Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов ҳақми?

Вадим Абрамов асосан Ўзбекистон миллий терма жамоасида олиб борган иши билан танилди. У бунга қадар олий лигада ишлаган, аммо юмшоқ айтганда, ҳеч нарсага эришолмаганди. Шу сабабли ҳам, Вадим Карленович дабдурустдан миллий жамоа бошқарувига тайинланганида, кўпчилик ҳайрон қолди. Яшириб нима қилдик, норозилар ҳам етарлича топилган ва мураббий танқидлар ёмғирига учраганди...

Вадим Абрамовнинг қайси фазилати эвазига Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи бўлгани 2011 йилги Осиё кубоги вақтида ойдинлашди. Очилиш маросимида Қатар термасига қарши кечган илк учрашувдан сўнг Вадим Карленович борасида бошқа савол туғилмади. Зеро, бунга қадар ҳеч қайси мураббий терма жамоада бундай ёрқин ўйинни йўлга қўёлмаганди.

Шундан сўнг Абрамов 2013 йилнинг июнига қадар Ўзбекистон термасини бошқарди. Айтиш мумкинки, Вадим Карленовичнинг истеъфоси ҳам ғалати тарзда рўй берди. Эрон термасига қарши кечган баҳсда унинг шогирдлари ҳар томонлама устунлик қилган ҳолда, фақат Юичи Нишимуранинг нохолислиги туфайли мағлубиятга учрадилар. Шу сабабли ҳам, мураббийнинг истеъфосини кўпчилик тушунмади. Аммо ўзбек футболида биз тушунмаган ишлар озми...?

Кейинчалик Вадим Абрамов маълум вақт ишсиз юрди. Бу орада унинг собиқ клуби - «Локомотив»да катта ўзгаришлар бошланди ва «темирйўлчилар» ўртамиёналик мақомидан воз кечиб, Ўзбекистон чемпионати ғолиблиги учун курашга чоғланишди. Жамоа Ҳаким Фузайлов қўл остида 3 йил давомида ҳарчанд уринмасин, бу ишни уддалай олмади. Ниҳоят, «Локомотив» раҳбариятининг тоқати тоқ бўлди ва Фузайлов истеъфога чиқарилди. Ахир жамоа 3 йил давомида бемисл маблағ сарфласа-ю, бирорта совринга эга чиқолмаса, жим қараб турилмайди-ку. Бундай омадсизликка қайси раҳбар кўнади?

Фузайлов истеъфога чиқарилгач, унинг ўрнига ким тайинланиши аввалдан маълум эди. Ким бўларди, «Локомотив»ни яхши биладиган, тажрибали Абрамов-да. Боз устига, Ўзбекистон миллий жамоаси бошқарувида олиб борган иши унинг обрўси яна-да ошишига хизмат қилди. Қисқаси, «Локо» раҳбарияти узоқ ўйланиб ўтирмади ва бош мураббийлик лавозимига Вадим Абрамовни таклиф этди. Бу тайинловдан ҳаммадан ҳам «темирйўлчилар»нинг камсонли мухлислари қувондилар. Ниҳоят, клубнинг нурли даври бошланаётгандек туюлганди. Аммо мухлислар дарди анча оғир экан. «Локомотив» Вадим Карленович бошқаруви остида ҳам улар кутган жамоага айланмади. Кўп ҳолларда бунда Абрамовнинг ҳам айби борлигини айтиб ўтиш лозим.

Албатта, адолат нуқтаи-назаридан, Ўзбекистон кубогидаги ғолибликни эътироф этиб ўтиш шарт. Тан олайлик, бу соврин «Локомотив» тарихидаги жиддий илк ютуқ ва унга айнан Вадим Карленович бошқаруви остида эришилди. Аммо бу ғалаба «темирйўлчилар» учун фақат ожиз тасалли сифатида хизмат қилиши мумкин. Ўзингиз ўйлаб кўринг, шундай улкан мақсадларни кўзлаган клуб 4 йил деганда биргина кубок билан чекланиб қолса, алам қилмайдими? Вадим Абрамов яхши ишлаганида «Локомотив» ўтган йили «Пахтакор»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон чемпионатида ғолибликка эришган бўларди. Демак, ҳали қилинадиган ишлар кўп ва Вадим Абрамовдан ҳам хато ўтган...

Бу муваффақиятсизликнинг сабаби кўп, албатта. Энг аввало, «Локомотив» штаби ўтган мавсум яхши футболчиларни ўз таркибига қўшиб олган бўлса-да, яхши жамоа шакллантиролмади. Ёмон томони, бу футболчиларнинг кўплари фаолиятлари давомида етарли совринларга эришишган ва уларни яна бир бор Ўзбекистон чемпионати ёки кубогида ғолиб чиқиш ғояси у қадар қизиқтирмасди. Футболчида иштиёқ барқ урмаса, унинг маҳорати ҳам иш бермай қолиши мумкин. Айнан шу сабабга кўра, «Локомотив» муҳим ўйинларни ютқазди. Бу муаммони бартараф этиш учун чақирилган Вадим Абрамов эса вазифасини бажаролмади. У терма жамоада ишлаганида, энг аввало, футболчилар билан яхши муносабат ўрнатгани ва уларни яхлит бир куч сифатида жамлай олгани туфайли ютуққа эришганди. Аммо биз «Локомотив»да ўша Абрамовни кўрмадик. Мураббий клубда буткул бошқача услубда ишлашни мақсад қилгани кўриниб қолди.

Бунинг натижаси ўлароқ, жамоадан кўплаб футболчилар кетдилар. Улар орасида ўтган мавсум жамоага катта ёрдам беролмаган Виктор Карпенко ҳам, қолаверса, Иван Нагаев, Фарҳод Тожиев, Александр Гейнрих, Фозил Мусаев каби етакчилар ҳам бор. Бир қарашда ғалати кўринади. Айтишларича, бу футболчиларнинг кетишларига бош мураббий билан юзага келган келишмовчилик сабаб экан. Балки бунда жон бордир. Ҳар ҳолда, футболчи жамоадан кетишни маъқул кўрибдими, демак, шунга яраша арзирли сабаби бор. Вадим Абрамов эса уларнинг кетишларига қаршилик қилмаган эканми, демак, бунда унинг ҳам қўли бор. Қисқаси, Вадим Карленович «Локомотив»ни буткул бошқача жамоа сифатида шакллантиришга интилмоқда. Хуллас, «Локомотив»ни янги синовлар кутиб турибди.

Истардикки, клуб ва мураббий бу синовдан эсон-омон ўтиб олса. Зеро, «Локомотив» ОЧЛда юртимиз шарафини ҳимоя қилади. У ютуққа эришган тақдирда, бутун ўзбек футболи ютиши турган гап. Айнан шу сабабга кўра, «Локо» ниҳоят, ўз мақсадига етишини жуда истаймиз. Боз устига, Ўзбекистон чемпионатида ҳам янги ғолиб билан танишиш вақти келгандир. Вадим Абрамовнинг қай даражада ҳақ ёки ноҳақлигини  мавсум охирида кўрамиз. Агар мураббий ўшангача ишласа, албатта...

Киритилди: 15.03.2015 19:18. Ўқилди: 9980 марта. Фикрлар: 21 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.