Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳусайн Амотта: «Эртага асосан ёш ўйинчиларга имконият берамиз»

"Локомотив" ва "Ас-Садд" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ 4-тур баҳси олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб қатарликлар бош мураббийи Ҳусайн Мотта ва футболчи Абдулла Мусаки иштирок этишди.

Ҳусайн Амотта:
— Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Боиси, "Локомотив" ҳам ҳали плей-оффга чиқиш учун имкониятга эга. Аввалги ўйиннинг ҳисоби бизга ҳеч нарсани англатмайди. Эртанги ўйинга янги ўйин сифатида ҳаракат қиламиз. "Локомотив" ғалаба учун майдонга тушишга ҳаракат қилишини биламиз. Буни инобатга олган ҳолда майдонга тушамиз ва ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Абдулла Мусаки:
— Эртанги ўйин биз учун муҳим. "Локомотив" кучли жамоа. Бу жамоага қарши ўйинда жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

— Адашмасак, ОЧЛ регламентига кўра, ўйинолди матбуот анжуманига келадиган футболчи асосий таркибда тушиши шарт. 1995 йилда туғилган футболчи эртага бошланғич таркибда тушадими?
— Абдулла ёш ўйинчи. Майдонга тушиш имкониятига эга. Ўйинчилар орасида кичик жароҳати бор футболчилар бор. Бугунги машғулотдан кейин бошланғич таркиб борасида бир қарорга келамиз.

— Жамоа таркибида жароҳатланган футболчилар кўпми?
— Талал ал-Блуший, ҳимоячи Иброҳим Мажид, Жассир Яҳё жароҳат бор. Шу пайтгача улар бизга ёрдам бериб келишаётган эди. Эртага мазкур уч нафар етакчи футболчимиз бизга ёрдам бера олишмайди. Умуман олганда, жамоанинг ҳолати ёмон эмас.

— Қатар миллий чемпионатига тугашига 2та тур қолди. Жамоанинг асосий эътибори қайси мусобақага қаратилган: ОЧЛгами ёки миллий чемпионатга?
— Асосий эътибор ОЧЛга қаратилганди. Ёмон натижалар қайд этмаяпмиз. Қатар чемпионати ҳам муҳим. Кейинги турда "Ал-Жаиш"га қарши ўйиндан кейин рақибларимизнинг натижасидан келиб чиқиб, биз ҳам балки чемпионлик учун курашиб кўрармиз. Лекин ҳозир "Лахвия"да имконият кўпроқ. "Ас-Садд" шу пайтгача икки марта ОЧЛда ғолиб чиққан. Жамоа раҳбарияти халқаро мусобақада яхши натижа қайд этишимизни истамоқда.

— "Ас-Садд" шу пайтгача Ўзбекистонда 3та ўйин ўтказиб, 2 марта ютқазган ва битта дуранг ўйнаган. Бу сафар-чи?
— Статистикани бир четга суриб қўйиб, ўйинги эътиборни қаратамиз. Бизда фақат жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар бор. Шу пайтгача "Локомотив"нинг 3та ўйинини кузатдим. Унинг кучли томонларини биламан. Бизга қарши аввалги ўйинда "Локо" статистик жиҳатдан яхши натижа кўрсатди. Уларга омад кулиб боқмади.

— Қатар чемпионатида мавсум охирига яқинлашмоқда. Ҳозирда футболчиларнинг ҳолати қай даражада? ФИФА кунлари жамоанинг ҳолатига қай даражада таъсир кўрсатди?
— Тўғри савол. Ҳар битта ўйин катта жисмоний куч талаб қилади. Айниқса, мавсумнинг сўнгги қисмида футболчилардан янада кўпроқ куч ва этибор талаб қиламиз. "Ас-Садд" миллий терма жамоа учун 7-8 нафар футболчини етказиб беради. Бу ўйинларнинг уларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига таъсир қилади. Тикланиш осон эмас. Сўнгги ўйинларда ёш ўйинчиларга имкон бериб, уларни катта ўйинларга тайёрланишга ҳаракат қилдик. Эртанги ўйинда ҳам ёшларга имконият берамиз. Тажрибали футболчилардаги чарчоқни шу орқали қоплашга ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 07.04.2015 12:30. Ўқилди: 4481 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.