Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Клопп – биринчи «қизил йўл»

Германиялик Юрген Клопп учун «Ливерпуль» бош мураббийи ролидаги биринчи тўлиқ йил драматик тус олди. «Қизиллар» бу даврда 2та кубок финалини бой беришди.

Лекин Клопп ёзги капитал таъмирдан сўнг ўз жамоасини АПЛ ғолиблиги учун асосий даъвогарлардан бири сифатида гавдалантирди. Ҳарқалай, «Ливерпуль» айни пайт «Челси»нинг бош таъқибчиси ва рақобатчисидек таассурот уйғотмоқда. Англия премьер-лигасида ярим масофа босиб ўтилгач, Liverpool Echo журналистлари Юрген Клоппни махсус суҳбатга чорлашди ва у билан якунланган йилнинг энг эътиборли воқеаларини ёд олишди. Айтиш жоиз, мерсисайдликлар учун ҳар ойдан хотирлашга арзийдиган ёрқин ўйинлар топилди.

Январь

23 январь. «Кэрроу Роуд». Англия чемпионати. «Норвич» — «Ливерпуль» - 4:5

— «Кэрроу Роуд»даги ўйин жуда қизиқарли тус олди: сизлар аввалига 3:1 кўринишида ортда бординглар, кейин ҳисобни 4:3га айлантириш уддасидан чиқдинглар. Аммо жамоангиз қўшимча дақиқаларда гол қўйиб юборди. Муҳими, Адам Лаллана 95-дақиқада ғалабани таъминлаган гол муаллифига айланди. Сиз томонингиздан сингдирилган жамоавий руҳнинг амалдаги исботи шу ўйин эмасми?

— Очиқ гапирсам, шахсан ўзим бундай сценарий остидаги ўйинлар камроқ кузатилиши тарафдориман. Ахир бунақасига асаблар дош бериши қийин - мисли кўрилмаган босим, зўриқиш... Бироқ «Норвич»га қарши кечган ўйинни «сеҳрли» ибораси ёрдамида таърифлайман, барибир. Зеро, ҳаммаси мўъжизакор бўлди. Йигитлар 4 ой давомида жамоавий руҳни шакллантириш устида олиб борган ишларимиз самарасини кўрсатишди.

— Хусусан, Лаллана рақиб дарвозасини ишғол қилгач, сиз ҳам майдонга югуриб тушдингиз ва хурсандчилик онлари одатдагидек, кўзойнагингиз яна синди...

— Футболчилар шунчаки, эҳтиросга берилишди. Тўхтанг, барчасига Кристиан Бентеке айбдор. Демак, вазиятдан фойдаланиб, шогирдларимни огоҳлантираман: яхшиси, кўзойнагимни бошқа синдирманглар, акс ҳолда, айбдорни аниқлаб, уни бошқа клубга сотиб юбораман (кулади).

Февраль

28 февраль. «Уэмбли». Лига кубоги финали. «Ливерпуль» — «Манчестер Сити» - 1:1 (пен. - 1:3)

— «Ливерпуль» бош мураббийи сифатидаги биринчи катта финалингиз «Манчестер Сити»га қарши кечди. Ўша кун хотирангизда қандай муҳрланди?

— Жуда ёмон ўйнаганимизни айта олмайман. Дейлик, қўйиб юборилган биринчи голдан сўнг фақат ҳужумни ўйладик. Бу вақтда энг муҳими «Сити»нинг қарши ҳамлага ўтишига имкон бермаслик эди. Буни уддаладик ҳам. Ҳар ҳолда, рақиб айтарли вазият яратолмади. Асосийси, биз жавоб голини нишонладик ва бир қарашда, ғалабани ўз томонимизга оғдирадиган кайфиятда эдик. Афсуски, нимадир ўхшамай қолди. Айтиш ўринли, шу ўйинга қадар пенальтиларни бажариш бўйича яхшигина кўрсаткичга эга бўлгандик, бироқ финалда омадимиз чопмади. Умуман, бундай лаҳзалар, яъни пенальтилар сериясида ҳаммасини омад ҳал қилади. Ахир 11 метрли зарбани қандайдир режага солишнинг иложи йўқ - шунчаки, натижани мардонавор қабул қилиш керак. Эҳтимол, ҳозир кўпчилик эсламас, аммо вақтида жамоам билан баъзи финалларда ғолиб чиққаним айни ҳақиқат. Ғалаба - доимо яхши, бироқ мағлубият онларида ҳам яшашда давом этиш керак-ку. Бор гап шу.

— Пенальти тепилаётган пайт доимо ўгирилиб оласиз. Нима, бу иримми?

— Билмадим. Ҳаттоки, «Уэмбли»даги пенальтилар сериясини ҳам кўрмадим. Умуман, жамоам 11 метрли жарима зарбасини амалга ошираётганида, камдан-кам ҳолатда воқеа жойига қарашим мумкин. Йўқ, аслида иримларга муккаси кетган одам эмасман, аммо пенальти ҳолатида негадир кўз тикишга сира ботинолмайман. Бордию, тўп олдига Жеймс Милнер яқинлашса, ҳеч унинг қандай муаммо сезмайман. Бунда қандай зарба йўллашига қарашим ҳам шарт эмас. Шунчаки, Жеймс гол ургач, трибуналар шовқинини эшитсам, бас. Ишонинг, стадиондаги бундай манзарани томоша қилиш гол кўришдан завқлироқ.

Март

17 март. «Олд Траффорд». ЕЛ 1|8 финал раунди. «Манчестер Юнайтед» — «Ливерпуль» - 1:1 («Ливерпуль» 2та ўйин натижасига кўра, 3:1 ҳисобида устун чиқди)

- «Манчестер Юнайтед»ни доғда қолдирганча евротурнир чорак финалига чиқиш ёқимли бўлса керак.

— Ҳа, буниси энди яхшироқ. «Манчестер Юнайтед»! Ўша голни айтинг! Биз гўёки, стадиондаги товуш тугмачасини босиб қўйдик. «Манчестер Юнайтед»га қарши ўз майдонимиздаги ўйинда эса аъло баҳога тортадиган футбол кўрсатгандик. Гарчи ҳисоб 2:0 кўринишини олган бўлсада, ўша оқшом аслида кўпроқ гол уришимиз ҳеч гап эмасди. Хуллас, «Ливерпуль» яққол кучли кўринганди. «Олд Траффорд»га сафар эса чиндан ҳам, умуман бошқа нарса. Буни сўз билан таърифлаш қийин, ҳаммаси қандайлигини шунчаки, бевосита синаб кўриш керак.

— Эсласак, «Траффорд»даги ўйиннинг биринчи бўлими сизлар учун осон кечмади. Фақат танаффусга чиқиш арафасида Коутиньо томонидан урилган гол ҳаммасини ўзгартирганди.

— Худди шундай. Кийиниш хонасига йўл олар эканмиз, Филиппенинг голидан роса қувонганимиз эсимда. Ахир шу гол «Юнайтед»нинг иккинчи бўлимда керакли натижага эришиши хусусидаги умидларини буткул сўндирди. Чунончи, мезбонлардан кейинги раундга чиқиш учун 3та гол уриш талаб этиларди. Бунинг имкони бор аслида, аммо ҳеч ким ишонмаганди. Чунки «Ливерпуль» чакки кўринмаётганди. Оддий айтганда, бизнинг қарама-қаршилигимиз тақдирини ўша лаҳза, яъни Филиппенинг голи ҳал қилганди. Алоҳида айтишим керак, голнинг ўзи такрорланмас чиқди. Де Хеани бошқача тарзда доғда қолдириш жуда қийин. Мисол учун, аввалги мавсум «МЮ»га ўз майдонимизда ютқазгандик ва ўша учрашув «Ливерпул»нинг айнан де Хеага қарши олишувига айланганди. Бахтимизга, «Траффорд»да Филиппе унинг дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди...

— Умуман, йил Коутиньо учун ниҳоятда омадли келди. Бу фикрга қўшиласизми?

— Ҳа, албатта. Филиппе 2016 йили чиндан ҳам, олдинга катта қадам ташлади. Муҳими, у ўта барқарор ўйнади. Ўйлашимча, Коутиньога жамоамиз услуби роса мос тушди. Йигитлар унинг майдонда нималарга қодирлигини жуда яхши билишади, шунинг учун вазият туғилиши билан тўпни дарҳол узатишади. Мен эса ҳар сафар ўзимга пичирлайман: «О, йўқ, фақат бу сафар ҳам дарвоза томон зарба йўллама!» Бироқ тан оламан, агарда мен ҳам унингдек тепишни уддалай олганимда, зарба беришдан сира қайтмасдим.

Апрель

14 апрель. «Энфилд Роуд». ЕЛ 1|4 финал раунди. «Ливерпуль» — «Боруссия» Д. - 4:3

— Бу «Ливерпул»нинг 2016 йил давомидаги энг яхши куними?

— Яқинда телефон орқали Ханс Йоахим Ватцке билан гаплашдим. Биз бир-биримизни Рождество билан қутладик, энг яхши тилакларни билдирдик. У суҳбатимиз якунида шундай деди: «Яна бир марта Ливерпулга боришим ва стадионга кириб, ўша қиёси йўқ муҳит ичига тушишим керак. Тан оламан, апрелда «Энфилд»да рўй берган воқеаларни унутишим жуда қийин бўлди - бир неча ой азобландим. Бу мен учун узоқ вақт давомидаги энг оғир оқшом...». Биз учун эса аксинча, ҳаммаси сеҳрли тус олди ва тарихий лаҳзаларга айланди. Умуман, «Боруссия»га қарши ҳар икки ўйинимиз алоҳида аҳамият касб этди. Қуръада бизга «Дортмунд» тушгач, ҳамма нолиди: «Эҳ, омадимиз юришмади». Зеро, рақибимиз бутун турнир давомида яхши ўйнаётганди. Аммо биз уйда ва сафарда бўладиган 2та ўйинда ҳар нарса рўй бериши мумкинлигини жуда яхши тушунардик. Ўша пайтгача дортмундликлар иштирокидаги кўплаб ўйинларни томоша қилгандик, фақат мухлис сифатида. Мисол учун, мен ҳар доим уларнинг ғалаба қозонишлари, чиройли футбол кўрсатишларидан ўзгача роҳатланаман. Қуръа натижаси эълон қилингач эса, «Боруссия»га бўлажак рақиб сифатида жиддий қарашга мажбур бўлдик. Унинг ўйинларини қанча кўп кўрсак, таҳлилий хулосалар шунчалик бойиди ва қарама-қаршиликда устун келишимизга ишонч ортиб борди. Сафарда анча яхши ҳаракатланиб, дуранг натижани сақлаб қолдик. Кейин «Энфилд»да ҳаттоки, 0:2 ва 1:3 ҳисобларида ортда борганимизда ҳам, етарлича хавфли вазиятлар яратдик. Яъни голга тортадиган ҳолатлар сони бўйича «Дортмунд»нинг аввалги барча рақиблари умумий статистикасидан ҳам яхшироқ кўрсаткич қайд этдик. Чунки у билан қандай олишиш зарурлигини билардик. Фақат қарши ҳужумда 2та ва ҳимоядаги ўз хатомиз оқибатида яна битта гол қўйиб юборганимиз қўшимча муаммо туғдирди. Шунинг баробарида агар охиригача хотиржамликни сақлаб қолсак, вазиятлар сонини янада кўпайтиришимиз ва охир-оқибат, ғалаба қозонишимиз мумкинлигига ишондик. Умуман, мен омади кулган мураббийман. Зеро, Майнцда ҳам, Дортмундда ҳам доимо ажойиб манзарали стадиондан алоҳида илҳом олганман. Аммо очиқ айтаман, ўша оқшом «Энфилд»да бутун ҳаётимдаги энг яхши ярим соатликни бошдан ўтказгандим.

— «Боруссия» бош мураббийи Томас Тухель ўша мағлубиятга қандайдир  изоҳ беришга ожиз эканлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳисоб 3:3га айлангач, стадионда ҳамма «Ливерпул»нинг 4-голни ҳам уришига ишонган ва буни интиқлик билан кутган экан. Футболчилар ва мухлисларнинг бирлашишлари шуми?

— Айнан шу. Менимча, «Энфилд»га мунтазам тушадиган «Ливерпул»нинг ҳар бир фанати ўша ўйиннинг охирги 30 дақиқасини қайта-қайта томоша қилиши керак. Шунда мухлислар нималарга қодир эканликларини сира унутмайди. Ишончим комил, «Ливерпуль» фанатларнинг қўллаб-қувватлашларисиз бунақа жасорат кўрсата олмасди. Эҳтимол, айримлар бу гапларни мураббийнинг мажбурияти ўлароқ, айтаётганимни таъкидлар. Лекин ўзим тўлиқ аминман - булар 100 фоиз юракдан айтиляпти.

Май

18 май. «Санкт-Якоб Парк». ЕЛ финали. «Ливерпуль» — «Севилья» - 1:3

- «Ливерпул»нинг еврокубоклардаги саргузашти аламли якун топди. «МЮ», «Боруссия» ва «Вильярре-ал»га қарши омадли курашлардан сўнг мерсисайдликлар «Севилья»га бас келолмадилар. Шу тариқа «Ливерпул»нинг 11 йиллик танаффусдан кейин яна еврокубок ютиш умиди сўнди. Боз устига, жамоангиз навбатдаги мавсум ЧЛда ўйнаш ҳуқуқидан ҳам мосуво бўлди...

— Ҳа, ўша финалда ҳам ютқаздик - бу тушунарли. Бироқ «Ливерпуль» биринчи бўлимда рақибидан анча устун кўринганди. Биз ҳаттоки, иккинчи голни урдик, афсуски, уни ўйиндан ташқари ҳолат сабаб, ҳисобга олишмади...

— Шунингдек, тўп қўл билан ўйналган ҳолат учун пенальти белгиланмаганига боғлиқ баҳс туғилди...

— Бу тўғри. Пенальти беришмади, голни инобатга олишмади - ёқимсиз ҳолатлар бир талай. Шунга қарамай, ҳисобда олдинда бордик - 1:0. Футболда доимо  барчасини тўлиқ назорат остида ушлаш имконсиз ишдир. Ғалаба учун озгина омад ҳам зарур. Эсланг, финалнинг биринчи бўлимида жамоам жуда фаол ўйнаганди. Бироқ моҳиятан олганда, бутун мавсум ўта шиддатли тус олганиданми, ўйиннинг иккинчи бўлимини ҳам муносиб ўтказишга шунчаки, кучимиз етмади. Бу билан ўзимни оқламоқчи эмасман. Аммо ўша ўйинга қадар неча марта майдонга тушганимизни бир ўйланг. Оёқларинг 500талаб ўйинда югуриб-чарчаган пайт мавсумнинг энг муҳим баҳсида майдонга тушиш бироз ғалати. Албатта, ФИФА, УЕФА ва АФА нуқтаи назаридан ҳаммаси мантиққа мос - мухлислар футболни яхши кўришади. Аммо ачинарлиси шуки, раҳбарлар жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48та оширишни ёки Европа чемпионатининг қандайдир янги форматини режалаштириш пайти негадир футболчилар имкониятини ҳисобга олишмайди.

— Ўша оқшомни эслаганингизда, миянгиздан «Эҳ, ниманидир бошқача қилганимда эди, учрашув натижаси ўзгача бўларди» қабилидаги ўй-хаёллар ҳам ўтадими?

— Албатта, Базелдаги ўйин 1-2 ҳафта давомида миямда чарх урганини тан оламан. Аммо бундан кўп эмас. Зеро, ортиқча ўйлашдан маъно йўқ - асабингиз бузилгани қолади, холос. Ахир вақтни ортга қайтариш имкони борми? Асосий сабоқ - ўша учрашувнинг иккинчи бўлимида юз берган хатолар. Уларни зинҳор бошқа қайтармаслигимиз керак.

Киритилди: 22.01.2017 13:11. Ўқилди: 9289 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

14.04.2024. АПЛ. 33-тур.
18:00
Ливерпуль
0-1
Кристал Пэлас

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. АПЛ. 34-тур.
20:30
Фулхэм
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.