Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лучано Спаллетти: «Балки қачондир қайтарман…» (интервью)

Римнинг «Рома»си янгиланмоқда. «Бўрилар» кечагина ниҳоят, жонажон клубидан кетишини маълум қилган тирик афсона Франческо Тотти билан ўта таъсирчан ҳолда хайрлашгандилар, энди эса бош мураббий Лучано Спаллеттига хайрли йўл тилашмоқда. Клуб томонидан бош мураббийнинг кетиши расман эълон қилингач, Спаллетти дарҳол журналистларни махсус учрашувга йиғди. Сўнгги мавсум «Рома»ни «А» сериясида 2-ўринга кўтарган мураббий шу тариқа Рим жамоасидаги иккинчи даврини таҳлил қилди. Эслатиш жоиз, у 2005-2009 йиллар оралиғида ҳам айнан «бўрилар»ни бошқарганди. Клубдаги иккинчи даври эса 2016 йилнинг февралида бошланди. Махсус хайрлашув матбуот анжуманида Спаллеттига «Рома»нинг янги спорт директори Рамон Мончи ҳамроҳлик қилди.

- Афсус, Лучано билан узоқ вақт ишлаш насиб этгани йўқ, зеро, клубга 1 ойча муқаддам келдим. Шунга қарамай, ушбу ўта қисқа ҳамкорликдан ёрқин таассуротлар қолди. Ўзи аввалдан ушбу мутахассис ҳақида ажойиб фикрлар эшитгандим ва энди улар янада бойиди. Лучанони ҳам инсон, ҳам мураббий сифатида тўлақонли кашф этдим,-дея учрашувни очиб берди Мончи. - Биласиз, «Рома» тарихининг янги саҳифасини очмоқчимиз ва ўз ўрнида Лучанога клуб тараққиётидаги барча ишлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз. Умид қиламанки, келажакда йўлларимиз яна туташади ва ўшанда биргаликда самаралироқ фаолият юритамиз. Тригориядаги «Рома» базаси доимий уйингиз бўлиб қолади, Лучано!

- Илиқ сўзлар учун раҳмат. Мончининг қандай ажойиб бошқарувчи эканлигини яхши биламан ва шунинг учун биргаликдаги ишимиз шу қадар тез хотима топганидан кўнглим ўксияпти,-деди бунга жавобан Спаллетти. Мураббий шундан сўнг журналистлар саволларига эринмай, бафуржа жавоб берди. Унинг энг эътиборли гапларини келтиришдан олдин қўшимча қилиш жоиз, кейинги иш жойи «Интер» клуби бўлиши эҳтимоли катта.

*** - «Рома»да ўзим истаган барча ютуқларга эришолмадим. Ишончим комил, Мончи ишни янада яхши йўлга қўйиш ва шу аснода «Рома»ни кучайтириш-жипслаштириш салоҳиятига эга. Ҳар ҳолда, айни пайт жамоага бирдамлик етишмаяпти, холос.

*** - «Рома» раҳбарларидан тортиб, футболчиларгача, ошхона ошпазларидан тортиб, база фаррошларигача - барча-барча ходимларга миннатдорчилик билдираман. Клубнинг ҳар бир вакили - катта профессионал.

*** - Бу ерда чин юракдан, қалбан ишладим. Яъни «Рома»нинг олдинга интилиши учун қўлимдан келганини ишга солдим.

*** - «Рома» мен учун жуда кўп нарсани англатади. Ҳаттоки, Россияда ишлаганимда ҳам, бу жамоа ўйинларини алоҳида эътибор билан кузатганман.

*** - Охирги мавсум ғоят оғир келди. Ҳар ким жамоа ўйинларини баҳолаш ҳуқуқига эга ва ўзича ҳақ ҳисобланади. Шахсан мен хурсандман: етарлича қувончли лаҳзаларни бошдан ўтказдим. Тўғри, шунинг баробарида тез-тез азобланганим ҳам рост... Айниқса, машғулотлар жараёнида кузатилган ажойиб муҳитни алоҳида тилга олишим жоиз. Зеро, бу муваффақият гаровидир.

*** - Ўйлайманки, биз тўғри ишладик ва тўғри йўлдан юрдик. Ҳа, қийин лаҳзалар ҳам бўлди, албатта. Дейлик, айрим мураккаб қарорларни қабул қилишимга тўғри келди. Муҳими, жамоа сифатида кучайиб бордик. Бемалол айтаман, ортимдан анча кучли «Рома» қоляпти. Энг асосийси, айнан шу.

*** - Хатоларга йўл қўйдимми? Ўз ишимни муҳокама қилолмайман. Ҳа, охирги ўйин чоғи менга йўналтирилган ҳуштакларни эшитдим. Бироқ бундай ҳурматсизликка муносиб эмасдим, менимча. Ҳа, биз ЕЛда «Лион»га ютқаздик, Италия кубоги учун кураш йўлида «Лацио»га бас келолмадик. Аммо ҳуштакбозлик қилганлар ўша вақт нечоғли азоблаганим ва сиқилганимни билганларида, бундай ҳурматсизлик қилишмасди. Буни кафолатлайман.

*** - Тотти билан хайрлашув тадбирлари барчамизни янада жипслаштирди. Дейлик, айни ўша вақт барча мухлислар яхлит кучга айланишганини яққол ҳис этдим ва бутун жамоа шу бутунликка сингиб кетди. Эҳ, бундай таассуротларни йўқотиш нақадар аламли...

*** - Кимдир Тотти билан ўртамизда қандайдир уруш борлигига ишонган бўлиши мумкин. Лекин бундай эмас. Афсуски, муросасизлик хусусида тарқалган гап-сўзлар салбий таъсир этмай қолмади. Тан оламан, «Рома» ягона куч даражасига чиқолмади ва бу айнан менинг мағлубиятимдир.

*** - Тотти - буюк шахс. Ўйлайманки, у раҳбарият вакили ролида ҳам «Рома»га самарали хизмат қилиши мумкин, агарда бутсаларини михга илишни лозим топса, албатта. Айтишим керак, Франческога бирор марта «Рома»дан кетиши ҳақида сўз очган эмасман. Кетиш ҳақидаги қарори мутлақо ўзига тегишли.

*** - Франческо билан дўст бўлиб қоламиз. Дейлик, кечки овқат учун бирор жойга бирга боришимиз мумкин. Жамоадаги ишим давомида турли воқеалар юзага келгани ўз йўлига. Факт шуки, бу йигитни қаттиқ ҳурмат қиламан. Эҳтимол, доим ҳам ҳақ бўлмагандирман ва шуниси алам уйғотади. Лекин иккинчи томондан, катта савол бор: «Қайси масалада бошқача йўл тутишим керак эди?» Очиғи, ҳалигача бунга жўяли жавоб топганим йўқ.

*** - Четдагилар бошқаларни ҳимоя остига олишимни Тоттига қарши чиқиш сифатида баҳолашди, чоғи. Айнан шундай муносабат хиралик даражасини оширди.

*** - «Рома»га келганимда, клуб инқироз ҳолатида эди. Натижада Тотти кам ўйнайдиган бўлиб қолди ва шуниси кўпчиликка сира ёқмади. Бироқ иккинчи томондан қарасак, жамоа рекорд тезлигида очко йиға бошлаганди. Хўш, ўшанда ким ҳақ эди?

*** - «Рома» бошқарувини қўлга олишга номзодлардан бири - ди Франческо бу лавозимга муносиб. У нималарга қодирлигини «Сассуоло»да тўла-тўкис исботлади.

*** - Ўзимчи? Энди нима билан шуғулланаман? Таклифлар учун мутлақо бўшман. Демак, қўнғироқларни кутаман...

*** - Ўз қабри устига алоҳида ёзувлар битиб қўйишларини васият қилган римлик шоир гапларини қайтараман: «Қайтишим эҳтимолдан холи эмас». Чиройли айтилган...

Киритилди: 08.06.2017 11:50. Ўқилди: 3923 марта. Фикрлар: 1 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 31 82
2 Милан 32 69
3 Ювентус 32 63
4 Болонья 32 59
5 Рома 32 55
6 Аталанта 30 50
7 Наполи 32 49
8 Лацио 32 49
9 Торино 32 45
10 Фиорентина 30 43
11 Монца 32 43
12 Женоа 31 38
13 Лечче 32 32
14 Удинезе 32 31
15 Кальяри 31 30
16 Эмполи 32 28
17 Верона 31 27
18 Фрозиноне 32 27
19 Сассуоло 32 26
20 Салернитана 32 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

08.04.2024. «A» Серия. 31-тур.
23:45
Удинезе
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
-:-
Интер

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.