Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» рақиб стадионида илк тактик-амалий машғулотларини ўтказди

Доҳа, 15 март – Осиё Чемпионлар Лигаси дориасида ўтказиладиган навбатдаги гуруҳ босқичига тайёргарлик кўрар экан, “Локомотив” жамоаси “Ас-Садд” клубига қарашли “Жассим бин Ҳамад” номидаги стадионга чигалёзди машғулотлари учун тўпланишди. Соат кечки 18:45, Тошкент вақти билан 20:45.

Жамоани стадионнинг машғулотлар майдончасида ўйин комиссари — жанубий кореялик Ким Йонг Жу ва Қатар Футбол Федерацияси вакиллари кутиб олишди. “Локомотив"нинг барча талаб ва истаклари инобатга олингач, “темирйўлчилар” қизғин машқларга киришиб кетишди.

Жамоага маълум бўлишича, эртага, 16 март куни, маҳаллий вақт билан соат 10:45 да икки жамоа бош мураббийлари ва футболчиси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Саволларга биринчи бўлиб Вадим Абрамов жавоб берса, ундан кейин унинг касбдоши, “Ас-Садд” бош мураббийи, асли марокашлик Ҳуссайн Амотта журналистлар билан юзланади.

Матбуот анжумани тугагач, клуб маъмурлари ўйин олди мажлисида қатнашиб, жамоалар қандай рангда ўйнаши аниқлаб олинади. Мазкур жараён маҳаллий вақт билан 11:30-12:00 орасида ўтказилади.

Айтиб ўтиш жоизки, “Ас-Cадд” ўз тарихида икки бор (1989 ва 2011 йилларда), Осиё Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлиб, ОФК кубогини бошлари узра шарафли кўтаришга муваффақ бўлганлар. Айни дамда қатарликлар “С” гуруҳидаги бахсларда иштирок этиб, икки ўйиндан сўнг 4 очко билан, гуруҳда етакчилик қилишмоқда.

Шундай бўлса-да биз севимли жамоамизга омад тилаб, юртимизга мағрур ва ғалаба билан қайтишларини тилаб қоламиз. Тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг.

Киритилди: 16.03.2015 12:05. Ўқилди: 3388 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.