Интер” Туриннинг “Ювентус” клубидан кейин иккинчи бўлиб ўз формасига 10 карра чемпионлик довони ошиб ўтилганини англатувчи юлдузча қўйиш хуқуқини қўлга киритади.

60-йиллардаги “Олтин давр”дан кейин “Интер” 11-скудеттони 1971 йили, 12-скудеттони эса 1980 йили қўлга киритган. Шунингдек, 1978 ва 1982 йиллари “Интер” Италия кубогида ғалабага эришган. Клуб инқироз кўчасига кириб қолган эди.

1990 – 2004 йиллар оралиғида “Интер” уч карра УЕФА кубоги ғолибига айланади. 1993/94 йиллар мавсумида “Интер”ни “В” серияга тушиб кетишидан 1 очко қутқариб қолади.

1995 йили “Интер” президентлигига Анжело Мораттининг ўғли Массимо Моратти келади. Массимо Мораттининг илк трансфери – Хавьер Занетти. Кейинчалик Дон Массимо “Трактор”ни ўзининг энг омадли трансфери деб атайди. Моратти клубга Рональдо, Кристиан Вьери, Эрнан Креспо каби ўз даврининг энг ёрқин юлдузларини олиб келади. Шундай бўлса ҳам “Интер” бирорта Скудетто юта олмайди. 1998 йили финалда “Лацио” устидан ғалаба қозониб УЕФА кубоги қўлга киритилади.

1999/2000 йиллар мавсумида Массимо Моратти “Интер”да бир қатор ўзгаришларни амалга оширади. Мураббий сифатида Марчелло Липпи таклиф қилинади. Анжело Перуцци, Лоран Блан, Владимир Югович каби футболчилар таклиф қилинади. Лекин, бу ҳаридлар ҳам Скудеттони ютиб олиш учун кифоя бўлмайди.

2002 йили “Интер” Скудеттони қўлга киритиши учун “Лацио”ни Римда мағлуб этиши керак эди. Лекин, ўйинда “Лацио” ғалаба қозонади ва “Ювентус” чемпион бўлади. Рональдонинг кўз ёшларини кўпчилик эсласа керак.

2002/2003 йиллар мавсумида “Интернационале” Италия чемпионатида иккинчи ўринни эгаллайди. Чемпионалар Лигаси финалида икки ўйин натижасига кўра “Милан”га мағлуб бўлади. (0:0; 1:1.)

2005 йилнинг 15 июнида “Интер” икки ўйин натижасига кўра “Рома”ни мағлуб этиб Италия кубоги соҳибига айланади. Шу йилнинг 20 август куни “Ювентус” устидан минимал ҳисобда қозонилган ғалаба эвазига Италия Суперкубоги қўлга киритилади.

2005/2006 йиллар мавсумида “Интер”га Кальчополи натижасида чемпионлик унвони олиб берилади. Аслида, ўша мавсумда дастлаб “Ювентус” чемпион бўлган эди. Лекин ҳакамлик ва порахўрлик билан боғлиқ можаролар сабаб “Ювентус”дан чемпионлик унвони олиб қўйилади ва “В” серияга тушириб юборилади. “Лацио”, “Фиорентина”, “Реджина” ва “Милан” жамоаларидан ҳам очколар олиб ташланади.

2006/2007 йиллар мавсумида “Интер” Скудеттони ўзида сақлаб қолади.

2007/2008 йиллар мавсумида “Интер” Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал бахсларида “Ливерпуль”га мағлуб булгач, мавсум сўнггида Роберто Манчини истеъфога чиқиши аён бўлади.

2008 йили клуб бош мураббийлигига Жозе Моуриньо тайинланади. Моуриньо биринчи мавсумида (2008/2009) “Интер” учун қаторасига тўртинчиси бўлган Скудетто ва Италия Суперкубоги қўлга киритади. Лекин, Чемпионлар Лигаси ним чорак финалида “Манчестер Юнайтед” тўсиғидан ўта олмайди.

2009/2010 йиллар мавсумида “Интер” энг яқин таъқибчиси “Рома”ни икки очкога ортда қолдириб, ўз тарихида 18 марта Италия чемпиони бўлади. Финалда Мюнхеннинг “Бавария”си мағлуб этилиб, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонилади. Шу йили “Интер” Италия кубогида ҳам муваффаққиятга эришиб, “Требл” қайд этади.

2010 йилнинг ёзида Моуриньо “Реал”га йўл олгач, жамоага Рафаэль Бенитес таклиф этилади. Лекин, Бенитес на Моратти, ва на ўйинчилар билан тил топиша олди. 2010 йилнинг 23 декабрь куни Рафаэль Бенитес ўз лавозимидан озод этилади. “Интер”даги қисқа муддатли фаолияти давомида Бенитес Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида чемпионлик унвонини қўлга киритишга улгуради. Бенитесдан сўнг “Интер” мураббийлигига бразилиялик Леонардо таклиф қилинади. Леонардо бошчилигида “Интер” “А” серия кумуш медаллари ва Италия Кубоги ғолиблигини қўлга киритади.

Ёзда ПСЖ таклифига биноан Парижга йўл олган Леонардо ўрнига Жан Пьеро Гасперини “Интер” мураббийлигига таклиф қилинади. Гасперини бошчилигида клуб дастлабки 5 ўйиннинг 4 тасида мағлубиятга учраб, битта дуранг қайд этади. Бу “Интер”нинг сўнгги 90 йилдаги энг ёмон натижаси эди. Гасперини ҳайдалиб, ўрнига Клаудио Раньери олиб келинади. Лекин, унинг ишлари ҳам унча юришмади ва у ҳам жамоадан кетишга мажбур бўлди. Раньеридан кейин Массимо Моратти таваккалга қўл урди ва “Интер” ёшлари билан “Ёшлар Чемпионлар Лигаси”да ғолиб бўлган Андреа Страмаччионини бош жамоага мураббий этиб тайинлади. Лекин, Страмаччионининг тажрибасизлиги панд берди ва 2012/2013 мавсумни “Интер” ўзи учун унчалик хос бўлмаган 9-ўринда якунлашга мажбур бўлди.

2013 йилнинг 24 майидан буён “Интер”га Вальтер Маццари бош мураббийлик қилмоқда.

2013 йилнинг сўнгги ойларида Массимо Моратти “Интер” акцияларининг назорат пакетини, аниқроқ қилиб айтганда 70 фоизини Эрик Тоҳир бошчилигидаги индонезиялик тадбиркорларга сотишга қарор қилди ва президентликдан кетди. Президент лавозимини бугунги кунда Эрик Тоҳир эгаллаб турибди. Тоҳир “Интер” клубида бир қатор ислоҳотларни амалга ошириб клубни яна Европа грандлари қаторига қўшишни ният қилган.

ЖАМОА ПРЕЗИДЕНТЛАРИ:

2013 йилдан  Эрик Тохир 2006-2013      Массимо Моратти 2004-2006      Жачинто Факетти 1995-2004      Массимо Моратти 1984-1995      Эрнесто Пеллегрини 1968-1984      Ивано Фраиццоли 1955-1968      Анжело Моратти 1942-1955      Карло Массерони 1932-1942      Фердинандо Поцани 1930-1932      Оресте Симонотти 1929-1930      Эрнесто Турросио 1926-1929      Сенаторе Борлетти 1923-1926      Энрико Оливетти 1920-1923      Франческо Мауро 1919-1920      Жоржио Хьюлс 1914-1919      Жузеппе Модроне 1913-1914      Луижи Ансбахер 1912-1913      Эмилио Хирцель 1910-1912      Карло ди Медичи 1909-1910      Этторе Штраус 1908-1909      Жованни Парамитиотти

ЖАМОА БОШ МУРАББИЙЛАРИ:

Виржилио Фоссатти (Италия, 1909-1915) Нино Ресеготти (Италия, 1919-1920) Боб Спотисвуд (Англия, 1922-1924) Паоло Шидлер (Италия, 1924-1926) Арпад Вейс (Венгрия, 1926-1928) Йозеф Виола(Венгрия, 1928—1929) Арпад Вейс   (Венгрия, 1929-1931) Иштван Тот   (Венгрия, 1931-1932) Арпад Вейс   (Венгрия, 1932-1934) Дьюла Фельдманн (Венгрия, 1934-1936) Альбино Карраро (Италия,1936) Армандо Кастеллацци (Италия, 1936-1938) Тони Карньелли (Австрия,1938-1940) Жузеппе Перукетти (Италия, 1940) Итало Дзамберлетти (Италия, 1941) Иво Фиорентини (Италия,1941-1942) Жованни Феррари   (Италия, 1942-1945) Карло Каркано (Италия, 1945-1946) Нино Нутрицио (Италия, 1946) Жузеппе Меацца (Италия, 1947-1948) Карло Каркано (Италия, 1948) Дэй Эстли (Уэльс, 1948) Жулио Капелли (Италия, 1949-1950) Альдо Оливьери (Италия, 1950-1952) Альфредо Фони (Италия, 1952—1955) Альдо Кампателли (Италия, 1955) Жузеппе Меацца (Италия, 1955-1956) Аннибале Фросси (Италия, 1956) Луиджи Ферреро (Италия, 1957) Жузеппе Меацца (Италия, 1957) Жесс Карвер (Англия, 1957-1958) Жузеппе Бигоньо (Италия, 1958) Альдо Кампателли (Италия, 1959-1960) Камилло Акилли (Италия, 1960) Жулио Капелли (Италия, 1960) Эленио Эррера (Аргентина, 1960-1968) Альфредо Фони (Италия, 1968-1969) Эриберто Эррера (Парагвай, 1969-1971) Жованни Инверницци (Италия, 1971-1973) Энео Мазьеро (Италия, 1973) Эленио Эррера (Аргентина, 1973) Энео Мазьеро (Италия, 1974) Луис Суарес (Испания, 1974-1975) Жузеппе Кьяппелло (Италия, 1976-1977) Эуженио Берселини (Италия, 1977-1982) Рино Маркези (Италия, 1982-1983) Луиджи Радиче (Италия, 1983-1984) Иларио Кастаньер (Италия, 1984-1986) Марио Корсо (Италия, 1986) Жованни Трапаттони (Италия, 1986—1991) Коррадо Оррико (Италия, 1991) Луис Суарес (Испания, 1992) Освальдо Баньоли (Италия, 1992-1994) Жампьеро Марини (Италия, 1994) Оттавио Бьянки (Италия, 1994-1995) Луис Суарес (Испания, 1995) Рой Хожсон  (Англия, 1995-1997) Лучано Кастеллини (Италия, 1997) Луиджи Симони (Италия, 1997-1998) Мирча Луческу (Руминия, 1998-1999) Лучано Кастеллини (Италия, 1999) Рой Хожсон (Англия, 1999) Марчелло Липпи (Италия, 1999-2000) Марко Тарделли (Италия, 2000-2001) Эктор Купер (Аргентина, 2001-2003) Коррадо Верделли (Италия, 2003) Альберто Дзаккерони (Италия, 2003-2004) Роберто Манчини (Италия, 2004-2008) Жозе Моуринью (Португалия, 2008-2010) Рафаэль Бенитес (Испания, 2010) Леонардо (Бразилия, 2010-2011) Жан Пьеро Гасперини (Италия, 2011) Клаудио Раньери (Италия, 2011-2012) Андреа Страмаччони (Италия 2012-2013) Вальтер Маццарри (Италия, 2013 – ҳозирги вақтгача)

 ЖАМОА САРДОРЛАРИ:

Виржилио Фоссати (Италия, 1909-1915) Эрманно Аэби (Италия, 1915-1922) Леопольдо Конти (Италия, 1922-1931) Жузеппе Меацца (Италия, 1931-1940) Аттилио Демария (Аргентина, 1940-1943) Альдо Кампателли (Италия, 1943-1950) Аттилио Жованни (Италия, 1950-1954) Жино Армано (Италия, 1954-1956) Жованни Жакомацци (Италия, 1956-1957) Жованни Инверницци (Италия, 1957-1958) Антонио Анжелилло (Аргентина, 1958-1961) Бруно Больчи (Италия, 1961-1962) Армандо Пикки (Италия, 1962-1967) Марио Корсо (Италия, 1967-1970) Сандро Маццола (Италия, 1970-1977) Жачинто Факкетти (Италия, 1977-1978) Грациано Бини (Италия, 1978 - 1985) Алессандро Альтобелли (Италия, 1985-1988) Жузеппе Барези (Италия, 1988-1992) Жузеппе Бергоми (Италия, 1992-1999) Хавьер Занетти (Аргентина, 1999-2014)

Клуб рекодчилари:

Энг яхши тўпурар: Жузеппе Меацца – 240 та гол. “А” Сериядаги энг яхши тўпурар: Жузеппе Меацца – 197 та гол. Бир чемпионатда энг кўп гол урган футболчи – Луиджи Чевенини – 37 та гол (1913/14) Клуб сафида энг кўп майдонга тушган футболчи: Хавьер Занетти – 836

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Ювентус 15 36
2 Рома 15 32
3 Милан 15 32
4 Наполи 15 28
5 Лацио 15 28
6 Аталанта 15 28
7 Торино 15 25
8 Фиорентина 14 23
9 Сампдория 15 22
10 Интер 15 21
11 Женоа 14 20
12 Кальяри 15 20
13 Кьево 15 19
14 Удинезе 15 18
15 Сассуоло 15 17
16 Болонья 15 16
17 Эмполи 15 10
18 Пескара 15 8
19 Кротоне 15 6
20 Палермо 15 6

Европа лигаси

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Спарта 5 12
2 Саутгемптон 5 7
3 Хапоэл Б-Ш 5 7
4 Интер 5 3

Италия кубоги

Ярим финал
27.01.2016
23:59 Алессандрия
0:1
Милан
28.01.2016
23:59 Ювентус
3:0
Интер
01.03.2016
23:59 Милан
5:0
Алессандрия
03.03.2016
00:45 Интер
3:0
Ювентус
Финал
21.05.2016
23:45 Ювентус
1:0
Милан

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

03.12.2016. «A» Серия. 15-тур.
00:45
Наполи
3-0
Интер

Навбатдаги учрашув

09.12.2016. Европа лигаси. 6-тур.
01:05
Интер
-:-
Спарта
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.