Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамовнинг “сеҳрли таёқчаси”

Ушбу футболчи билан бир неча бор суҳбатлашишга муяссар бўлдим. У олийжаноб, соддадил, ажойиб ҳамсуҳбат, камтар ва кўнгли очиқ инсон. Умуман олганда унинг ижобий сифатлари ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Унинг ўйинини завқ билан томоша қиласиз. Майдонда ўзини эркин ҳис этиши, жамоадошларини тушуниб ўйнаши ва тўп билан енгил ҳаракатлана олиши кишини ҳайратга солади. У 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилиши шарт эмас. Айтилган кўрсатмалар, берилган вазифаларни аъло даражада уддалайди. У қаерда бўлмасин, қайси клуб шарафини ҳимоя қилмасин, у фақатгина битта шиорга амал қилиб келади – “Ғалаба – асосий мақсадимиз”. Гап ким ҳақида бораётганини англаб улгурдингиз-ми?.

Руслан Грачевич Корян 1988 йил 15 июнь куни Россиянинг Сочи шаҳрида таваллуд топган. Арманистон ва Россия фуқароси, шу билан бирга Украина фуқаролигини ҳам олган. Футбол бўйича Арманистон терма жамоаси аъзоси. Руслан профессионал фаолиятини 2005 йилда Донецкнинг “Олимпик” клубида бошлаган. Йиллар давомида у “Динамо-3” (Киев, Украина), “Сочи-04” (Россия), “ДАК 1904” (Словакия), “Мордовия” ва СКА “Ростов-на-Дону” (ҳар иккиси Россия) сингари ўртамиёна клубларда тўп сурган. 2012-2014 йиллар давомида Руслан “Луч-Энергия” шарафини ҳимоя қилди ва икки мавсум давомида 47 учрашувда майдонга тушиб, 14 маротаба рақиблар дарвозасига гол киритди. Ниҳоят, 2015 йилнинг феврал ойидан бошлаб у Тошкентнинг “Локомотив” клуби аъзосига айланди.

“Локомотив” раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва жамоа мухлислари арманистонлик футболчини клубда илиқ кутиб олишгани сабаб, у тезда “темирйўлчилар” билан тил топишиб, янги жамоага мослашиб кетди.

Руслан “Локо” сафида расмий дебютини 25 февраль, ОЧЛ дастлабки турида “Ал Хилол”га қарши учрашувда ўтказди. Учрашув “Локо” мағлубияти (1:3) билан якунланган бўлса-да, Русланнинг дебют ўйинидаги ҳатти-ҳаракатлари таҳсинга сазовор бўлди. Шундан сўнг, 8-март куни “темирйўлчилар” Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳсда “Пахтакор” билан юзма-юз келишди ва “Локо” йирик ҳисобда (4:0) ғалаба қозониб, илк бор мамлакат Суперкубогига эгалик қилди. Руслан ҳам ана шу муваффақиятга ўз ҳиссасини қўшди

Руслан Коряннинг “Локомотив”га ўтиши ўзи учун янги эшикларни очди, десак адашмаймиз. Суперкубок қўлга киритилган куннинг эртасиёқ, Арманистон Футбол Федерацияси Руслан Корянни терма жамоа сафида Евро-2016 мусобақасига саралаш учрашувида иштикор этиши учун “Локомотив” клубига расмий мурожаат билан чиқди. “Локо” раҳбарияти ушбу мурожаатни инобатга олиб, Руслан Корян учун илк бор Ватан шаънини ҳимоя қилиш заминини яратди.

Мазкур чақирувдан Руслан Корян ҳам хурсанд, ҳам ҳайрон эди. Боиси, у янги жамоага ўтганидан сўнг бунчалик тез тарзда термага чақирилишига ишонгиси келмасди. Руслан учун терма жамоадан таклиф олиш катта шараф эди. Евро-2016 турнирига саралаш баҳсининг 5-турида Арманистон термаси Албания билан тўқнаш келди ва Руслан кутилганидек дебют учрашувини ўтказди. Илк дақиқалардан бўлмаса-да, Руслан барча футболчи орзу қиладиган – ўз юрти шарафини ҳимоя қилиш бахтига муяссар бўлди.

 

Вадим Абрамов футболчилар танлашда деярли адашмаган. Руслан Коряннинг иқтидори ва салоҳиятини кўра билган “Локо” устозининг ишончи тезда оқланди. ЕЧЛ 3-тури доирасида “Локомотив” жамоаси “Ал Садд”га 6:2 ҳисобида енгилганига қарамай, “Локо” ўз майдонида иродали ўйин кўрсатди ва сафардаги аламини ортиғи билан олди. Ана шу учрашувдан сўнг Руслан Доҳадаги мағлубият тасодиф эканини айтиб ўтди. “Ал Садд”га қарши эришилган 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабада ҳам Русланнинг ҳиссаси беқиёс бўлди.

 

Муҳим учрашувларда гол киритиб, “Локо” мухлисларини хурсанд қилиб келаётган арманистонлик футболчи куни кеча Олий лига 4-турида “Бунёдкор”га қарши учрашувда ҳам заҳирадан тушди (ўз майдонида “Ал Садд”га қарши ҳам у заҳирадан тушганди) ва “қалдирғочлар” дарвозасига киритилган учинчи гол муаллифига айланди.

 

Руслан Корян қисқа муддат ичида Вадим Абрамовнинг ишонган футболчиларидан, клубнинг эса етакчи аъзоларидан бирига айланди. Майдондаги ҳаракатлари, заҳирадан ўйинга тушиб, ўйинга тезда мослалиб олиши ва шу билан бирга ажойиб голлар киритиши бениҳоят унинг “сехрли таёқча”га қиёслашимизга мажбур қилади. Ишончим комилки, Руслан ўз маҳорати, ўйин услуби ва тиришқоқлиги билан ўзбек футболида ўз номини қолдиради ва шубҳасиз “Локо”ни янги чўққилар сари бошлайди.

Зоҳид Акрамов тайёрлади

Киритилди: 14.04.2015 19:36. Ўқилди: 9275 марта. Фикрлар: 12 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.