Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евротурнинг энг муҳим ўйинлари анонси

Kun.uz: 21-22 март кунлари кучли бешлик чемпионатларида бир нечта принципиал аҳамиятга эга бўлган учрашувлар бўлиб ўтади. Германияда “Шальке” ва “Байер”, “Бавария” ва “Боруссия М” жамоалари тўқнашса, Англия футболи мухлислари “Ливерпуль” ва “МЮ” ҳамда “Ньюкасл” ва “Арсенал” жамоалари ўйинига гувоҳ бўлишади. Россияда эса биринчи ва тўртинчи ўринда кетаётган жамоалар — “Зенит” ва “Динамо” ўзаро ўйин ўтказади.

Шунингдек, мухлисларни Испанияда ўтказиладиган иккита шиддатли баҳс кутиб турибди. Аввалига “Вильярреал” “Севилья” билан ҳисоб-китоб қилиб олади. Кейин эса бутун дунёдаги миллиардлаб футбол ишқибозлари эътибори Барселонадаги “Ноу Камп” ўйингоҳига қаратилади. “Барселона” йилнинг энг муҳим баҳсларидан бирини ўтказади, каталонлар “қироллик клуби”ни қабул қилади.

Шальке – Байер
Жорий мавсумда халқаро майдонда ўзини кўрсатган бу икки жамоа ЕЧЛнинг чорак финали остонасида Испания грандларидан енгилишди. Гельзеркирхенликлар Мадридда “Реал”ни 4:3 ҳисобида мағлуб этишди, лекин тўплар нисбатига кўра (биринчи учрашувда “қаймоқранглилар 2:0 ҳисобида ғалаба қилган), кейинги босқичга испанлар ўтди. Леверкузеннинг “Байер” жамоаси ҳам нимчорак финалда Мадриднинг бошқа бир жамоаси “Атлетико” билан тўқнашди. Бу баҳсларда ҳар икки томон ўз уйида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қўшимча вақтларда ҳам кучлар тенг келгач, пеналтилар серийасида омад испанлар томонда бўлди, мавсумни жуда бўш ўтказаётган “Байер” ҳужумчиси Кисслинг 11 метрлик зарбада адашди.

Энди бу аламзада жамоалар ўзаро тўқнашади. Бу ўйин арафасида бундеслига жадвалида “Байер” тўртинчи ўринда, “Шальке” эса ундан кейинги ўринда турибди. Бу жамоаларнинг ўйини 21 март куни, Тошкент вақти билан соат 22:30 дан бошлаб, НТВ-Плюс Футбол 3 каналида эфирга узатилади.

“Бавария” – “Боруссия М”
Бундеслиганинг 26 туридан ўрин олган яна бир томошабоп учрашув сифатида “Бавария” ва менхенгладбахнинг “Боруссия” жамоаси танланган. Қайд этиш жоизки, 16 турдан бери гол урмасдан майдонни тарк этмаган “Бавария” охирги марта мавсумнинг биринчи даврасида, 9-турда сафарда “Боруссия” дарвозасига йўл топа олмаган эди. “Боруссия” мавсумда ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда ва ўтган 25 турда ўз дарвозасидан 25 та гол ўтказган ва жамоа кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқи учун курашмоқда. “Боруссия” айни дамда турнир жадвалида учинчи ўринни банд этиб турибди.

“Бавария” ва “Боруссия” учрашуви 22 март куни Тошкент вақти билан соат 21:30 дан бошлаб НТВ-Плюс Футбол 3 каналида эфирга узатилади.

Ливерпуль – Манчестер Юнайтед
“Манчестер Юнайтед” жамоасида таркиб билан боғлиқ муаммолар талайгина бўлишига қарамасдан, (Фалькао спорт формасини тиклай олмаяпти, Ди Мария жамоадан кетишни кўзлаб юрибди, ван Перси жароҳатланган) АПЛнинг кучли тўртлигидаги ўрнини сақлаб қолган. Лекин, “Ливерпуль” ҳам бу ўринга, яъни ЕЧЛга йўлланма берувчи ўринлардан бирига даъвогар ҳисобланади ва “қизил иблислар”ни анчадан бери таъқиб қилиб келмоқда. 22 март куни Луи ван Гал ўз шогирдларини “Энфилд Роуд” ўйингоҳига бошлаб келади ва катта синовга ташлайди. “МЮ” бу ўйиндан ўтиб олгач ҳам хотиржамликка берила олмайди. Жамоа кейинги турларда лигада жон сақлаш учун кураш бошлаган “Астон Вилла”, чемпионлик учун курашаётган “Челси” ва “Манчестер Сити”га қарши ўйнаши керак бўлади. Брендан Роджерс шогирдлари эса 2015 йилда ҳали мағлуб бўлмади ва охирги 6 турда фақат ғалаба қозонди.

Бу ўйин 22 март куни Тошкент вақти билан соат 18:30 дан бошлаб НТВ-Плюс Футбол 2 каналида эфирга узатилади.

Ньюкасл – Арсенал
Бир неча мавсумдан буён ЕЧЛ плей-оффларида фақат тўплар нисбатига кўра мағлуб бўладиган “Арсенал” анъанани сақлаб қолди ва шу ҳафтада “Монако”ни сафарда 2:0 ҳисоби билан мағлуб этиб ҳам кейинги босқичга ўта олмади. Лекин жамоа кейинги мавсумда ҳам ЕЧЛда иштирок этмоқчи. Айни вақтда бунга имкон берадиган АПЛнинг учинчи ўрнини сақлаб қолиш учун Арсен Венгер шогирдлари яна 9 турда ўзига керакли натижаларга эришиши талаб қилади. Бу ўйинларнинг биринчиси бугун, Тошкент вақти билан соат 20:00 да сафарда “Ньюкасл” майдонида бошланади. Эътиборли жиҳати лондонликлар учун бу жамоа нисбатан осон рақибга айланган, охирги 6 учрашувда фақат ғалаба қозонган. “Ньюкасл” эса айни дамда жадвалнинг 11 ўрнида жойлашган ва хотиржам равишда ўйин олиб бориши мумкин.

Динамо – Зенит
Россия премьер лигасида айни дамда энг кучли бўлган жамоалардан иккиси Москванинг “Динамо” ва Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоалари ўзаро тўқнашади. Москваликлар Европа Лигасини тарк этгач, бор эътиборни ички чемпионатга қаратган. Лекин, “Зенит” икки фронтда ҳам муваффақиятли кураш олиб бормоқда. Бу жамоа 45 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда кетмоқда. Тўртинчи ўриндаги “Динамо” ҳисобида эса 35 очко бор.

Бу ўйин 22 март куни, Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади ва Наш Футбол каналида тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Вильярреал – Севилья
“Вильярреал” жорий мавсумда барқарор ўйин кўрсатмоқда ва олтинчи ўринни эгаллаб турибди. “Субмариналар” 28 турда бошқа бир барқаро ўйин кўрсатаётган “Севилья”ни қабул қилади. “Севилья” айни дамда бешинчи ўринга жойлашган. Эътиборли жиҳати бу жамоалар ўтган ҳафталар давомида Европа Лигаси плей-офф босқичида ҳам тўқнаш келишганди ва икки ўйинда Унаи Эмери бошчилигидаги севильяликлар 3:1 ва 2:1 ҳисобларида ғалаба қозонганди.

Бу жамоаларнинг навбатдаги тўқнашувида “Вильярреал”нинг асосий футболчиларидан бири Денис Черишев ҳаракат қила олмайди. Бу ўйин 22 март куни Спорт Плюс каналида, Тошкент вақти билан 21:00 дан эфирга узатилади.

Барселона – Реал
22 март куни “Барселона” ва “Реал” ўртасида расмий мусобақалардаги 230-чи ва чемпионат доирасидаги 170-учрашув бўлиб ўтади.

“Реал” ушбу мавсумнинг биринчи даврасида “Барселона” устидан ғалаба қозонган ва Эл-Класикода буни иккинчи марта амалга ошириб, тарихда 14 марта бир чемпионатда ушбу жамоа устидан икки мартадан ғалаба қозониши мумкин. “Реал” охирги 30 йил ичида бунга иккинчи маротаба эришиши мумкин (биринчиси 2007/08 йиллардаги мавсумда қайд этилган).

“Барселона” Эл-Класикода 12 марта “Реал” устидан бир чемпионатда икки мартадан ғалаба қозонган. Ўтган йили ҳам жамоа бунинг уддасидан чиққан эди.

Жорий мавсумда Месси 32 та гол билан энг яхши тўпурар, ҳамда 14 та голли узатма билан энг яхши тўп узатувчи бўлиб турибди (2-ўриндаги Роналдуда 30 та гол ва 11 та голли узатма).

Бу икки жамоа Ла-Лиганинг энг юқори ўрни учун курашмоқда. Айни вақтда 1 ўриндаги “Барселона” жамоасида 65 очко йиғилган, иккинчи ўриндаги “Реал”да эса, 64 очко мавжуд.

Киритилди: 21.03.2015 18:43. Ўқилди: 7288 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

21.04.2024. АПЛ. 34-тур.
20:30
Фулхэм
1-3
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Эвертон
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.