Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдо: «Барселона» ва «Интер»… (2-қисм)

Роналдо ҳақидаги ҳикоямизни давом эттирамиз.

 

«Барселона»
Олимпиаданинг бронза медаллари ортидан Роналдони янги шартнома қарши олади. Бу сафар ҳам унинг машҳур ватандоши Ромариони эсга олмасдан иложи йўқ. Ёш иқтидор соҳиби тажрибали касбдоши изидан юриб, ПСВ-«Барселона» йўналишини такрорлади. Фарқ шундаки, Голландиядан Испанияга ўтиш учун Ромарио 5 йил тер тўккан бўлса, Роналдо бу юмушни 2 йилда уддалайди. У клуб билан миллионлик шартнома имзолайди. «Nike» ҳам ҳомийлигини давом эттирадиган бўлди. Унинг қаторига яна кўплаб компаниялар қўшилди. Дунё бўйлаб Роналдомания бошланиб кетди. Аэрапортда уни минглаб мухлислар қарши олишди. Улар Роналдодан бош совринни олиб келишни кутишарди. «Барселона» таркибидаги илк учрашуви ўртоқлик учрашуви бўлди. Унинг илк расмий учрашуви эса омадли кечди. Роналдо майдон марказидан тўпни олиб рақиб жамоанинг барча ҳимоячиларини алдаб ўтди ва гол урди. Ўйин футбол учун текин реклама бўлди десак асло муболаға бўлмайди. Мавсум жамоа учун ҳам Роналдо учун ҳам омадли бўлаётганди. Роналдонинг истеъдоди ва уқуви яхши натижа бермоқда эди. Барса президенти уни қиммат сотиб олишига қарамай хурсанд бўлди. Каталонияликлар сафида 17 та ўйин ўтказишга улгурган даҳо ўта сермаҳсуллиги эвазига 1996 йилни ФИФАнинг энг яхши футболчиси сифатида кузатиб қолади. У сўровномада Жорж Веа ва Алан Ширер каби даҳоларни ортда қолдиради. Жамоа мавсумни яхши ўтказади. Барса «Реал»ни ортда қолдиради, еврокубокда ҳам яхши натижага эришади. У ҳар бир голидан кейин қувониб, рақсга тушар, майдон бўйлаб «учар» эди. Бу ҳаракатларини болалар ўзлаштириб олишга, ўз кумири каби ҳаракат қилишга уринишар эди. Роналдо ватанидан қанчалик узоқда бўлишига қарамасдан унга яқин бўлишга интиларди. Дўстлари ва яқинлари билан алоқа ўрнатишда интернет қўл келди. 1997-йилда унда сайт очиш фикри туғилди.

  
de4cbd6b5023c155982440471e2d7107.jpg
Мавсум якуни эса «Барса»нинг янги аъзосига «феномен» таърифини ҳадя этади. Испаниянинг энг яхши тўпурари (37 ўйинда 34 та гол!), сайёранинг энг яхши футболчиси унвони , кубок эгалари кубоги финалидаги гол соҳиби , Америка кубоги турнирининг ғолиблиги (Роналдо ва Ромарио машҳур «Ри-Ро» жуфтлигини ташкил этгандилар) ва ниҳоят «Олтин тўп»! Буларнинг барчаси ёлғиз Роналдога тегишли эди. Роналдо «кўк анорранглилар» сафида 1 мавсум ичида 49 та баҳсда 47 та гол уриб жамоа раҳбарияти ва мухлислари ишончини тўлиқ оқлашга муваффақ бўлди   
Роналдога Барселона жуда ёқар эди: шаҳар, ишқибозлар, жамоа… бу ерда кўп яшашни хоҳларди. Бироқ кўп ерда бўлганидек, Роналдонинг биргина ножўя қадами қилинган барча хизматларнинг тезда унутилишига сабаб бўлади. Гап шундаки, бразилиялик футболчилар учун хос бўлган очкўзлик хислатини «Интер» клубининг саҳоватли президенти Массимо Моратти унумли фойдаланишга ҳаракат қилади. Италияликлар «сўйлоқ»нинг 1 йиллик хизмати учун «Барса»даги 1,5 млн. ўрнига 5,4 млн. (!) ваъда қилишган эди. Шунда каталонияликлар футболчи билан тузилган шартномани шошилинч тарзда кўриб чиқиб, унинг маошини 3,8 миллионга оширишга қарор қилишади. Лекин Роналдо Каталонияда қолишни истамайди. Натижада можаро ФИФАнинг аралашуви билан ечим топади. Роналдони 30 «лимон»га баҳолайдилар. Шу тариқа «Барса»нинг мухлислари аламдан «чапак чалиб» қолаверишади, «Интер» эса байрам тантаналарини бошлаб юборади.   «Интер»    «Интер» жамоаси уни жуда яхши кутиб олди. 10 000 одам жамоа штаб квартирасида, яна 10 000 одам клубнинг машғулот ўтказиш марказида у билан учрашишди. Роналдога 10 рақамни беришди. Унинг илк учрашуви ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамасдан «Сан Сиро»га 50 000 мухлис ташриф буюрди. Жамоа «Манчестер Юнайтед» билан ўртоқлик учрашувини ўтказди. Италия чемпионати кучли бўлишига қарамасдан Роналдо ўзини кўрсата олди. У жамоага майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам даромад келтирарди. Унинг суратлари туширилган футболка ва бошқа буюмлар тезлик билан сотилиб кетарди. Италиядаги дебют мавсумини ҳам у ажойиб тарзда ўтказади. Рақиблар дарвозаларини 25 бор нишонга олиб, тўпурарларнинг умумий рўйхатида иккинчи, дебютантлар орасида эса энг юқори натижани қайд этади. 1997 йилги мавсумни ҳам Роналдо ажойиб тарзда якунлайди. Энг яхши тўпурар учун аталган «Олтин бутса» ва «France Football» томонидан таъсис этилган «Олтин тўп»га эгалик қилади. ФИФА эса уни «йилнинг энг яхши футболчиси» деб эълон қилди. У Роберто Карлос, Деннис Бергкамп ва Зайниддин Зиданларни ортда қолдириб кетади. Роналдони майдонда ҳеч ким тўхтатиб қололмасди. Фақатгина ҳакамнинг ҳуштагигина бунга эришарди. «Ювентус» билан бўлган учрашувда ҳакам «Юве»га ён босади. Ўша йили «Ювентус» чемпион бўлганди. Роналдо 2 рақамини ёқтирмайди. Шунинг учун ҳам УEФА кубоги финалида «Лацио» устидан фақатгина ғалаба керак эди. У пенальтини аниқ амалга оширди ва «нерадзурри»лар ғолиб бўлди. Унинг мухлислари сони ҳам ортиб борарди. «Роллан Гаррос» турнирида машҳур рус ракетка устаси Анна Курникова Роналдодан дастхат сўраганди. Бир пайтлар «Сўйлоқ» қизлар бобида ўзини омадсиз санар эди. Сабаби туртиб чиққан тишлари, сочлари уни ҳунук кўрсатарди. Энди эса у кўп компаниялар учун реклама имиджига айланди. Журналлар муқовасида ҳам суратлари босила бошлади. Атрофи тўла хурлиқо гўзаллар эди. 1997/1998 йилги мавсумда у «Интер» учун 47 учрашувда 34 та гол уришга эришади. Ёзда эса уни мундиал кутиб турар эди…  ee96e737711c9a45f868269a84b6ef04.jpg 
Мундиал ўйинлари ниҳоясига етгач Роналдо бир ой таътилга чиқди. Уни ўнг тиззасидаги оғриқ безовта қила бошлади. У «Интер»га қайтиб келди ва машғулотларни бошлади. Ҳамма «Интер»нинг тақдири Роналдонинг тиззасига боғлиқ эканлигини тушинар эди. Лекин оғриқ ўтиб кетмади. У 1998/1999 йиллар мавсумида 4 ойни жароҳатни даволаш билан ўтказди. Жамоа МЮдан ютқазиб Чемпионлар Лигасини тарк этди. Ички чемпионатда йилни дахшатли 9-ўрин билан якунлади. Омадсизлик кетидан омадсизлик. Жамоада фақат Роналдодангина мухлислар хафа эмас эдилар. У чемпионат баҳсларида 19 марта майдонга тушган бўлса ҳам, жамоаснинг 14 та голига муаллифлик қилади. У ўйинларни бир оёқда ўйнар эди. Шунга қарамай у 1998 йил жаҳонда Зайниддин Зидандан кейин иккинчи футболчи бўлди. Шунингдек Италия чемпионатининг энг яхши легионери ва йилнинг энг яхши европалик форварди номинацияларида ғолиб бўлди.  
Ўша пайтлари «Интер»ни бошқарган машҳур руминиялик мутахассис Мирча Луческу  «бразилиялик феномен» Роналдонинг футболдан ташқари ҳаёти ҳақида қуйидагича гапириб ўтганди.   
«Роналдо маишатни яхши кўрадиган йигит эди. Мен у билан бу мавзуда жуда кўп бор гаплашганман. Ҳар сафар у менга шундай жавоб берарди: «Жаноб, мен 23 ёшдаман. Ҳаётдан лаззатланишни хоҳлайман». Роналдо эрта саҳардаги соат тўртгача дискотекаларда қолиб кетарди, кўпинча ўз уйида ҳам маишатлар ташкил қилар эди. Мана шу сабаб туфайли ҳам «Интер»ни тарк этганман. Шунга қарамай, Роналдо билан ўртамиздаги муносабат яхши эди.   
Роналдо – экстра-класс футболчи эди! техникаси, тезлиги, гол сезиш қобилияти – бу борада унга тенг кела оладиган футболчи йўқ. Унинг энг катта фожеаси – ўз уйини жуда эрта, 17 ёшидаёқ тарк этганидадир. Бир ўзи катта бўлди, ҳеч ким унга ёрдам бермаган. Афсуски, уни тўғри йўлга йўллаб турадиган одам топилмаган. Месси ва Криштиану Роналду ўз вақтларида айнан мана шундай инсон ёнларида бўлгани учун ҳам бу каби хатони четлаб ўта олишди. Ўша пайтларда Роналдони клубда жуда ҳам эркалатиб юборишганди. Уни танқид қилиш, унга эътироз билдириш мумкин эмасди. Роналдо бўлса майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам кўнглига келган ишни қиларди.   
Мураббийлар фақат унинг майдон ташқарисидаги ҳаёт тарзи туфайли Роналдо билан зиддиятга боришарди. У ҳеч кимга ҳеч қачон ёмонлик қилмаган. Фақат ўзига ўзи зарар келтирарди, холос. Машғулотларда етарлича иштирок этмаслик натижасида унда ортиқча вазн пайдо бўларди. Бу эса оёқ мушакларининг зўриқишига сабаб бўлган. Ичкилик ва масиҳатлар унинг организимини хароб қилди», - дейди Луческу.   
1999/2000 йилги мавсумда «Интер»нинг янги мураббийи Марчелло Липпи «Роналдога боғлиқ бўлмаган» жамоа шакллантиришга ҳаракат қилишини маълум қилди. Бироқ  «Интер»га у барибир керак эди. Роналдо кўп ўйинларда майдонга захирадан тушар эди. У ҳатто бутун ўйинни шу ўриндиқда ўтказиб юборган вақтлар ҳам бўлган. Тиззаси оғриб туришига қарамай Роналдо «Милан»га қарши ажойиб ўйин ўтказди. Бироқ 30-дақиқада ҳакам унга қизил карточка кўрсатади. Кўпчилик ўша ўйинда ҳакамнинг ноҳақлигини эътироф этишади.    
«Интер»-«Лечче» ўйинидан кейин Роналдо тиззасини қайта операция қилдиришга Парижга борди. Бу ерда ҳам ҳар куни унинг деразаси остида дастхат сўраб келган минглаб мухлислар бўлар эди. Бироқ аҳволи яхши эмаслиги туфайли мухлислар талаби бирор марта ҳам қондирилмаган. Уни қайта операция қилишди. Бу сафар ҳам унинг тузалиб кетиши учун 4 ой вақт кетиши маълум бўлди. Шу 4 ой мобайнида у Бразилияга қайтди ва Миленга уйланди. Роналдо «Ўғлим туғилганда мен майдонда бўламан» - дерди. Лекин ўғли уни майдонга қайтишидан бир неча кун олдин – 6 апрельда туғилди. Роналдо эса 12 апрель куни «Лацио» билан бўладиган финал учрашувида майдонга тушди. Докторлар унга 20 дақиқа ўйнашни айтишган эди. Бироқ учрашув у учун омадсиз якунланди. Мухлислар хайқириғи остида майдонга тушган Роналдони бутун стадион ўрнидан туриб олқишлади. Фернандо Коуту ҳужумчини қўполлик билан тўтатиб қолганидан сўнг, ўйинни давом эттирган Роналдо, орадан 6 дақиқа ўтгач, тўп билан югураётган жойида тўсатдан қаттиқ қичқириб йиқилади.
8e6e53ba990167a2160e0eb31d1c064d.jpg
 Бутун камералар юлдуз ўйинчига қаратилган ва унинг оғриққа чидай олмай йиғлаётганини намойиш этаётган эди. Унинг тиззаси синган эди. Бу гал жиддий жарроҳлик амалиётини ўташ керак. Унинг майдонга қайтиши учун камида бир йил керак бўлади. Ўша мавсум у чемпионат баҳсларида 7 та учрашувда 3 та гол уришга муваффақ бўлганди.   
Клиникада ҳар куни мактублар, факс, откриткалар ва ҳатто совғалар келиб турарди. Узоқ вақт даволаниш жараёни бошланиб кетди. Анча вақт жароҳат билан ўйнаганлиги ўз оқибатини кўрсатаётган эди. Роналдо шу қадар тушкун аҳволга тушиб қолди-ки, ҳатто футболни тарк этиш тўғрисида ўйлай бошлади. Шундай кунларнинг бирида кечки вақт касалхона атрофи репортёрлардан бироз ҳоли бўлган маҳалда, унинг олдига Зайниддин Зидан келди. Ўз вақтида дунё футболида пешқадамликка даъвогар бўлиб турган инсонлар шу таҳлитта учрашдилар. Бири футбол оламининг бугунги ёниб турган ярқироқ юлдузи, иккинчиси аста-секин унутилиб бораётган кечаги ёрқин хотиралар. Лекин уларнинг муштарак жиҳатлари ҳам бор бўлиб, ҳар иккаласи ҳам яшил майдондан ташқарида инсонийлик хислатини унутиб қўймас эдилар. Зайниддин келажакдаги жамоадоши ва дўстининг кўнглини кўтариб, унга омад тилаб қўйди. Кейинчалик касалхонадан чиққанидан сўнг, Пеле уни кўргани келди ва ватандошини таслим бўлмасликка чақирди. Ана шу меҳр туфайли Роналдо руҳий жиҳатдан аввалгидан ҳам мустаҳкамроқ бўлган.   
Кўрсатилаётган ҳамдардлик ва ёрдамларга қарамасдан Роналдонинг кайфияти ҳар доим ҳам яхши бўлмас эди. Унинг тузалиш муддати ортга сурилиб турарди. Узундан узоқ туюлган даволаниш кунларида ўйинчи ёлғиз қолиб кетар ва унинг ёлғиз овунчоғи 2000 йилда туғилган ўғли Роналд бўлар эди. Навбатдаги муолажалардан биридан сўнг, ўйинчи бир ой мобайнида тўшакка михланиб қолишга мажбур бўлди. Интервю олгани келган журналистларга синиқ жилмайиб қўярди-да, орқасидан «тақдирда боридан қочиб қутулиб бўлмайди», дерди.  
Давоми бор...

Фурқат Юсупов
Киритилди: 28.02.2016 11:18. Ўқилди: 5947 марта. Фикрлар: 2 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Эмполи 33 31
17 Удинезе 33 28
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.