Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ас-Садд» - «Локомотив» - 6:2. Абрамов учун хатарли Қатар...

Фақат ҳужумкор ўйин услубини танлаш, рақиб кучини ва сафар ўйини эканини инобатга олмаслик, футболчилар жойининг тез-тез ўзгариши... — буларнинг барчаси Вадим Абрамовнинг "бош"ига етади шекилли. Вадим Карленович жамоаси ўз дарвозасидан яна 6та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

"Темирйўлчилар" бош мураббийи ҳали шаклланмаган жамоаси билан ҳимоявий ўйинни танламади. Натижада ҳар бир хатога ўта қимматга тушаверди. Рақибни жуда яхши ўрганган "Ас-Садд" ўз уйида ҳимоявий ўйин қилишга тортиниб ўтирмади. Аксинча, ўта тезкор қарши ҳужумлари билан "Локо"ни янчиб ташлади.

Муллажонов мавсумга мутлақо тайёр эмаслигини яна бир марта исботлади ва эҳтиёткорсизлик туфайли пенальтига сабабчи бўлди. Бу билан тошкентликларнинг хатолари тўхтаб қолгани йўқ. Юқорида айтганимиздек, доҳаликлар ҳар бир "Локомотив"нинг ҳар бир хатосини аёвсиз жазолади. Темирйўлчилар сафида хато қилмаган деярли ҳеч ким қолмади. Дарвозабондан тортиб, ҳужумчиларгача.

Фақатгина иккинчи бўлимда майдонга тушган Дамир Кояшевич ўйинни бироз кучайтирди ва чиройли гол урди.

Биз ҳамиша Бенжамин Уильямсни аямасдан танқид қилиб келардик, бугунги 2:6да австралиялик ҳакамнинг айби йўқ. Рефери ўйинни жуда яхши бошқарди.

Ҳозирча "Локомотив"нинг чорак финалга чиқиш учун имкониятларини чамалашдан маъно йўқ. Абрамов аввало ўз жамоасининг ўйини ва стратегияси борасида ўйлаб қўриши керак, дўппини бошдан олган ҳолда.

ОЧЛ. "С" ГУРУҲИ, 3-ТУР
"АС-САДД" - "ЛОКОМОТИВ" - 6:2
Голлар: Халфан Иброҳим (26-пен., 50), Ҳасан ал-Ҳайдос (34), Нодир Белхож (40), Абдулкарим Ҳассан (64), Графите (67) — Дамир Кояшевич (56), Жасур Ҳасанов-кичик (77-пен.)
Огоҳлантиришлар: Абдулкарим Ҳассан (76) — Шавкат Муллажонов (26), Салим Мустафоев (37)
“Ас-Садд”: Аш-Шиб, Абдулкарим Ҳассан, Муҳаддам Касола, Мирукуи (Али Асадуллоҳ 61), Ҳалфан Иброҳим, Ҳасан ал-Ҳайдос, Талал ал-Блуший (Яҳё 83), Графите, Нодир Белхож, Ли Жунг Су, Мусъаб Хидир Муҳаммад
"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов (Дилшод Раҳматуллаев 31), 7.Руслан Корян (Дамир Кояшевич 46), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев, 77.Жасур О.Ҳасанов (Жасур Ж.Ҳасанов 70)
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Киритилди: 17.03.2015 22:38. Ўқилди: 13479 марта. Фикрлар: 80 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.