Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Азиз Ибрагимов: Терма жамоага қайтишга имконият бришларини ҳар куни ҳаяжон билан кутаман

Бундан етти ярим йил олдин, яъни 2007 йил бошида Муборакнинг “Машъал” жамоасидан Словакиянинг “Слован” клубига йўл олган Азиз Ибрагимов ҳалигача ўша ўлкаларда юртимизнинг биринчи ва ягона вакили бўлиб қолмоқда. Пойтахт Братиславанинг “Слован” клубидаги бир ярим йиллик даврдан сўнг Азизнинг қўшни Чехиядаги фаолияти бошланган эди. Орада у жамоаларини алмаштириб турди ҳам. Ҳатто 1,5 мавсум Хитойда “Циндао Жонун” шарафини ҳам ҳимоя қилиб қайтди.

Яқинда ярим ҳимоячимиз таътилни ўтказиш учун ўз қадрдонлари – оиласи даврасига келди. Тошкентдалигидан фойдаланиб, биз Ибрагимов билан учрашдик ва суҳбатлашишга эришдик.

- Шарқий Европа мамлакатлари чемпионатларини кўп футболчилар янада кучли биринчиликларга ўтиш йўлидаги кўприк сифатида баҳолашади. Сиз Словакия ва кейин Чехияда ўйнаётганингизга мана анча йил бўлди. Сизга янада кучли чемпионатларга ўтишга нима тўсқинлик қилмоқда?

- Мен ўтган мавсумни “Ческе Будеёвице”да бошлаб, чемпионатнинг иккинчи ярмини ижарада “Богемианс Прага” клубида ўтказдим. Аммо шартномам “Ческе Будеёвице”га тегишли. Яна бир йиллик шартномам бор. “Будеёвице” сўнги чемпионатда муваффақиятли иштирок этди ҳамда 1-ўрин билан олий дивизионга йўл олди. Ўзбекистонга келишимдан олдин “Ческе Будеёвице” клуби президенти билан учрашувда бўлдим. У таътилдан қайтгач ўзимизга қўшиласан деди.

Барчасини ўқув-машғулот йиғинларидан сўнг ҳал қиламиз деди. Шунинг учун Тошкентдан қайтгач, машғулотларга “Будеёвице” таркибида киришаман.

Бошқа кучли чемпионатлардан чорловларга тўхталадиган бўлсам, мен бу ерга келган дастлабки мавсумларда жуда ҳам омадли тўп сурдим. Натижада, Германия 2-бундеслигаси клубларидан бири менга қизиқиш билдирган экан. Улар мени анча кузатишган экан. Бироқ “Слован” клуби раҳбарияти сўраган трансфер суммасини немислар анча ошириб юборилган деб айтишиб, бу мавзуни ёпишга мажбур бўлишган. Агарда ўшанда клублар ўзаро келиша олишганида, балки мен ҳозирда бундеслигада ўйнаётган бўлармидим. Лекин мен ўзимни ҳали руҳан ҳам, жисмонан ҳам тетик деб ҳисоблайман. Шу боис келажакка катта умид билан боқаман. Худо хоҳласа, Азиз Ибрагимов ҳали ўзини янада баландроқ даражада албатта кўрсатади.

- Олис юртда тўп сураётганингиз терма жамоада ҳам ўрнингизни олдириб қўйишингизга сабаб эмасми? Бу борада қандай фикрдасиз?

- Мен ўзимни миллий терма жамоадан маҳрум бўлган, умидини узган ўйинчи деб ҳеч қачон ҳисобламаганман. Сўнги марта термада 2011 йилги Осиё кубогида ўйнаган бўлсамда, мен ўзимни ҳалигача терманинг бир таркибий бўлаги деб санайман. Тўғри, менинг ўйинларимни мунтазам равишда кузатишга Миржалол Қосимовда имконият йўқ. Аммо мен ўзимга ишонаман. Мен ўзимга бўлган талабни, масъулиятни бир зумга ҳам унутмаганман. Мен ҳамон ўз устимда тинмай ишлаб юраман. Ахир спортчи учун бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.

Биласизми, мен яқин орада терма жамоага таклиф олишни жуда-жуда истайман. Терма либосида майдонга тушишни мен катта хис-ҳаяжон билан, керак бўлса, ҳар куни кутаман. Агар мураббийлар қайсидир ўртоқлик учрашувида менга терма жамоа таркибида тўп суришга имконият беришса, мен бу фурсатдан максимал даражада фойдаланишни кўзлаб турибман. Мен ўзимни шу онларга тайёрлаб ҳам боряпман. Чунки бундай имкониятлар кўп бўлмайди. Бир-иккита бўлиши мумкин холос. Мен айнан шу кичкина имкониятдан ҳам керагича наф чиқара олишим даркор. Яъни ўша ўртоқлик учрашувида ўзимни ҳар томонлама ва юқори савияда кўрсата олсамгина, Қосимов мени кейинчалик ҳам термага жалб қилади. Мен сизни ишонтириб айтаманки, кўрасиз, агар менга шу имконият туҳфа этилса, мен уни қўлдан чиқармайман. Мен бош мураббий ва мухлислар ишончини албатта қозона оламан. Мен бунга қаттиқ ишонаман.

Ўзбекистоннинг Уммон билан иккала учрашувини бевосита кўрдим. Катта гапиришга йўймангу, мен ўша ўйинларда ўзимни ҳам майдонга тушгандек бир тасаввур этиб кўрдим. Ўз кучимни, спорт формамни, ҳаракатларимни бошқаларники билан солиштирдим. Ва шундай хулосага келдимки, масалан, агар мен ҳам ё Олмалиқдаги, ё Тошкентдаги ўша беллашувларнинг бирида қатнашган бўлганимда, термамиз ўйинини бузиб қўймасдим. Жамоамизни янада кучайтирсам кучайтирардимки, асло орқага тортмаган бўлардим. Айтмоқчиманки, мен ўша кунги номзодлардан кам эмасман. Фақат узоқ масофада эканлигим учун буни терма устозлари ва ишқибозлар амалда кўра олишмаяпти.

- Ўз жамоаси учун юрагини бериб ўйнаш деган таърифни сиз қандай қўллайсиз?

- Чехия чемпионатида бунча пайт ушланиб қолиш осон эмас. Мен ҳар бир учрашувда юрагим ёниб ўйнашим туфайлигина шу ерларда юрибман. Майдон ташқарисида жуда ҳам босиқман. Аммо майдонда ҳар қандай рақибни “бўлак-бўлак” қилиб юборишга тайёрман. Менда ҳар бир ўйинга мотивация ҳамиша юқори бўлган. Доимо ютишни истайман. Шунинг учун бўлса керак, кўп сариқ карточкалар ва баъзида ҳатто қизил карточка ҳам олиб тураман. Қўполлигим учун эмас, менимча, курашларда ҳар доим охиригача курашишим боис. Рақибга яккакурашларда енгилмаслик учун охиригача интилганим сабабли.

Мисол учун, охирги қизил карточкамни “Виктория” Жижков билан чемпионат ўйинида олдим. Ёмғир ёққанлиги сабабли майдон анча сирпанчиқ эди. Мен подкатда рақибдан тўпни олишга ташландим. У тўпни тепиб юборишга улгурди. Бироқ сирпанчиқ майсада ўзимни тўхтата олмай, рақибимга бориб урилдим. Ҳакам дарҳол “қизил” кўрсатди.

Менга 6та ўйинга дисквалификация эълон қилишди. Жамоамни оғир аҳволга солиб қўйганим учун ўзимни қўярга жой топа олмасдим. Ва ҳеч кимга, ҳатто клубимга ҳам айтмай, федерацияга бордим, тартиб-интизом қўмитаси аъзолари билан учрашдим. Вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилдим. Сирпанчиқ майдонни гапирдим. Ҳаммаси бехосдан юз берганини айтдим. Мен қўпол ўйинчи эмаслигимни барча яхши билади. Хуллас, қўрқмасдан, бошимни баланд кўтарганча федерацияга узр сўрагани борганим иш бериб, дисквалификацияни 3та учрашувга қисқартиришди ва мен атиги 3та баҳсни ўтказиб юбордим холос.

- Оила қурганингизга кўп бўлмади. Бу ҳақда ҳам гапириб берсангиз.

- Бир ярим йил олдин уйландим. Турмуш ўртоғим Оксана Прагада ишлайди. Шу ердаги рус компанияларидан бирида менежер. Бир нечта чет тилларини билади. Менинг Чехиядаги энг яқин мухлисим. У мени доимо қўллаб-қувватлаб туради.

- Укангиз ҳам сизнинг ортингиздан бориб, футболчиликни танлаганини биламиз. Иброҳим ҳозир қай даражада муваффақиятли ўйнаяпти?

- У плеймейкер позициясида тўп суради. 2001 йилда таваллуд топганига қарамай, “Бунёдкор” клубининг 2000 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоасида ўйнайди. Мураббийи Отабек Ғуломхўжаев. Мен Тошкентдалигимда унинг ўйинларига бориб бевосита кузатаман. Лекин, биласиз, кўпроқ уйдан йироқда бўламан. Шунинг учун Иброҳим менга ҳар бир ўйинидан кейин доим смс ёзади. Статистикасини – қанча пас берди, қанча йўқотиш қилди ва ҳ.к. ёзади.
Кўз тегмасин, у ҳозирча менда илиқ таассуротлар қолдирмоқда. Тезлиги яхши. Курашларга киришишга қўрқмайди. Келажакда яхши савиядаги плеймейкер бўлишини мен ўзим, ота-онам ва барча яқинларимиз интизорлик билан кутяпмиз.

- Жаҳон чемпионати кунларида шу турнирга оид бир савол. Сиз Чехия ва Словакиядаги ҳозирги ҳолатни яхши биласиз. Айтингчи, бу икки терма жамоа нима сабабдан ЖЧ-2014дан қуруқ қолишди?

- Чехларда айни даврда авлодлар алмашинуви кетмоқда. “Виктория” Пльзень билан мамлакат миқёсида ҳамда Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида Павел Врба катта натижаларга эришгач, федерация раҳбарияти айнан уни миллий жамоа устозлигига таклиф этди. “Виктория” бу ажойиб мутахассисни зўрға-зўрға қўйиб юборди. Чунки ким ҳам бундай олий даражадаги мураббийни қўйиб юборгиси келади. Аммо миллий терма жамоа манфаатларини ўйлаб, “Виктория” унга розилик берди. Врба дарҳол таркибни ёшартиришга киришди. Жамоа сардори Томаш Росицкидан ташқари, бошқа барча ёши улуғлардан воз кечди. Ҳатто Петр Чех ҳам эндиликда термага мунтазам чақирилмаяпти. Врба эътиборини 1985-86 йилларда туғилган футболчиларга қаратди. Шунинг учун Чехия термасидан катта натижаларни келажакдаги яқин йиллар ичида кутиш керак.

Словакияда бошқача аҳвол. Уларда терма жамоа яхши мутахассис қўл остида эмас. Ян Козак жипс жамоа шакллантира олмади. Айтганча, у “Бунёдкор”да тўп сурган кичик Ян Козакнинг отаси.

Улуғбек Мирзаев суҳбатлашди

Киритилди: 27.06.2014 14:14. Ўқилди: 4485 марта. Фикрлар: 4 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Ювентус 15 36
2 Рома 15 32
3 Милан 15 32
4 Наполи 15 28
5 Лацио 15 28
6 Аталанта 15 28
7 Торино 15 25
8 Фиорентина 14 23
9 Сампдория 15 22
10 Интер 15 21
11 Женоа 14 20
12 Кальяри 15 20
13 Кьево 15 19
14 Удинезе 15 18
15 Сассуоло 15 17
16 Болонья 15 16
17 Эмполи 15 10
18 Пескара 15 8
19 Кротоне 15 6
20 Палермо 15 6

Европа лигаси

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Спарта 5 12
2 Саутгемптон 5 7
3 Хапоэл Б-Ш 5 7
4 Интер 5 3

Италия кубоги

Ярим финал
27.01.2016
23:59 Алессандрия
0:1
Милан
28.01.2016
23:59 Ювентус
3:0
Интер
01.03.2016
23:59 Милан
5:0
Алессандрия
03.03.2016
00:45 Интер
3:0
Ювентус
Финал
21.05.2016
23:45 Ювентус
1:0
Милан

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

03.12.2016. «A» Серия. 15-тур.
00:45
Наполи
3-0
Интер

Навбатдаги учрашув

12.12.2016. «A» Серия. 16-тур.
00:45
Интер
-:-
Женоа
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.