Кириш Регистрация

STD.UZ/INTER

Интер

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Подольски синдроми

Кеча Италия чемпионатида мавсумнинг марказий учрашувларидан бири бўлиб ўтди. Мусобақа етакчиси «Ювентус» ўз майдонида «Интер»ни қабул қилди. Ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

«Derbi Italia»… «Ювентус» - «Интер». Айни вақтда «Интер» турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бормоқда. «Юве» эса ҳамон биринчи ўринда. Бироқ бу баҳс олдидан барча нарса унутилади. Кеча жамоалар Туринда учрашишди. Мезбон мухлислар жамоаларига ишонишарди. Нераззуриларда ҳам илинж бор эди. Бу Роберто Манчини. Бу мураббий жаҳон футболида алоҳида ўринга эга. Ўйин бошланишидан олдин бир нарса эътиборни тортди. «Интер» мухлислар секторида фанатлар «Б» ҳарфини ёзишди. Бу нимани англатишини жуда яхши биласиз. «Ювентус» келишилган ўйинлар муаммоси сабаб Б серияга тушиб кетганди. «Интер» эса ҳеч қачон қуйи дивизионга тушиб кетмаган.

Ўйинни «Ювентус» жуда катта устунликда бошлади. Бешинчи дақиқадаёқ Видалнинг фантастик ҳаракатларидан кейин Карлос Тевес ҳисобни очди. Видал жарима майдони ичида тўпни алдамчи ҳаракат билан Меделдан олиб ўтди ва уни Тевесга ташлади. Карлитос бўш дарвозани ишғол қилди. Шундан кейин майдон эгалари катта устунликда ҳужумга зўр беришди. Лекин иккинчи бўлим бутунлай бошқача ўтди. Манчини жамоасини руҳлантира олди. Шу кеча Манчини жамоаси анчадан буён мухлислари кутган ўйинни намойиш этишди. Чап қанотда Додони захирада қолишга мажбур қила олган ва ўтган мавсумнинг энг омадсиз трансферларидан бири деб қайд этилган д’Амброзио жуда ажойиб ўйинни ўтказди. Эрнанес ҳам ўзининг «Лацио»даги ўйинларини эсга олган бўлса ажаб эмас. Ҳар ҳолда унинг кечагидака ўйинини бу мавсумда ҳали кўрмаган эдик. Бутун ўйин давомида «Юве» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Мауро Иккардига деярли имконият бермади. Лекин биргина вазиятда Италия терма жамоаси ҳужумчиси Бонуччидан тезликда илгарилаб кетди ва бу гол билан якунланди. Кучли зарбалари дарвозага бориб тушавермагач Фредди Гуарин ажойиб пас билан Иккардини олдинга бошлади. Мауро эса Бонуччидан қочиб кетиб, Буффон дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Бу вазиятда Жижи ҳам ҳеч нарса қила олмади. Бу гол Фернандо Торреснинг 2008 йил Европа чемпионати финалида Германия дарвозасига урган голини эслатиб юборди.

Голдан кейин барча «Интер»нинг ҳимояга ётиб олишини ва «Юве»нинг ҳужумларини кутди. Ҳа, мезбонлар ҳужум қилишди, лекин «Интер» ҳам тўхтаб қолмади. Манчини жамоаси бу кеча фақат ғалаба учун майдонга тушганини исботлади. Бир вазиятда Икарди, Подольски ва Освальдо қарши ҳужумда рақибни ушлаши мумкин эди, лекин Иккардининг қизғанчиқлиги жамоасини голдан маҳрум қилди. Бу вазиятдан кейин Пабло Освальдога ёш жамоадошига очиқчасига норозилик билдирганича бор эди. Ахир жамоа Туриндан тарихий ғалаба билан қайтиши мумкин эди. Бир сўз билан айтганда, Манчини «Интер»да ижобий ўзгаришларни қила олди. Раҳбарият ҳам қараб тургани йўқ. Жамоага Подольски келди, яқинда Шакирининг ҳам келиши кутилмоқда. Бундан барча футбол мухлисларни қувонишлари аниқ. Ахир жаҳон футболида ўз ўрнига эга «Интер»дек жамоанинг қуйи поғоналарда юриши барчанинг дилини хуфтон қилади.

Келинг, энди ўйиндаги энг катта бурилиш ясаган вазият ҳақида гаплашсак. Иккинчи бўлимда Манчини ўйинга Лукас Подольскини ташлади. Бу эса жамоага шунчалик ижобий таъсир қилдики, буни ҳужумчининг ўзи ҳам кутмаган бўлса керак. Лукас майдонга тушгач, «Интер» футболчилари худди узоқ йиллик етакчилари Хавьер Занетти майдонга тушгандек руҳланиб кетишди. Унинг ҳужумга ўтиши рақиб ҳимоячиларни сергаклантирди. Подольски жамоага руҳият олиб кира олди. Эсингиздами, “Барселона” ҳамда “ПСЖ” жамоалари ўртасидаги ўйин. Ўшанда “Барселона” имкониятни бой бераётган бир вазиятда майдонга жароҳат олганига қарамасдан Лионель Месси тушди. Месси айтарли ҳеч нарса қилиб бергани йўқ, лекин унинг ўйинга қўшилиши жамоа руҳиятини кўтариб юборди. Кеча ҳам шунга ўхшаш воқеага гувоҳ бўлдик. Подольски жамоага янги қон бўлиб қўшила олди. Бу жамоанинг кейинги ўйинларига ҳам яхши таъсир қилади деб ишонгимиз келади. Кўз ўнгимизда яна бир ажойиб жамоанинг «come back»ни амалга ошириши қандай ажойиб бўлар эди!

Ўткир Жалолхонов

Киритилди: 07.01.2015 20:57. Ўқилди: 5767 марта. Фикрлар: 12 та.

«A» Серия

Жамоа Ў О
1 Интер 33 86
2 Милан 33 69
3 Ювентус 33 64
4 Болонья 33 62
5 Рома 33 55
6 Аталанта 32 54
7 Лацио 33 52
8 Наполи 33 49
9 Фиорентина 32 47
10 Торино 33 46
11 Монца 33 43
12 Женоа 33 39
13 Лечче 33 35
14 Кальяри 33 32
15 Верона 33 31
16 Удинезе 33 31
17 Эмполи 33 31
18 Фрозиноне 33 28
19 Сассуоло 33 26
20 Салернитана 33 15

ЕЧЛ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 8 15
2 Реал Сосьедад 8 12
3 Бенфика 6 4
4 Зальцбург 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Италия кубоги

Нимчорак финал
13.01.2021
00:45 Милан
0:0
Торино
19:00 Фиорентина
1:2
Интер
21:45 Наполи
3:2
Эмполи
14.01.2021
00:45 Ювентус
3:2
Женоа
21:30 Сассуоло
0:2
СПАЛ
15.01.2021
01:15 Аталанта
3:1
Кальяри
20.01.2021
01:15 Рома
2:4
Специя
22.01.2021
01:15 Лацио
2:1
Парма
Чорак финал
27.01.2021
00:45 Интер
2:1
Милан
21:45 Аталанта
3:2
Лацио
28.01.2021
00:45 Ювентус
4:0
СПАЛ
29.01.2021
01:00 Наполи
4:2
Специя
Ярим финал
03.02.2021
00:45 Интер
1:2
Ювентус
04.02.2021
00:45 Наполи
0:0
Аталанта
10.02.2021
00:45 Ювентус
0:0
Интер
11.02.2021
00:45 Аталанта
3:1
Наполи
Финал
19.05.2021
23:59 Аталанта
1:2
Ювентус

International Champions Cup

Сўнгги учрашув

22.04.2024. «A» Серия. 33-тур.
23:45
Милан
1-2
Интер

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. «A» Серия. 34-тур.
18:00
Интер
-:-
Торино

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.