Кириш Регистрация

STD.UZ/LIVERPOOL

Ливерпуль

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Юрген Клопп: «Ливерпуль» - мўъжизавий жамоа»

Liverpool Echo нашрида «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг суҳбати чоп этилди. Англиялик журналистлар германиялик мутахассиснинг ҳар ой берган интервьюларидаги энг қизиқ гапларни ажратиб, уларнинг барини жамлашди.

Июнь Евро-2016

— Исландия термаси инглизларни нимчорак финалда мағлуб этди. Германия жамоаси эса ярим финалда французларга имкониятни бой берди. Умуман олганда, Евро- 2016дан қандай хулоса чиқардингиз?

— Унчалик кўп ўйин томоша қилмадим. Англия термасининг барча учрашувларини кузатдим. Аммо Эмре Жан майдонга тушмагани боис Германия жамоаси иштирокидаги баҳсларнинг айримларини ўтказиб юбордим.

— Келажакда Германия термасини бошқаришни режалаштирмаяпсизми?

— Бу ҳақда умуман ўйламаяпман. Ҳозир қўл остимда бир жамоа бор. Иккита ишни биргаликда бажариш эса нотўғри.

— Нима учун Англия термасининг йирик турнирларда омади келмайди? Бунга сабаб қишки танаффуснинг йўқлигими?

— Ҳаётда ниманидир танлашга тўғри келади. Масалан, менга қолса, 24 соат ишлаб, 10 соат ухласам дейман. Лекин бунинг умуман иложи йўқ. Инглизлар йил давомида футбол кўришни, шунингдек, ёзда ҳам яхши формада бўлишни исташади.

Июль

Калифорниядаги мавсум тараддуди

— Илк марта мавсумга «Ливерпуль» билан тайёргарлик кўряпсиз...

— Менга жуда ёқди. Жамоага янги келганимда, ҳаттоки, шуғулланишга ҳам улгурмагандик. Ўйинлар, ўйинлар, ўйинлар... Мавсумолди тайёргарликлар жуда муҳим. Машғулот лагерига бир жамоа билан бориб, бошқаси, яъни кучайгани билан қайтасиз. Боз устига, АҚШда «Ливерпул»нинг мухлислари жуда кўп. У ерга бежиз бормадик. Шунга ўхшаш сафаримизнинг навбатдагисини Осиёга уюштирамиз. Умуман олганда, бунга қарши эмасман.

— Аксарият футболчиларнинг айтишларича, бу йилги машғулотлар ўзгача бўлибди...

— Ўйлашимча, биз бундан кўпроғига қодир эдик, лекин ўзимизга керакли машқларни бажариш билан чекланамиз. Негаки, бу ерда Германиядагидек давралар оралиғидаги машғулотлар йўқ. Қолаверса, айрим футболчилар таркибимизга кечроқ қўшилишди. Шу боис ҳам кўнгилдагидек шуғуллана олмадик.

Август 2016 йил 14 август, «Эмирейтс» Арсенал- Ливерпуль- 3:4

— Садио Мане гол ургач, устингизга чиқиб олди...

— Ҳақиқатан ҳам бу ғалати бўлди. Негаки, ўйин эндигина бошланганди. Лекин чемпионатни яхши бошлаганимиздан хурсандман. Мавсумолди тайёргарликлардан сўнг кайфиятимиз чоғ эди. Таркибимизга ажойиб футболчилар жамланганини ҳамма биларди. Буни «Эмирейтс»да исботладик.

Сентябрь 2016 йил 10 сентябрь, «Энфилд» Ливерпуль-Лестер- 4:1

— «Энфилд»даги янги асосий трибунанинг очилишини ажойиб тарзда нишонладинглар. Стадионга йиғилган 53 минг мухлис амалдаги чемпионнинг қай тарзда доғда қолдирилганига гувоҳ бўлди.

— «Энфилд»ни ўтган мавсум «Челси»га қарши кечган охирги ўйинимизда тарк этгандим. Стадионга сентябрда яна кирганимда янги трибунани кўриб, ўзимни худди дунёнинг саккизинчи мўъжизаси олдида тургандек ҳис этдим. Улар буни қандай қуришганини тушуна олмадим.

Октябрь

2016 йил 29 октябрь, «Селхерст»

Кристал Пэлас- Ливерпуль- 2:4

— Ўйин ажойиб тарзда ўтди. Танаффусга қадар дарвозалар беш бора ишғол қилинди.

— Биз рақибдан кўра яхшироқ ўйнадик. Дарвозамиздан кутилмаган голларни ўтказиб юбордик. Айтишим мумкинки, худди «катталардек» ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳар нарса рўй бериши мумкин эди. Бизнинг асосий қуролимиз футбол эканини тушунишимиз лозим. Агар оддий ва тезкор ўйнасак, исталган рақибга қийинчилик туғдирамиз. Мисол учун, «Эвертон»га қарши кечган учрашувнинг иккинчи бўлимида шундай бўлди.

Ноябрь

2016 йил 29 ноябрь, Лига кубогининг 5-раунди, «Энфилд»

Ливерпуль-Лидс- 2:0

— Мазкур учрашувда Бен Вудбёрн «Ливерпуль» сафида гол урган энг ёш футболчига айланди...

— Ҳа, ажойиб бўлди. Буни Беннинг ўзи ҳам кутмаганди. Ёшлар билан бошқача тарзда ишлашни бошладик. Ҳозирда кўплаб йигитлар асосий жамоага жалб қилинмоқдалар. Шу жумладан, Бен ҳам.

Декабрь, 2016 йил 19 декабрь, «Гудисон Парк»

Эвертон-Ливерпуль- 0:1

— «Гудисон Парк»ка биринчи ташрифингиз муваффақиятли чиқди...

— Ҳа. Бугун биз ғалабага тўла ҳақли эдик. Биринчи бўлимнинг ўта қийин кечишини барча яхши биларди.

— Дербидаги, шу билан бирга, «Гудисон Парк»даги ютуқ «Ливерпуль» фанатлари учун қанчалик муҳим эканлигини тушундингизми?

— Тўғриси, бунчалик бўлишини кутмагандим.

— 2016 йилдан қониқиш ҳосил қилдингизми?

— Йил яхши ўтди. Яқинда Йоахим Ватцке «Ишлар қалай?» деб сўраганди, «Баъзида ишонгим келмайди. «Ливерпуль» -  мўъжизавий жамоа. Менга идеал тарзда мос келади»,- деган жавобни бердим.

Киритилди: 15.02.2017 11:36. Ўқилди: 5034 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

25.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Эвертон
2-0
Ливерпуль

Навбатдаги учрашув

27.04.2024. АПЛ. 35-тур.
16:30
Вест Хэм
-:-
Ливерпуль
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.