Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Интернацонал тўплам ёхуд янгиланаётган «Интер»нинг таркиби кимлар ҳисобига кучаяди?

Агарда охирги гап-сўзлар ва турли-туман хабарларнинг ярми ҳақиқатга айланса ҳам, хитойликлар ихтиёрига ўтган Миланнинг «Интер» жамоаси янги мавсумда мутлақо бошқача қиёфага кириши мумкин. Умуман, жорий мавсум ҳам ҳеч қандай каромат кўрсатолмаган клуб таркибига боғлиқ ўзгаришлар шамоли аллақачон чегарадан «ошиб» кетди. Football.ua сайти айни шу жиҳатга эътибор қаратиб, апрель ойидан буён бўлажак «нерадзурра» сифатида эътироф этилган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Италияда ёзги трансферлар бозори очилишига 2 ойдан камроқ вақт бор, бироқ бу йирик ва майда ОАВда «Интер»га боғлиқ трансфер режалари ҳақида тинимсиз хабар тарқалишига халақит бераётгани йўқ. Ҳарқалай, деярли ҳар куни хитойлик хўжайинлар сармояси билан далиллашган клубнинг қайсидир футболчига қизиқаётгани|у билан музокара бошлаётгани|шартнома масаласида келишиб қўйгани хусусида янгилик урчимоқда. Дейлик, апрель бошидан бугунги кунга қадар ОАВда «Интер» сафига қўшилишга номзод 44 нафар киши тилга олинди. Улардан 6 нафари мураббий ва 38 нафари футболчи. Шунча ўйинчи бир неча таркибга етишини айтиш шартмикан? Бу ўйинчилар билан каттагина хайрия тадбири доирасида кўргазмали учрашув ташкиллаштириш имкони мавжуд. Тасаввур қи-линг, агар шундай бўлса, рақиб жамоалар таркиби қандай кўриниш ҳосил қилади? Демак, бу борада озгина тахминга эрк бериб, «Интер» қизиққан ва қизақаётган футболчилардан 2та жамоа тузиб чиқамиз. Уларга Антонио Конте ҳамда Диего Симеонени бош мураббий сифатида «тайинлаш» маъқул. Зеро, айнан шу икки мутахассисни «нерадзурралар»нинг янги бош мураббийи сифатида кўпроқ тилга олишмоқда.

Диего Симеоне бошқарувидаги «Интер» (4-4-2): Ян Облак - Маттео Дармиан, Ярослав Ракицкий, Виктор Линделеф, Бен Чилвелл - Хамес Родригес, Фабиньо, Корентен Толиссо, Арда Турон - Килиан Мбаппе, Патрик Шик.

Антонио Конте бошқарувидаги «Интер» (3-4-3): Жанлуижи Доннарумма - Франческо Ачерби, Костас Манолас, Тоби Альдервейрельд - Кайл Уокер, Кевин Стротман, Гжегож Криховяк, Альберто Морено - Хуан Мата, Дрис Мертенс — Алексис Санчес.

Тасаввурни янада кенгайтириб, «Интер» эътиборига тушиши эҳтимоли бор футболчилардан ҳам яхлит таркиб шакллантириш мумкин. Хусусан, Football.ua ҳам «Интер» ҳақидаги гап-сўзлардан келиб чиқиб, жамоанинг бўлажак таркиби бўйича ўз тахминини илгари сурди: Кейлор Навас — Бакари Санья, Пепе, Виржиль ван Дейк, Бенжамен Менди - Наби Кейта, Неманья Матич, Бернарду Сильва - Антуан Гризманн, Месут Озил — Пьер-Эмерик Обамеянг. Мураббий - Томас Тухель. Тўғри, бунақаси ҳақиқатдан анча йироқ, аммо хитойликлар маблағни қийишмаса, жамоа таркиби янада важоҳатли кўриниш олиши ҳеч гап эмас. Хўш, сиз қандай фикрдасиз, «Интер» ёзда кимларни харид қилиши керак?

Киритилди: 25.05.2017 12:18. Ўқилди: 6717 марта. Фикрлар: 5 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 29 76
2 Милан 29 62
3 Ювентус 29 59
4 Болонья 29 54
5 Рома 29 51
6 Аталанта 28 47
7 Наполи 29 45
8 Фиорентина 28 43
9 Лацио 29 43
10 Монца 29 42
11 Торино 29 41
12 Женоа 29 34
13 Лечче 29 28
14 Удинезе 29 27
15 Верона 29 26
16 Кальяри 29 26
17 Эмполи 29 25
18 Фрозиноне 29 24
19 Сассуоло 29 23
20 Салернитана 29 14

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Сосьедад 6 11
2 Интер 6 11
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

18.03.2024. «A» Серия. 29-тур.
00:45
Интер
1-1
Наполи

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.