Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Интер» - «Милан» ким ғолиб бўлади?

Бугун тунда Италиа «А» сериясининг навбатдаги турида мухлислар «Милан» дербисига гувоҳ бўлишади. Бу сафарги дербига ҳар иккала жамоа ҳам унча юқори бўлмаган кайфиятда етиб келишди. Турнир жадвалида «Милан» - 9, «Интер» - 10-ўринларда боришмоқда. Сўнгги пайтларда Милланинг ҳар иккала клуби ҳам бирданига инқирозга тушиб қолмаган эди. Бу йил эса уларнинг ҳар иккиси ҳам ўртамиёна клублар сафига қўшилдилар.

Турнир жадвалига назар солсак Милан жамоаларидан «Женоа», «Торино», «Сампдория» сингари клублар ҳам олдинда боришмоқда. Демак Миланликларнинг савияси ўртамиёна жамоаларники билан тенглашиб қолибди деган гапимиз ўз тасдиғини топмоқда.
Бугун ким гўлиб чиқади? «Милан»ми ёки «Интер»? Инзагими ёки Манчини?

Манчинининг қайтиши ҳам «Интер»га ёрдам бермаяпти. Клуб бир текис ўйин намойиш қила олмаяпти. «Милан»ни ҳозирги таркиби билан хаттоки Моуриньо ҳам кучли тўртликка кира олмаган бўларди. Инзаги «борини бозор» қилмоқда. Бироқ унга тажрибанинг камлиги панд бермоқда. Яхшиямки Филиппони клуб раҳбарияти қўллаб-қувватламоқда. Агар у Англиянинг бирор суперклубида шундай натижа қайд этиб турганида ҳозир Американинг бирор сўлим гўшасида дам олиб юрган бўларди.

Милан клубларининг бунақа омадсизликлари чемпионат савиясини ҳам тушириб юбормоқда. «Ювентус» рақобатдан ҳоли. «Наполи», «Лацио» ва «Рома» Туринликларга қаршилик кўрсатишни эплай олишмаяпти. Агар Миланнинг икки жамоасидан ҳеч бўлмаганда биттаси олдинги ҳолига қайтмаса «А» серия «Ювентус»нинг монархиясига айланиб қолиши ҳеч гап эмас.

«Милан» ва «Интер» қайси поғоналарда боришларидан қатъий назар «Милан дербиси»нинг қадри йўқолмайди. Аммо Италия футболи равнақи учун ҳам бу икки жамоа ўзларини ўнглаб олишлари лозим. Бугун ким ғолиб чиқади? Бу саволга бугун тунда жавоб оламиз. Ҳар иккала жамоанинг ҳам имконияти бир хил. Ўйинда дуранг натижа қайд этилиса ажабланмаган бўлардим.

Фурқат Юсупов

Киритилди: 19.04.2015 12:35. Ўқилди: 3578 марта. Фикрлар: 10 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 29 76
2 Милан 29 62
3 Ювентус 29 59
4 Болонья 29 54
5 Рома 29 51
6 Аталанта 28 47
7 Наполи 29 45
8 Фиорентина 28 43
9 Лацио 29 43
10 Монца 29 42
11 Торино 29 41
12 Женоа 29 34
13 Лечче 29 28
14 Удинезе 29 27
15 Верона 29 26
16 Кальяри 29 26
17 Эмполи 29 25
18 Фрозиноне 29 24
19 Сассуоло 29 23
20 Салернитана 29 14

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Сосьедад 6 11
2 Интер 6 11
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.03.2024. «A» Серия. 29-тур.
00:45
Интер
1-1
Наполи

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.