Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

КЛУБ ТАРИХИ

Клуб тарихи

«Локомотив» Ўзбекистондаги энг ёш жамоалардан бири ҳисобланади. Жамоа 2001 йилда «Давр» номи остида Иккинчи лигада иштирок эта бошлаган ва дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ Тошкент шаҳар ҳокими кубогини қўлга киритган. Ушбу натижа клуб учун Биринчи лигига ўтиш турнирига йўл очиб берди. Хоразмда ўтказилган “пулька”да муваффақиятли иштирок этган клуб, Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди. 2002 йилнинг 18 февраль куни эса жамоа Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан “Локомотив” профессионал футбол клуби шаклида рўйхатга олинди. «O‘zbekiston temir yo‘llari» давлат акционерлик темирйўл компанияси клуб бош ҳомийсига айланди ва жамоа шу тариқа мамлакат чемпионатига кириб келди.

2002 йилга мавсумда клуб Биринчи лигада дебютант бўлишига қарамай 7-ўринни банд этди. Лекин бу натижа жамоа раҳбариятии қаноатлантирмади. Шу боис жамоа олдига Олий лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Алатта, буни амалга ошириш осон эмасди. Табиийки, клуб раҳбарияти таркибни тажрибали футболчилар билан тўлдиришга қарор қилди. В.Бунтов, Р.Бозоров, О.Шацких, шунингдек, ёш иқтидорли футболчилар — Ю.Винтовкин, В.Гальянов, В.Гаврилов, Ж.Ҳамроалиев, У.Икрамов, Н.Нуруллаев таркибга жалб қилинишди. Тўп Шоймардонов бошчилигидаги жамоа ўз олдига қўйилган вазифани уддалади ва Олий лига йўлланмасини қўлга киритди. Клуб яқин таъқибчиси “НБУ-Осиё”ни 10 очкога ортда қолдириб кетди ва 1-ўринни эгаллади.

2004 йилдан эътиборан жамоанинг янги тарихи ёзила бошланди. Жамоа Ўзбекистон чемпионатининг Олий лигасида иштирок эта бошлади. Клуб юқори дивизионда муносиб иштирок этиши мақсадида О.Усмонхўжаев, В.Баранов, Т.Мадраҳимов, М.Идиатуллин, О.Исабоев, С.Акбаров, У.Қобилов, Ш.Шарипов, М.Икрамов, Ғ.Ҳалимтоев, М.Дилмуҳаммедов каби футболчилар билан шартнома имзолади. Жамоа олдига жиддий вазифа қўйилди — кучли бешликка кириш. Бу мақсад йўлида клуб бош мураббийлигига ёш, иқтидорли мутахассис Андрей Микляев олиб келинди. Аммо янгиланган таркиб ушбу вазифани амалга ошира олмади. Ҳал қилувчи 23-турда “темирйўлчилар” пойтахтнинг “Трактор” жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди ва мавсумда 6-ўринни банд этишди. 5-ўрин эса айнан “Трактор”га насиб этди. Натижада Андрей Геннадьевич Микляев ўз лавозимидан озод этилди.

2005 йилги мавсумни «Локомотив» тажрибали Рустам Мирсадиқов қўлостида бошлади. Таркибда жиддий ўзгаришлар қилинди. Юрий Цой, Ҳикмат Ҳошимов, Виктор Клишин жамоа билан шартнома имзолади. Шунингдек, мураббийлар Собир Усмонхўжаев, Азиз Ҳайдаров, Ҳайдар Пирназаров каби ёш ва иқтидорли футболчиларга ҳам ишонч билдиришди. Биринчи даврадан кейин «Локомотив» 5-ўринда бораётганди. Лекин иккинчи даврада жамоа ўз мавқеини пасайтириб юборди ва натижада Мирсодиқов истеъфога чиқарилди. Мавсум якунига қадар жамоани Тўра Шоймардонов бошқарди ва «Локомотив» якунда 10-ўринни эгаллади.

Кейинги мавсум ҳам клуб учун осон кечмади. “Темирйўлчилар” ўз тарихларидаги энг йирик мағлубиятни айнан ушбу мавсумда қайд этишди. 2006 йилда яна бош мураббий ўзгарди. Мавсумни Равшан Муқимов қўл остида бошлаган жамоа, иккинчи даврада тажрибали Вячеслав Солохо раҳбарлигида ўйинларга тайёргарлик кўрди. Олий лиганинг 15-мавсумини «Локомотив» турнир жадвалининг 9-поғонасида якунлади.

2007 йил ҳам «Локомотив» тарихида омадсиз мавсумлардан бири бўлди. Бош мураббий В.Солохо ёшларга имкон беришни маъқул кўрди. Натижада мавсум ўрталарига келиб жамоа Олий лигани тарк этиш хавфи остида қолди. Вақтида амалга оширилган ўзгаришлар натижасида «Локомотив» қийинчилик билан Олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолди.

Кейинги йил жамоада жиддий ўзгаришлар қилинди. Бош мураббийликка Сергей Ковшов таклиф этилди. Андрей Микляев спорт директори лавозимини эгаллади. Таркиб ҳам сезиларли даражада кўчайтирилди. Мавсум сўнгида «Локомотив» маррага 8-ўринда етиб келди.

2009 йилда жамоа олдига кучли бешликдан жой олиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда жамоага мамлакат Олимпия терма жамоаларидаги фаолияти орқали мухлисларга таниш Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Йил якунида «Локомотив» 6-ўринни эгаллади. Абрамов шогирдлари чемпионатда «Пахтакор», «Насаф», «Нефтчи» ва ҳатто юлдузли таркибга эга «Бунёдкор»га муносиб қаршилик кўрсатишгани билан мухлису мутахассислар эътиборини тортди.

Янги мавсумда «O‘zbekiston temir yo‘llari» ДАТК раҳбарияти клуб олдига мавсумни совриндорлар сафида якунлаш вазифасини қўйди. Таркибга маҳоратли футболчилар жалб этилди. Натижада «Локомотив» 2010 йилги мавсумни ажойиб тарзда бошлади. Аммо, бош мураббий Вадим Абрамов миллий терма жамоа бошқарувини ўз қўлига олгач, «Локомотив» ўйинида пасайиш кузатилди. Алал-оқибат жамоа Олий лигани тарк этди.

2011 йилги мавсумни «Локомотив» яна 1-лигада ўтказишига тўғри келди. Жамоа бошқарувига россиялик мутахассис Вазген Манасян таклиф этилди ва бир йилдаёқ жамоа ўз олдига қўйилган вазифани уддалади.

2012 йилги мавсум арафасида «Локомотив»га Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Иномов, Дилшод Раҳматуллаев, Александр Шадрин, Жора Оганесян, Ромик Хачатрян, Максим Казанков, Иброхим Раҳимов, Собир Усмонхўжаев ҳамда франциялик Муҳаммад Мустафо Биндилар келиб қўшилди. Бош мураббийликка Арманистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси Хорен Оганесян тайинланди. 2-давра олдидан таркибга Акмал Холматов, Артурас Фоменко ва Илдар Магдеевни қўшиб олган темирйўлчилар ўйини сезиларли тарзда кўчайди ва якунда бронза медалига сазовор бўлишди.

«Локомотив» ОЧЛ-2013 саралаш баҳсларида омадсизликка учради. Аммо, миллий чемпионатда жамоа мазмунли ўйин кўрсатиб, бир қатор клуб рекордларини янгилади. Энг узун ғалабали серия, энг сермаҳсул мавсум, энг узун мағлубиятсиз серия, жамоанинг Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги 300-голи урилгани ҳамда 300-очко қўлга киритилгани шулар жумласидан. Ва якунда кумуш медал қўлга киритилди.

Янги 2014 йилги мавсумда ҳам мухлислар «Локомотив»дан янада юксак натижаларни кутишмоқда. Энг аввало, жамоа ўз таркибини сақлаб қолди ҳамда И.Нестеров, Ж.Ҳасанов, Л.Тўраев, А.Ғофуров, С.Мирзаев, Э.Исабоев, миллий терма жамоа аъзоси М.Бикмаев, украиналик В.Шевченко ҳамда Молдова терма жамоаси вакили А.Кожокарларни ўз сафига қўшиб олиш орқали кўчайди. Умид қиламизки, 2014 йилда темирйўлчилар ўз мухлисларига орзиқиб кутилган чемпионликни тақдим этади. Олға, «Локомотив»!!!

Бош мураббийлар

2002 йил – Анвар Жабборов

2003 йил – Тўра Шоймардонов.

2004 йил – Андрей Микляев.

2005 йил – Рустам Мирсодиқов (1-давра), Тўра Шоймардонов – бош мураббий в.б. (2-давра)

2006 йил – Равшан Муқимов (1-давра), Вячеслав Солохо (2-давра)

2007 йил – Вячеслав Солохо (8-тургача), Равшан Бозоров (9-15-турлар), Равшан Муқимов (2-давра)

2008 йил – Сергей Ковшов (25-тургача), Равшан Муқимов – Андрей Микляев (биргаликда 25-30-турлар)

2009 йил – Вадим Абрамов

2010 йил –Вадим Абрамов (3-тургача), Марат Мифтахутдинов (4-9 ва 18-19-турлар),Андрей Микляев (10-13-тур), Тачмурад Агамурадов (14-17 ва 20-26-турлар)

2011 йил – Вазген Манасян

2012 йил–Хорен Оганесян (9-тургача), Ҳаким Фузайлов – бош мураббий в.б.

2014 йил – Вадим Абрамов (ҳозирги кунгача)

Олий лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 30 74
2 Насаф 30 63
3 Бунёдкор 30 63
4 Бухоро 30 58
5 Пахтакор 30 52
6 Қизилқум 30 50
7 Металлург 30 49
8 Машъал 30 38
9 Шўртан 30 38
10 Сўғдиёна 30 34
11 Нефтчи 30 31
12 Қўқон-1912 30 29
13 Олмалиқ 30 26
14 Обод 30 24
15 Навбаҳор 30 23
16 Андижон 30 23

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 6 10
2 Ал-Иттиҳод 6 9
3 Ан-Наср (БАА) 6 9
4 Сепоҳон 6 3

Ёшлар лигаси

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 30 64
2 Пахтакор 30 59
3 Металлург 30 52
4 Навбаҳор 30 52
5 Шўртан 30 46
6 Насаф 30 45
7 Бухоро 30 44
8 Нефтчи 30 42
9 Машъал 30 39
10 Андижон 30 38
11 Олмалиқ 30 37
12 Қизилқум 30 33
13 Локомотив 30 31
14 Обод 30 30
15 Сўғдиёна 30 30
16 Қўқон-1912 30 29

Ўзбекистон кубоги

1/16 финал
18.03.2016
17:00 НБУ-Осиё
2:3
Қўқон-1912
17:00 Хотира-79
0:3
Металлург
17:00 Нурафшон
0:2
Олмалиқ
19.03.2016
17:00 Уз-Донг-Жу
1:0
Шўртан
17:00 Машъал-2
0:0
Машъал
17:00 Оқтепа
0:5
Обод
17:00 Зомин
0:2
Андижон
17:00 Орол
0:5
Қизилқум
17:00 Цементчи
2:3
Навбаҳор
20.03.2016
17:00 Пахтакор-2
1:2
Сўғдиёна
17:00 Динамо
0:1
Нефтчи
17:00 Ёзёвон-Лочинлари
0:4
Бухоро
Нимчорак финал
25.03.2016
17:00 Навбаҳор
0:1
Қўқон-1912
17:00 Қизилқум
2:2
Андижон
17:00 Металлург
1:0
Олмалиқ
17:00 Машъал
1:1
Сўғдиёна
17:00 Уз-Донг-Жу
1:4
Локомотив
26.03.2016
16:00 Обод
2:2
Бунёдкор
17:00 Нефтчи
1:4
Насаф
18.05.2016
18:00 Пахтакор
0:1
Бухоро
21.05.2016
16:30 Қўқон-1912
1:1
Навбаҳор
17:00 Андижон
3:1
Қизилқум
18:00 Олмалиқ
2:3
Металлург
19:00 Бунёдкор
2:1
Обод
19:00 Сўғдиёна
0:1
Машъал
19:30 Насаф
1:0
Нефтчи
22.05.2016
19:00 Бухоро
1:0
Пахтакор
08.06.2016
19:00 Локомотив
9:0
Уз-Донг-Жу
Чорак финал
05.07.2016
18:00 Қўқон-1912
1:1
Бухоро
18:00 Андижон
0:2
Насаф
19:00 Машъал
1:4
Локомотив
25.07.2016
20:00 Локомотив
1:2
Машъал
28.07.2016
19:00 Бухоро
2:0
Қўқон-1912
29.07.2016
19:00 Бунёдкор
3:1
Металлург
20:00 Насаф
2:1
Андижон
21.09.2016
16:00 Металлург
0:0
Бунёдкор
Ярим финал
22.08.2016
20:00 Насаф
2:0
Бухоро
21.09.2016
18:00 Бухоро
1:2
Насаф
25.10.2016
16:00 Локомотив
1:0
Бунёдкор
26.11.2016
14:00 Бунёдкор
0:1
Локомотив
Финал
30.11.2016
13:00 Локомотив
1:0
Насаф

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Сўнгги учрашув

30.11.2016. Ўзбекистон кубоги. Финал.
13:00
Локомотив
1-0
Насаф

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!
© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.