Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жилмайишни унутган йигит ёки Гинтер тўғрисида

Айримларнинг жилмаймаслигини тўғри тушуниш мумкин. Шунчаки уларга кулиш ярашмайди. Маттиас Гинтер худди шу тоифа кишилардан. Умуман олганда, сўнгги пайтларда 2014 йилги жаҳон чемпионига хуш кайфият бахш этадиган воқеалар кам учраяпти. Ҳам марказий ҳимоя, ҳам таянч чизиғида кўнгилдагидек ўйнай олмади, унинг бошқа жамоага ижарага берилиши ҳақидаги гап-сўзлар эса омадсиз сериянинг узвий давомига айланди.

Томас Тухель Дортмунднинг «Боруссия» клубига келгач, Гинтер жамоа етакчиларидан бирига айланди. Янги бош мураббий Норвегиянинг «Одд» клубига қарши ўйинда Маттиасни ўнг қанот ҳимоясида синаб кўришга қарор қилди. Ваҳоланки, бу чизиқ ёш футболчи учун мутлақо бегона эди. Шунга қарамай, у ўзига билдирилган ишонч­ни оқлаб, янги амплуада барқарор ўйин кўрсата бошлади. Дастлаб мазкур ҳолат футбол жамоатчилиги орасида жиддий қабул қилинмади, лекин «Шальке» билан ўйиндан сўнг, Гинтернинг ўйини очилаётганига барча ишонди.

Одатда, футболнинг айрим майда жиҳатлари эътибордан четда қолиб кетади. Жаҳоннинг энг яхши скаутларининг таъкидлашларича, уларни ҳар доим ҳам ўйинда энг кўп аниқ пас узатган ўйинчи қизиқтиравермас экан. Аксинча, учрашувдан бироз олдин ташриф буюриб, ўйинчиларнинг машғулотлари, мавжуд ҳолатга профессионал (ёки непрофессионал) ёндашувларини кузатишга интилишаркан. Юқорида айтганимиз - майда жиҳат айнан «Шальке»га қарши баҳсда эътиборни тортди. Бу пайт­га келиб «Боруссия» 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди. «Аут»дан тўпни ўйин­га киритишга шайланган Маттиас вариантларни чамалагач, қошини чимирди-да, Матс Хуммельсга қаерда туриши жоизлигини уқтирди. Аммо ҳимоядаги шеригининг хайрихоҳлик билдирмаганини сезгач, тўпни Илкай Гюндоган орқали ўйинга киритишни лозим топди.

Айни шу паллада Гинтер мутлақо бошқача кўринишда гавдалангандек туюлди. Унинг юз ифодаси ҳамон ёш болаларникидек, аммо вазиятга умуман ўзгача тарз­да ёндашаётгани яққол сезилиб турарди. Зеро, айни дамгача Матс Хуммельсга нисбатан бундай муносабатга бўлишга фақат Роман Вайденфеллер журъат топа олганди, холос.

Жаҳон чемпионатидаги ғалабадан сўнг бир йил мобайнида сархуш юрган Гинтернинг менталитетидаги ўзгариш унинг амплуасини алмаштирган дамларига тўғри келди. Маттиас фаолияти давомида майдондаги ўрнини ўзгартирган «Боруссия»нинг учинчи ўнг қанот ҳимоячисига айланди. Ҳозирга қадар шу каби қисмат Лукаш Пишек ҳамда Эрик Дурмнинг бошига тушган, уларнинг ҳар иккиси даст­лаб ҳужумда ўйнашганди. Тактик таҳлилнинг ашаддий шинавандаси бўлган Тухелнинг фикрини уқишга уриниш бефойда, шу боис фақат фактларга таянамиз. Гинтер «Фрайбург»да олдинга интилувчи ҳимоячи вазифасини аъло даражада бажарганди. Аксарият ҳужумлар у орқали бошланар, ўзи ҳам тўп билан майдоннинг рақиблар жойлашган қисмига ўта оларди. Шу нуқтаи назардан, «Боруссия» уни сотиб олиш орқали Хуммельсга муносиб ворис харид қилгандек тасаввур уйғотди.

Бироқ Юрген Клопп даврида Гинтердан фақат механик функцияларни бажаришда фойдаланилди - тўпни эгаллаб, уни ён-атрофидаги жамоадошига узатиш. Бу эса Маттиас берган пасларнинг аниқлик коэффициентини анча ошириб юборди: «Байер» билан ўйинда 88 фоиз, «Арсенал» билан 95 фоиз, «Шальке» билан 91 фоиз. Александр Бубнов даврида ушбу кўрсаткичга аъло баҳо бериларди, аммо аниқликдан ташқари бошқа жиҳатларни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Гинтердан энг асосий «плюс»ини тортиб олишгач, унинг «минус»лари бисёр экани кўриниб қолди - позициясини йўқотган ёш футболчи кўп ҳолларда рақиблар ортидан югургани билан ёдда қолди, холос.

Бугун Гинтернинг кучли рақибларга қарши баҳслардаги тўп узатмалари аниқлиги 80 фоиздан ошмаяпти - унга таваккал қилиш имконияти берилди. Афтидан, айнан шу омил «Боруссия»нинг 28-рақамли футболчисининг қанотга ўтишига туртки вазифасини ўтади. Бу чизиқда йўл қўядиган позицион хатолари марказдагидек жиддий хавф туғдирмайди. Гинтер унчалик тезкор эмас, майдонда асосан катта қадам ташлаш эвазига ҳаракатланади. Бу «минус» ҳам ўзига хос «плюс»га айланди: жамоадошлари уни камдан-кам ҳолларда тез югуришга ундашади, эндиликда Маттиасда мавжуд ҳолатни астойдил чамалаб олишга имкон туғилмоқда. Кейинчалик аён бўлишича, Гинтер рақиб дарвозаси олдида позиция танлашда яхшироқ кўринди: ҳар икки ҳолатнинг бирида у қулай вазиятга чиқяпти. «Краснодар» дарвозасининг ишғол қилиниши юқоридаги фикрнинг яққол далили (дарвоқе, эътибор берсангиз, қаҳрамонимиз голни ортиқчатабассум ва ҳис-ҳаяжонсиз нишонлади).

Тухель стратегияси тўпни рақиб жарима майдончасига шунчаки узатиш билан чекланмайдиган ақлли қанот ҳимоячиларига илтифот вазифасини ўтайди. Ройс, Мхитарян, Кагава, Хофман - «Боруссия»нинг ўнг қанот ҳужумидан ким ўрин олишидан қатъий назар, барибир, максимал даражада марказ томон ҳаракатланишади. Шундай паллаларда рақиб жамоанинг қанот ҳимоячилари уларни қўриқлаш мақсадида марказга интилишлари натижасида қанотда очиқ жой пайдо бўлади. Бундан эса Гинтер ва Шмельцер сингари ўйинчилар унумли фойдаланишга ҳаракат қилишади. «Байер» «Боруссия» билан ўйинда ўзгача тактика қўллашга уринди - Маттиасга қарши дастлаб ёш Венделл ўйнади, Хофманни эса марказий ҳимоячи Пападопулос қўриқлади. Бу режа мутлақо самара бермади: бечора бразилиялик футболчи фаолиятидаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди, унинг қаноти пойдеворигача бузиб ташланди.

Гинтернинг голли пас узатиши ёки гол уриши шарт эмас - унинг вазифаси қанотда тўпни сақлаб қолиб, вазиятни кескинлаштиришдан иборат. Бунда унга қадрдон позицияси ёрдам беради: марказий ҳимоячилар - ҳар қандай вазиятда ҳам жуфтликда ўйнаш, яъни шеригини ҳис қила олишни ажойиб тарз­да уддалайдиган футболчилар саналишади. Маттиас тўпни узатгач, дарҳол жавоб пасини олиш мақсадида очилади. У шеригининг фикрини биринчилардан бўлиб ўқийди. Рур дербисида Кагава томонидан киритилган тўп Гинтер билан япониялик футболчининг бир-бирларини ўзаро яхши тушуниб ўйнашларидан далолат. Синзи марказда ҳукмронликни ўрнатиши ҳамоноқ, Маттиас бўш зонага очилади - «Боруссия»нинг жорий мавсумдаги аксарият ҳужумлари шу тариқа ривож олди.

Матс Хуммельс ёзги йиғинлар пайтида интервью бераркан, Тухель тактика таҳлилига шу қадар берилганидан, ҳаттоки футболчиларнинг қандай ўйнаши ва қайси оёқда зарба беришигача уқтиришини таъкидлаганди. Гинтернинг ҳолатидан келиб чиқсак, мазкур услуб ўз натижасини бермоқда: ёш ҳимоячи тўпни ўзига ўнглаб олиш чоғида кучсиз ҳисобланган чап оёғидан камроқ фойдаланяпти. Ҳимояда йўл қўйилган хатолар Маттиас учун ўзига хос сабоқ вазифасини ўтади, ишга жиддий ёндашди ва Германия термасига муаммо туғдираётган чизиқда инқилоб ясади. Дастлаб қалтис таваккалдек туюлган нарса якунда муваффақиятли тажрибага айланди.

Матс Хуммельс дербида юз берган ҳолатдан тўғри хулоса чиқарди - «Боруссия»нинг 28-рақамли ўйинчиси навбатдаги иккита «аут»ни ўзиданда тажрибалироқ шериги билан ўйнади. Хуммельс ҳар икки сафар ҳам айнан Гинтер кўрсатган жойда пайдо бўлди.

Киритилди: 23.11.2015 12:53. Ўқилди: 2495 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 55
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Удинезе 33 31
17 Эмполи 33 31
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
18:00
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.