Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналдо: «Интер»нинг ўзи мендан воз кечганди»

Бразилиялик машҳур «сўйлоқ» - Роналдо вақтида еврофутболни зир титратган. Унинг бетакрор голларию, финтлари мухлислар хотирасида абадий муҳрланиб қолганлиги аниқ. Ўз навбатида, бразилиялик афсунгар ҳам «кўҳна қитъа»ни доимо қўмсайди. Ахир у бу ерда унутилмас даврни бошдан ўтказган. Хуллас, Роналдо ҳар гал Европага келганида, бир қатор шаҳарларга албатта, боради. Дейлик, Париж, Мадрид ва Римга. Лекин унинг учун Миланга ташриф биринчи рақамли масала ҳисобланади. Бинобарин, айнан «Модалар шаҳри»да «сўйлоқ» ва Кристиан Вьери, Фабио Каннаваро, Паоло Мальдини каби буюклар ўртасида чинакам дўстлик шаклланган. Хуллас, бразилиялик собиқ ҳужумчи охирги сафари чоғи «Интер»дан махсус таклиф олди ва Массимо Моратти ҳамда Жозе Моуриньо ҳамроҳлигида клубнинг «Сампдория»га қарши ўйинини кузатди. Афсуски, унинг стадионга келганини билган «Интер»нинг айрим фанатлари номақбул хатти-ҳаракатларга берилишди. Гап шундаки, Роналдо вақтида «Интер»нинг азалий рақиби - «Милан»га ўтганди. Кўринишидан, «нерадзурралар»га тарафкашлик қилувчи мухлисларнинг радикал гуруҳи ҳали-ҳамон ўша қарор учун Роналдодан хафа, чоғи. Бразилиялик меҳмон FootballHD.ru сайтига берган интервьюсида асосан сафар таассуротлари билан ўртоқлашди.

- «Le vecchie glorie non cambiano maglia. Quelli si chiamano uomini di merda!!!» - «Интер» фанатларининг сизга атаб кўтарган баннерларидан бирида худди шу иборалар мужассам эди. Таржимасинини айтсак, «Афсоналар клуб футболкасини алмаштирмайдилар, кимки шундай йўл тутса, демак, у аслида сотқин ҳисобланади!!!» Айтингчи, шундай ёқимсиз қабулни кутганмидингиз?

- Йўқ, бунақасини хаёлимга ҳам келтирган эмасдим. Умуман, мен «Сан Сиро»га бу ерда нима бўлишини кўриш учун келганим йўқ. Шунчаки, таклиф этишгач, рад этолмадим.

- Хўш, таклифни қабул қилганингиздан афсусланмадингизми?

- Нега энди афсусланишим керак? Дейлик, Миланда 4 кун давомида беҳисоб дастхат улашдим. Муҳими, одамлар бу ҳақда илтимос қилишганида, уларнинг меҳр-муҳаббатларини яққол ҳис этдим. Стадионда мени ҳақоратлаган кишиларга келсак, улар оддий бузғунчилар, холос. Бундай одамлар билан учрашишимга асос йўқ. Боз устига, улар асл ҳақиқатни ҳам билмайдилар ёки билишни хоҳламайдилар. Эҳтимол, айримлари барчасидан хабардордирлар, аммо ўзларини жинниликка солишади.

- Унда ўзингиз баён қилсангиз: ҳақиқат нимадан иборат?

- Гап шундаки, 2007 йили «Интер»га қайтишни хоҳлаганман ва бу ниятимни Бранкага ҳам айтганман. Ўшанда қатъий гапиргандим. Бироқ у мужмал жавоб қайтарганди: «Аввало, Моратти билан маслаҳатлашиб кўришим зарур». Қисқаси, «Интер» вакиллари аниқ жавоб беришни бир ҳафтадан кўп пайсалга солишди. Кейин билсам, менинг жамоага ўтиш-ўтмаслигим Адрианонинг қарорига боғлиқ бўлган экан. Хуллас, Адриано якунда «Интер»да қолди ва менинг яна «нерадзурралар» либосини кийиш мақсадим амалга ошмади.

- Натижада «Интер»нинг азалий рақиби - «Милан» таклифини қабул қилдингиз...

- Гап шундаки, Мадридда қололмасдим, Милан эса қалбимнинг бир бўлаги ҳисобланарди. «Россонерлар» мени ўз сафларига қатъийлик билан чақириб, ҳоли жонимга қўйишмади. Бу вақтда «Интер» мендан юз ўгирганди - худди 5 йил олдин «Реал»га ўтганимдагидек...

- Мана, яқинда клуб раҳбари Массимо Моратти билан бафуржа суҳбатлашдингиз. Қизиқ, учрашув чоғи ўша хафагарчиликлар ҳақида ҳам гаплашдингларми?

- Йўқ, биз кечки тамадди вақти фақат 2та мавзуни муҳокама қилдик  - Эктор Купер ва «Милан дербиси»да менинг «россонерлар» учун урган голимни.

- Умуман, рўй-рост гапирганда, «Интер» билан муносабатингиз бузилишига олиб келган ўша трансферда ким кўпроқ айбдор  - Мораттими ёки ўзингиз?

- Бундай ҳолатларда ҳар икки томон ўз сабабларини муҳим, деб ҳисоблайди. Лекин мен Мораттини ҳам тушунаман. Шундай экан, эски гапларни қўзғаб, бир-биримизни ранжитишимиздан қандайдир наф йўқ. Яхшиси, кекни бир четга суриб, бир-биримизни кечирганимиз маъқулроқ. Энди сал очиқ гапирсам, ўшанда асосий масала мен ёки Куперни танлаш бўлган. Клубдагилар мураббийни маъқул кўришган экан, ҳозир ортиқча нолишим жоиз эмас. Фақат битта гапни яна такрорлашни истардим - ўшанда «Интер»га қайтишни чин юракдан хоҳлагандим. Боз устига, «Реал»дан тўғри «нерадзурралар» сафига қўшилишимга шубҳа қилмагандим.

- Кейинчалик ҳам қалбингизда  «Милан»дан кўра, «Интер» чуқурроқ жой олганини кўп бора очиқ айтгансиз...

- Ҳа, фаолиятим мобайнидаги 3та жамоа мен учун муҳим ўрин тутади - «Коринтианс», «Интер» ва «Реал». Бунда натижалар биринчи даражали асос эмас, балки шу жамоаларда  ҳукм сурган умумий муҳит ва шахсий муносабатлар катта аҳамият касб этади.

- Айтганча, муносабатлар ҳақида. Бугунги Моратти нечоғли ўзгарибди?

- Очиқ айтаман, у эндиликда клуб хўжайинидан кўра, кўпроқ мухлисдек таассурот уйғотяпти.

- «Интер» президенти Эрик Тоҳир сизни клубнинг махсус вакили сифатида кўришни хоҳлаётганини айтганди. Моратти билан суҳбат чоғи бу мавзу ҳақида аниқ гап бўлдими?

- Ҳа, оз-моз ушбу режага ҳам тегиндик. Яширмайман, ишга киришишдан аввал бу роль эгасининг мажбуриятлари хусусида аниқ-тиниқ маълумот олишни истайман. Чунончи, айни пайт «вакил» тушунчаси моҳияти нимадан иборатлигини билмайман. Умуман олганда, мен доимо ўзимни «Интер» вакили, деб санаб келганман. Бугунги кунда ҳам худди шундай. Яъни ҳеч қандай шартномавий мажбуриятларсиз ҳам айнан «нерадзурралар» вакили ҳисобланаман.

- ФИФА маъмурий аппаратига кириш ғояси ҳам сиз учун тушунарсизми ёки...?

- Эҳтимол, воқеалар айнан шундай ривожланар. Нега энди «Йўқ», дейишим керак? Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- «Интер»нинг «Сампдория»га қарши ўйинини стадионда кузатиб бордингиз. Хўш, ҳозирги жамоа қандай таассурот қолдирди?

- Тўғрисини айтсам, клубда муаммолари анча кўп, деб ўйлагандим. Зеро, четдан олинган маълумотлар ва айрим кишилар билан суҳбатлардан сўнг шундай тасаввур пайдо бўлганди. Лекин кўрдимки, «Интер»нинг ўйини чакки эмас. Ҳарқалай, учрашувда кучли томон ғалаба қозонди - бу яққол кўриниб турди.

- Хўш, айни таркибдаги кимни ажратиб кўрсатасиз?

- 4 нафар футболчига алоҳида эътибор қаратдим. Булар - Миранда, Биабиани, Эдер ва Икарди. Хусусан, ўйиндан сўнг Миранда билан чақчақлашиш имкониятига ҳам эга бўлдим ва унинг киришимли йигит  эканлиги сезилди. Ўйлашимча, Миранда жамоа кийиниш хонасида ҳам муҳим ролга эга. Биабианига келсак, у жуда тезкор экан. Менга ўз ёшлигимни эслатиб юборди. Эдер ва Икарди эса бир-бирларига идеал жуфтликдек кўринмоқдалар. Айниқса, Эдернинг хавфли вазиятни сезиш қобилияти шундоқ кўриниб турибди.

- Энди Моуриньо билан нима ҳақда гаплашганингизга ҳам тўхталиб ўтсангиз...

- Биз шунчаки, ҳол-аҳвол сўрашга улгурдик, холос. Аслида кўп нарсалар ҳақида гаплашишни хоҳлагандик. Тўғри, тез орада яна учрашиб, бафуржа суҳбатлашишга келишиб олдик.

- Италия сафаридан фойдаланиб, кўплаб эски танишларингизни кўргани ҳам борсангиз керак...

- Ҳа, аввалига Флоренцияга йўл оламан. Кейин Римга. У ерда албатта, Рим Папаси қабулида бўламан. Ҳарқалай, у мен билан футбол ҳақида гаплашиш истагини билдирган. Учрашув чоғи Папага Бразилия терма жамоаси футболкасини совға тариқасида бермоқчиман. Умид қиламанки, у бундан ранжимайди.

- Яна нима?

- Мадридга ҳам бош суқиб ўтаман ва журналист ролида Зайниддин Зидандан интервью олишни режалаштирганман.

- Қизиқ, агар Франческо Тоттидан интервью олишингизга тўғри келганида, ундан биринчи навбатда, нима ҳақда сўраган бўлардингиз?

- Ўйлайманки, ҳозир Тоттидан интервью олишнинг мавриди эмас... Барчамиз биламизки, одамга турли саволлар билан мурожаат этиш мумкин бўлган ва уни чалғитмаслик зарур ҳисобланган алоҳида вақтлар бор. Ўйлашимча, Тоттининг ўзи «Тамом», дейдиган пайт келишини ҳис қилади. Ҳар ҳолда, мен уни жуда яхши тушунаман.

- Журналист сифатида айтингчи, Рио ёзда Олимпиадани қандай ўтказади?

- Айни пайт Рио улкан қурилиш объектини эслатади. Лекин Олимпиада учун инфратузилма деярли шай ҳолатга келган. Демак, кутамиз ва умид қиламизки, ҳаммаси талаб даражасида ўтади. Ҳарқалай, ташкилотчилар кенг кўламда иш олиб боришяпти.

- Озгина башорат: бу йил Италияда скудетто кимга насиб этади?

- Албатта, «Интер»ни тилга олишни истардим. Аммо клубнинг ҳозирги ишлари унча юришмаяпти. Демак, реал баҳо бераман: «нерадзурралар»нинг мақсадлари - Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш.

- Охирги савол: «Наполи» ва «Ювентус»дан қай бирини танлайсиз?

- «Наполи»ни-да. Ахир қандай қилиб, «Ювентус»ни танлашим мумкин?

Ў. УМАРОВ тайёрлади

Киритилди: 07.03.2016 08:16. Ўқилди: 4752 марта. Фикрлар: 3 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 58
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Эмполи 33 31
17 Удинезе 33 28
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
15:30
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.