Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Носоз тақвим ва тугамай қолган тур

Олий лига тақвимида турли ўзгаришлар бўлиб туришига ўзбек мухлиси кўникиб қолган. Бундай гаплар Ўзбекистон чемпионати учун янгилик эмас. Шундай экан, янги мавсумда ҳам эски анъана давом этаётгани кўпчиликни ҳайрон қолдирмаса керак. Аммо иккинчи турдаёқ қолдирилган учрашувни кўрамиз, деб ўйламаган эканмиз, бироз шошилиб қолганимиз ҳам бор гап. Ёмон томони – қўқонлик мухлислар учун Олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлиш яна номаълум муддатга ортга сурилди. Қийин бўлганда, қўқонлик мухлисларга қийин бўлди. Узоқ йиллар катта футболдан четда қолгани етмагандек, энди мавсумдаги илк ўйинни ҳам кутишга мажбурлар. “Қўқон-1912” - “Пахтакор” учрашуви қолдирилгач, энди улар апрелни кутишга мажбур бўладилар. Умид қиламизки, 11 апрелда “Қўқон-1912” ва “Андижон” ўртасида бўлиб ўтиши лозим бўлган учрашув ҳам қолдирилмайди. Акс-ҳолда...

МУРОСАСИЗ ЎЙИНЛАР

Эътибор берган бўлсангиз, илгари футболимизда келишилган ўйинлар ҳақида кўп гапириларди. Айниқса ЎФФ томонидан келишилган ўйинларга қарши кураш эълон қилингач, бу мавзу урфга айланди. Аммо энди “келишилган ўйинлар” қолиб, “муросасиз учрашувлар” ҳақида кўпроқ ёзиладиган кўринади. Бу гапимиз ҳар қандай киноядан холи. ЎФФ томонидан қўлланиладиган жазо ҳақида гап пайдо бўлди-ю, чемпионатда дуранглар сони кўпайиб кетди. Ҳатто кичик сенсация содир бўлганига нима дейсиз?

ТЎХТАБ ҚОЛГАН “ЛОКОМОТИВ”

Шубҳасиз Олий лига 2-турининг энг сенсацион натижаси “Локомотив” – “Нефтчи” ўйинида қайд этилди. "Темирйўлчилар" ўз майдонида "Нефтчи" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этиб, олтиндек қимматли бўлган икки очкони бой бердилар.

Аввалига ҳаммаси "Локо" учун яхши кетаётганди. Биринчи бўлимнинг 34-дақиқасида Кояшевич ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо шундан сўнг жамоага нимадир бўлди. Клуб муваффақиятни ривожлантира олмади. Аксинча, "Нефтчи" илк дақиқалардаги саросимадан ўзига келиб олиб, босимни ошириб борди ва иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада "Локомотив" ҳимоячилари ўз жарима майдонларида қўпол ўйнадилар ва 11 метрлик белгидан Рўзимбой Аҳмедов аниқ фойдаланди.

Бу гол “Локо”га анча муаммо келтириши аниқ.

ҚОЛГАН ДУРАНГЛАР

Бу дуранг иккинчи турда ягона бўлмади. Аслида Олий лига ўйинлари шундай ўтиши ҳам керакдек – ғалаба учун бирдек кураш кетганда, кучлар тенг келиб қолиши турган гап. Шундай эмасми? Мана шу мантиқ бўйича фикр юритсак, “Навбаҳор” – “Металлург” ва “Бухоро” – “Динамо” ўйинида дуранг қайд этилганига кўп ҳайрон қолмаслик керак. Аксинча, айнан шу нарса соғлом футбол белгиси бўлса не ажаб...

Бевосита ўйинларга келсак, “Металлург” жамоаси “Навбаҳор”га қарши ўйинни ёмон бошламаган эди. Бекободликлар тезкор гол киритишга муваффақ бўлдилар. Аммо наманганликлар тезда ўзларига келиб олишди. Дастлаб Азим Аҳмедов ҳисобни тенглаштирган бўлса, кейин Дилшод Жабборов жамоасини олдинга олиб чиқди. Ўйин “Навбаҳор”нинг ғалабаси билан якунланадигандек туюлганди. Аммо ҳакам томонидан қўшиб берилган 5-дақиқада “Металлург” пенальти ишлашга муваффақ бўлди. 11 метрли нуқтадан эса Дилмурод Каримов адашмади. Шу тариқа учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

Яна бир учрашувда “Бухоро” ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобини қайд этди. Николай Чипевнинг 28-дақиқада киритган голига майдон эгаларидан Жамшид Ҳасанов 52-дақиқада жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

ҒОЛИБЛАР ВА МАҒЛУБЛАР

Турнинг қолган учрашувларида эса ғолиблар ва мағлублар аниқланди. “Бунёдкор” “Қизилқум”ни, “Машъал” “Андижон”ни, “Шўртан” эса “Сўғдиёнани енгишга муваффақ бўлди. Қизиқ томони, бу учрашувларда мағлублар ғолиблар дарвозасига бирорта ҳам гол кирита олмаган.

Бошқа ғолиблардан фарқли ўлароқ, "Бунёдкор" сафардан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди (2:0). "Қизилқум" майдонида кечган учрашувда "қалдирғочлар" Воҳид Шодиевнинг икки голи эвазига муваффақиятга эришдилар. Эътиборли томони, Шодиев голларини 66 ва 69-дақиқаларда киритган. Яна бир эътиборли томони эса, Воҳиднинг 90 дақиқада майдондан четлатилгани бўлди.

"Шўртан" эса ўз майдонида "Сўғдиёна"ни йирик, 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу учрашувда ҳам голлар иккинчи бўлимда киритилди. Захирадан майдонга тушган Ғуломхайдар Ғуломов 73-дақиқада ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Элдор Бойматов ва Игор Таран "Шўртан" голларига муаллифлик қилдилар.

“Машъал”нинг “Андижон” устидан қозонган ғалабасини эса, ҳам осон, ҳам қийин деб аташ мумкин (2:0). Бир томондан муборакликлар ўз голларини тез ва осон киритиб олдилар. 3-дақиқада Жамшид Ҳасанов ва 12-дақиқада Владислав Ивановлар муваффақиятга эришдилар. Аммо шундан сўнг “Машъал” ўйинида пасайиш кузатилди ва “Андижон” ташаббусга эришиб, ҳисобни қисқартириши ҳам мумкин эди...

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

Сергей ЛУШАН (“Бунёдкор” бош мураббийи)

- Юрин Лукин мендан анча тажрибали мураббий, шу боис унинг жамоаси ҳақида фикр билдира олмайман. Яхшиси “Қизилқум” ҳақида ўзи гапиргани маъқул... (“Қизилқум” устидан қозонилган ғалабадан сўнг.)

Александр ХОМЯКОВ (“Машъал” бош мураббийи)

- Мен 22 ёшга тўлган футболчини ёш, деб ҳисобламайман. (“Машъал”даги ёш ва иқтидорли футболчилар ҳақида берилган саволга жавоб.)

Эдгар ГЕСС (“Андижон” бош мураббийи)

- “Андижон” уч ойдан буён маош бермаяпти. Мен эса ўн йилгача маош олмай ишлашим мумкин. (“Андижон”даги молиявий қийинчилик ҳақида.)

Мухтор ҚУРБОНОВ (“Шўртан” бош мураббийи)

- Ҳар бир мураббийнинг ўз захираси, сири ва яширин қуроли бўлади. Бугун бу ишни Ғуломҳайдар Ғуломов бажарди. (“Сўғдиёна”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушиб, гол урган Ғуломҳайдар Ғуломов ҳақида.)

Даврон ФАЙЗИЕВ (“Сўғдиёна” бош мураббийи)

- Мағлубиятда айбдор менман. Балки жамоада ниманидир ўзгартириш вақти келгандир. Ёки ўзим бироз дам олишим зарурдир. (“Шўртан”га бой берилган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг.)

Давоми бор. Мазкур таҳлилий мақолани тўлиқ ҳолда "ИнтерФУТБОЛ" газетасининг сешанба сонида мутоала қиласиз.

Киритилди: 23.03.2015 12:45. Ўқилди: 5504 марта. Фикрлар: 16 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.