Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Сўғдиёна» - “Локомотив”. Темирйўлчилар очко улашишда давом этадими?

Сарлавҳани ўқиб, “йўқ фақат “Сўғдиёна”га эмас” дейишингиз мумкин. Қўшиламиз фикрингизга. “Нефтчи” билан ўйиндан олдин ҳам “бугун “Локо”дан илк ғалаба” деганингизда ҳам қўшилгандик. Хўш, буёғига нима бўлади?

Бугунги кунга келиб тахминлар, башорат деганлари билан Олий-2015 негадир чиқиша олмаяпти. Бу тарафдан эса мухлислар ютмоқда. Кутилмаган натижалар, грандларни очко йўқотиши, муросасиз ўйинлар, чемпионат жадвалидаги кескин ўзгаришлар миллий лигамизга жозиба бермоқда. Яна бир бўлажак баҳсга тўхталамиз. “Сўғдиёна” - “Локомотив”

“СЎҒДИЁНА”
Жаноб Файзиевдан жиззахликлар умид қилишдан давом этишади. Биласизми, Жиззах жамоасини ўтган йилги шижоати негадир кўринмаяпти. Балки бу ерда ҳам ички муамолар бордир ёки Файзиев айтганидек қандайдир ўзгариш қилиш керакдир. Нима бўлган тақдирда ҳам ҳозирча “Сўғдиёна”нинг ишлари юришмаяпти. Жамоа ўтган йили лигада қолиш учун охиригача курашди. Жуда қаттиқ курашди. Ўша Фарғонада “Нефтчи” билан ўйинда, “Пахтакор”га қарши сўнгги тур баҳсларида йўқотадигани қолмаган “Сўғдиёна”ни шердек рақибга ташланганини хали ҳам эслаймиз. Қани ўша шижоат? Қани ўша “Сўғдиёна”? Тўғри, мавсум энди бошланди. Бироқ жамоа жанг қилмасдан таслим бўлаётган аскарга ўхшаб кетмоқда. Мавсум охирида лигадан чиқиб кетмаслик учун жиззахликлар катта кураш олиб боришганди. Ҳозир эса бундай эмасга ўхшайди. Ноумид шайтон. Ҳаракат қилиш керак. “Бу кучли, у бизга мос жамоа, кейинги рақибларни қаранг!” деб турадиган замон эмас жаноб Файзиев! Жиззах футболини кўкларга кўтариш йўлида ҳаракатни қилинг. Сизнинг мураббийлик маҳоратингиз ва истеъдодингизга шубҳамиз йўқ.

“ЛОКОМОТИВ”
Ниҳоят, Абрамов қайтди. Мураббий кетма-кет дуранглардан сўнг жамоа хатолари устида ишлаши ҳақида ОАВ айтиб ўтди. Мураббийнинг сўзлари амалда қанчалик бўлишини кейинги турларда кўрамиз. “Локо”нинг учинчи турдаги рақиби жиддий бўлмасада улар учун “Сўғдиёна”га қарши сафар ўйини муҳим аҳамият касб етади. Сабабини биласиз. Охирги марта, “Локомотив”нинг “Сўғдиёна”га қарши учрашуви Тошкент клуби учун муҳим бўлиб қолганини эслолмаймиз. Ҳа, назаримизда Олий лига-2015 шуниси билан ҳам қизиқ ўтяпти. Энди, вазиятга янада очиқроқ қарайлик. “Локомотив” Жиззах жамоаси билан баҳсда асосий фаворит ҳисобланади. Уларга ғалаба жуда зарур. Лекин “Сўғдиёна”да ҳам вазият “Локо”дан енгилроқ дейсизми? Йўқ. Улар ҳам натижадан умидвор бўлиб турибди. Агарда “Ўтган турда “Металлург” ва “Нефтчи” жамоалари “Локо”дан очколарни суғуриб олишди. Бизни ҳам қўлимиздан келади бу ишни қилиш” деган ғоя билан “Сўғдиёна” вакиллари майдонга чиқишса, яна бир шоу-шувга гувоҳи бўлармидик. Яна билмадик. Ўйинни кутиб қоламиз ва кучлиларга омад тилаймиз!

Ҳожиакбар Жабборов.
“Рухсор” радиоси

Киритилди: 03.04.2015 08:24. Ўқилди: 3111 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.