Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Виталий Денисов: "Отам билан фахрланаман" (2-қисм)

Виталий Денисов ўтган қиш фаслида "Локомотив"га эркин агент сифатида қўшилган эди. Ҳар хил фикрлар ёйилди. Баъзилар у Украина чемпионатининг энг яхши чап қанот яримҳимоячиси деган бўлсалар, бошқалар бу трансфернинг муваффаққиятига ишонқирамай фикр билдирдилар: заҳирага михланади. Денисов бир ярим йил ичида танқидчиларга муносиб жавоб берди ва "темирйўлчиларнинг" асосий ҳимояисига айланди. "Футбол" ҳафтаномаси (Россия нашри - таъкид std.uz) ундан шарқ экзотикаси, кундалик тутиш тажрибаси ва мухлислар билан дўстлиги ҳақида суҳбатлашди.

(2-қисм)


Михдаги бутсалар

- ЦСКАга чорлов қандай бўлган эди?

- Константин Сарсания у пайт агент эди, унинг ҳамма клуб билан алоқаси бор эди. Шу орқали содир бўлган. "Академика"ни битириш пайти келди, биз мураббий билан маслаҳатлашдик. Мени ЦСКА ва "Спартак" олмоқчи бўлган, аммо армиячилар қатъийроқ бўлишган.

- Айнан ўшанда сиз оёғингиз панжасини синдириб олгансиз.

- 15-16 ёшда эдим. Севимли ишингиздан ярим йил айри қолсангиз нимани ҳис қилар эдингиз? Жароҳат жиддий бўлган эди, қўрқинчлиси суяк синиши эмас, бошқа нарса эди. Болдиримнинг асаб толасини гипс билан сиқиб қўйишган эди, товоним осилиб қолди. Пастга ҳаракат қила олар эдим, тепага эса - йўқ. Кейин текширувга келганда шифокор менга футболни тугатиб қўя қолишимни айтди. Ёшман, нима қилишни билмай қолдим, кимга қўнғироқ қилишни ҳам, ҳатто кўз ёш тўкиб олдим. Шифохонага қайтсам у ерга Исроиллик шифокорлар келишган экан. Кабинетга кирсам икки салобатли инсонлар ўтиришибди экан. Костюмли, соқолли. Улар мени кўздан кечиришди, жароҳатимни силашди ва тинчлантиришди: ҳаммаси яхши бўлади, моторинг ишлаб кетади. Бахтли эдим.

- Сиз УЕФА кубогини қўлга киритган ЦСКАни кўргансиз. Қандай жамоа эди?

- Валерий Георгиевич Газзаев мамлакатнинг ўша пайтдаги энг яхши йигитларини йиққан эди, легионерлар ҳам бор эди. Вагнер Лав ва Ивица Олич энг яхши ҳужумчилардан эди. Жамоанинг техникаси, тезлиги зўр эди. Ўзаро муносабатлар ҳам яхши, мени, ёш ўйинчини ҳеч ким хафа қилмаганди.

- Ўша легионерлар энг "руслашган"лардан эдими?

- Гап шундаки, ўша пайтлар легионерларни оммавий сотиб олиш йўлга қўйилмаган эди. Фақат энг яхшилари олинар эди. Ўша Олич ва Вагнерлар қанча голлар уришди! Натижада бири "Бавария"га йўл олди, бири Бразилия термасига.

- Вагнернинг феъл-атвори ҳақиқатдан ҳам оғирмиди?

- Вагнер билан яхши муносабатда бўлган бўлсамда, ундайларни тушунмайман. Аммо ундайлар кўп. Сен келдинг, шартнома имзоладинг, катта пул оляпсан. Ярим йилдан сўнг йиғлай бошлайсан: уйга кетаман, оиламни соғиндим...

- Ўзбек лақабини қаерда олгансиз?

- О-о, "Академика"да. ЦСКАа эса бу лақаб менга қаттиқроқ ёпишди. Хафа бўладиган жойи йўқ, бунга хотиржамлик билан қарайман.



Ҳаммаси болаларча

- Сиз Нижний Новгороднинг "Спартак" жамоасига ижарага кетдингиз. Валерий Сорокин Юрий Первак билан боғлиқ воқеани айиб берган эди. У "Бентли"да келиб, жамоага қараб: "Хўш, соққа хоҳлайсизларми? Биринчи лигада қолсангиз - ҳаммасини бераман" деган экан.

- Ҳа, ҳа, шунақаси бўлган, - кулади Виталий. - Унинг қандай одамлигини тушунишим қийин бўлган. Айтмоқчи, у мендан ҳозиргача қарздор.

- Қизиқ, Сорокин ҳам шундай деган эди ва Первакка қарзини қайтариш айтиб қўйишимни сўраган эди.

- Унда мени ҳам унутмасин.Шундай туюладики, Первак нима қилиш ва қандай бажариш кераклигини жуда яхши билган. Баъзан ўйлаб қолар эдим, мураббийлар бизга нимага керак.

- Сорокин ҳамкасблари ҳақида кўпгина воқеаларни билади. Сиз у ҳақида бирон нима айта оласизми?

- Йў-ў-ўқ, бунақа нарсалар менга бегона. Жамоа ичида бўлган нарсалар ўша ерда қолиши керак.

- Унда мураббий Геннадий Гридин билан ўртангизда бўлган воқеани айтиб берсангиз.

- Ўйиндаги ҳолат. У мени нотўғри тушунди, мен ҳам ўзимга бақиришганларини, ҳақорат қилганларинини кўтара олмас эдим. Жуда ёш бўлишимга қарамай, жим турмадим. Бироз айтишдик, бир кундан сўнг, тиниқ каллада бир-биримизнинг қўлимизни сиқиб қўйдик.

- Футболда сиз қўл беришни истамайдиган одамингиз борми?

- Балки, эсласам, бундай одамлар чиқиб қолар. Йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатлар ҳам бўлиб туради.

- Сиз учун нималарга йўл қўйиб бўлмайди?

- Каламушпарастлик, чақимчилик. Аҳамиятли факторлар.

 

Машҳурлик

- Нега ЦСКАда муқим қолишга уринмадингиз?

- Менга асосий таркибдан жой тегмаслигини очиқ тушунтиришди. Ўзим ҳам биринчи лигадан сўнг кетишни хоҳлаб қолган эдим. Ўша пайт "Днепр" энг яхши вариант эди, қолганлар эса шунчаки: қизиқишмоқда, ўйлаб кўрамиз, каби гаплар. Днепропетровскка келиб, шу куниёқ шартнома имзоладим ва йиғинларга учиб кетдик. "Днепр"нинг базасига келиб шокка тушдим: футбол учун керакли нарсалар - ҳаммаси юқори савияда эди.

- Сизга  Донецк ва Киевга қарши рақобатчи клуб тузилаётганини дарҳол айтишдими?

- Ўзи ҳар доим шунақа бўлган. Баъзи сабабларга кўра "Днепр" ҳамма хоҳлаган ўринни эгаллай олмаётган эди. Сабабларни аниқ айтмайман, кимга керак бўлса, тушуниб олади. Мавсумнинг баъзи пайтларида "Днепр" Донецкни ҳам, Киев ва Харьковни ҳам ортда қолдирди. Биз биринчи даврани жадвални бошида тугатгандик.

- У ерда машҳур бўлдингизми? Айниқса Москва атрофида?

- Ха, бўлган эди шунақаси. Операциядан кейин қайтиб келган эдим. Дўстим: "юр, мен футбол ўйнайман, сен - томоша қиласан" деди. Ўйиндан сўнг у кийимини алмаштиргунча машинада кутиб турган эдим. Қайси районлигини эслай олмайман, чеккароқ эди. Бир тўда болалар ўтиб қолди, улардан бири бирдан: "О, Денисов" деб қолди. Суҳбатлашдик, у ҳам Украинадан келган экан, у ҳам дўстининг ўйинини томоша қилишга келган экан.

- "Днепр"га сиз билан бир вақтда ўринбосарлардан Евгений Коноплянка келган эди. У ўсмирлигида қандай эди?

- Мен ҳам сўраганман, ҳеч қандай. Мен ҳам ҳайрон бўлганман. Йигитлар ҳам унинг ўринбосарлар сафида ҳам асосий таркибга кам тушишини айтишган эди. Бессонов келгач, уни йиғинларга олган ва Женя аста-скин ўса бошлади. Уни мураббийлар қўллашди ва катта ўйинчилар ҳам яхши гаплар билан сийлашди. Агар мураббий уни асосий жамоага қўшган экан, демак, унда ниманидир кўра олган. Аммо у ўшанда бироз бўшроқ эди.

- Сиз "Днепр" фанатлари билан яхши муносабатда бўлгансиз. Фанатлар айрича одамлар бўлади, деган фикрга қандай қарайсиз?

- Мен муомала учун очиқ инсонман, шу жумладан, фанатлар билан ҳам. Фақат фанатлар ҳаракатига қўшилмайдиган одамлар бор. Бир кишига қараб ҳамма ҳақида фикрга эга бўлиш керакмас. Ташкилотчи, сафарларга бош бўладиган кўпгина йигитларни шахсан танир эдим.

- Сизни "Локомотив" фанатлари учун ажратилган жанубий трибунада қачон кўрамиз?

- Бу ҳолда дисквалификацияга учрашим ё жароҳат олишим кераклигини унутяпсиз. Яхши ниятда иложи бўлса, мамнуният билан борар эдим.

 

Қўрқинч  йўқ


- Кўп жароҳат олганингизга қарамай, сиз ўзингизни аямай "подкат"ларга жазм қиласиз. Ўзингизни ҳам, рақибни ҳам аямайсиз. Сизда ўзини эҳтиёт қилиш ҳисси йўқми?

- Қандай қилишим керак? Аямасдан "подкат" қиламан, демаган бўлар эдим. Ҳар доим ҳисоб-китоб ва тоза ўйнашга ҳаракат қиламан. Ҳаракатим қаттиқ туюлар, аммо тоза. Тиззамдан жароҳат олганимда "Днепр"даги мураббийим Тишченко шундай маслаҳат берган эди: "Қўрқишни бошладингми, футболни ҳам унут". Қўрқувни енгиб ўтиш керак. Биринчи марта кўзимда учқунлар учганини эслайман. Ба-бах! Суягим суягимга тақалди. Аммо мен ўрнимда туриб, ҳаракат қилганман ва ҳаммаси яхши бўлиб кетган.

- "Анжи" билан ўйинда Махач Гаджиевга, уни яхши нарсалар кутмаётганини англатиб, пўписа қилаётганингиз тасвирга тушиб қолган эди.

- Йўғ-е. Сиз Махач Гаджиев ҳақида гапирдиниз, кимдир Одил Аҳмедов деб ўйлайди. Биз бунгача Илюха Максимов билан тўқнашган эдик, бироз ҳазиллашиб, бир-биримизни мазах қилдик.

- Майдонда муштлашишга тўғри келганми?

- Айнан муштлашиш эмас, аммо қандайдир жанжал бўлган. Ёшликда устингизга чиқиб кетишса жим тура олармидингиз?

- Дмитрий Тарасов жамоада Даме Н Дойе билан ҳазиллашишганлари, уни Леонид Кучукнинг бурнини ушлашни таклиф қилишганини айтиб берган эди. Майконнинг бошида тухум синдиришган экан. Сизлар ҳар доим ҳазилашасизларми?

- Ҳа, бўлган шунақаси. Тухум борасида кейин суриштирдим - Бразилияда шундай удум бор экан. Ҳамма жамоада албатта ҳазилкашлар топилади. "Локомотив"да ҳам, кимлигини айтмайман, бу ишларнинг "қироллари" бор.

- Аввал бир мавсумда бунча кўп тўп оширмагансиз ва голлар урмагансиз. Виталий Денисовда нима ўзгарди?

- Балки, ўйин усулим ўзгаргандир, функциялар алмашгандир. Леонид Кучук келгандан сўнг бошқача ўйнай бошладик, мен тез-тез олдинга бормоқдаман. Мана, натижа.

- Александр Самедов "Терек" устидан қозонилган ғалабани энг яхшиси деб атади. Танафусда нима ҳақида гап бўлган эди?

- Жиддий суҳбат бўлди. Ҳаммасини айтиб бера олмайман. Чемпионлик ҳақида гап-сўз бўлмади. Билмайман, бу гапларни қаердан оласизлар. Саша ҳақ, бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эди. У ерда характер кўрсатиш керак эди, буни уддаладик.

Киритилди: 16.05.2014 07:13. Ўқилди: 4370 марта. Фикрлар: 8 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Ювентус 14 33
2 Рома 14 29
3 Милан 14 29
4 Лацио 14 28
5 Наполи 15 28
6 Аталанта 14 28
7 Торино 14 25
8 Интер 15 21
9 Фиорентина 13 20
10 Женоа 13 19
11 Сампдория 14 19
12 Кальяри 14 19
13 Кьево 14 18
14 Болонья 14 16
15 Удинезе 14 15
16 Сассуоло 14 14
17 Эмполи 14 10
18 Пескара 14 7
19 Кротоне 14 6
20 Палермо 14 6

Европа лигаси

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Спарта 5 12
2 Саутгемптон 5 7
3 Хапоэл Б-Ш 5 7
4 Интер 5 3

Италия кубоги

Ярим финал
27.01.2016
23:59 Алессандрия
0:1
Милан
28.01.2016
23:59 Ювентус
3:0
Интер
01.03.2016
23:59 Милан
5:0
Алессандрия
03.03.2016
00:45 Интер
3:0
Ювентус
Финал
21.05.2016
23:45 Ювентус
1:0
Милан

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

03.12.2016. «A» Серия. 15-тур.
00:45
Наполи
3-0
Интер

Навбатдаги учрашув

12.12.2016. «A» Серия. 16-тур.
00:45
Интер
-:-
Женоа
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.