Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суннат Абдурасулов: «Ёшларга ишониш мевасини беради, албатта»

Дилшод Нуралиевнинг 1996 йилда туғилган болалардан ташкил топган ўсмирлар терма жамоасида муваффақиятли иш олиб борганлигини кўпчилик яхши билади. Дилшод Жўраевич ўсмирларимизни Осиё чемпионатида ғолиблик шоҳсупасига кўтариб, кейин кичик мундиалга олиб борганди. Ўша терма жамоада бош мураббийга ёрдамчилик қилган ёш мутахассис Суннат Абдурасулов ҳам эндиликда мустақил иш бошлади. У ўтган йиллар давомида асосан «Локомотив» футбол академиясида фаолият юритганди. Янги мавсум арафасида эса биринчи лига иштирокчиси - «Локомотив-БФК» клубига бош мураббий этиб тайинланди. Муҳими, иқтидорли мутахассис айни пайт жамоани чакки бошқармаяпти.

- Суннат ака, мана, мустақил иш бошладингиз. Жамоани бошқариш қийинчилик туғдирмаяптими?

- Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Умуман, қачондир мустақил тарзда ишлашим керак эди. Мана, шундай имкониятлар юзага келди ва энди бор билим ва тажрибамни ишга солиб, жамоани яхши шакллантиришга уринмоқдаман.

- «Локомотив-БФК» асосан ёшларга таянади, бундай шароитда ишлаш қийин эмасми?

- Жамоанинг асосий мақсади - ёшларнинг камол топиши ва футболчи сифатида ўсишини таъминлашдан иборат. Бу йилги таркибимизда ҳаттоки, 1998 йили туғилган футболчилар ҳам бор. Тўғри,  футболда фақат ёшларга таяниб, қандайдир натижага эришиш мушкул. Демоқчиманки, ҳар қандай жамоа тажрибали футболчиларга ҳам эҳтиёж сезади. Ҳозирда таркибимизда шундай ўйинчилар бор. Улар майдонда ёшларга ибрат кўрсатмоқдалар. Ишонаманки, жамоамиз мавсум давомида сифатли футбол намойиш этади ва иқтидорли ёшларимиз терма жамоа­ларимизга жалб этиладилар.

- Айни пайт жамоада сизга кимлар ёрдам беришмоқда?

- Павел Захаров ёрдамчи мураббий ҳисобланади. У «Локомотив-БФК»ни маълум муддат бошқарган ҳам. Шунингдек, Рустам Ёралиев ўйновчи-мураббий сифатида менга яқиндан кўмаклашмоқда. Хуллас, мураббийлар штаби чакки эмас. Асосийси, ҳамжиҳат иш олиб боряпмиз.

- Мана, чемпионатни яхши бошладинглар. Жамоангиз кўрсатаётган ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Таркибимиздаги йигитлардан келиб чиқиб айтсам, қониқмоқдаман. Тўғри, 1-турда ўз майдонимизда ютқазиб қўйдик. Лекин турдан-турга ўйинимизда жозиба кўзга ташланмоқда. Футболчилар бир-бирларини тушуна бошлашди. Бу албатта, мени қувонтирмоқда. Чемпионат энди старт олди. Албатта, мавсумнинг старти доимо қийин ўтади. Шундай пайтларда футболчиларнинг ўзаро тил топишиб кетишлари муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирча жамоам кўрсатаётган ўйинлар, қайд этаётган натижалар ёмон эмас.

- «Локомотив-БФК» таркибида Илҳом Суюнов, Жасур Бобоев каби тажрибали футболчилар ҳам бор. Уларни жалб қилишдан асосий мақсад нима?

- Боя айтганимдек, жамоада тажрибали футболчиларнинг ўйнашлари ёшларга фойда беради. Ахир ёшлар кимдандир ўрганишлари керак-ку. Боз устига, таркибимизда бунгача ҳаттоки, биринчи лигада ҳам ўйнамаган йигитлар бор. Яъни асосан иккинчи лига клубларида тўп сурганларни жалб қилганмиз. Илҳом Суюновнинг тажрибаси ниҳоятда катталигини ҳамма яхши билади. Вақтида олий лигада самарали фаолият кўрсатган ва шубҳасиз, ҳар қандай жамоага фойда келтиради. У жорий мавсум бошида элитадан ўзига жамоа тополмади. Бунга менимча, жароҳати халақит қилди. Энди бизнинг жамоада тўп суриш орқали формасини тиклаб олса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Жасур Бобоев, Фаррух Нурлибоев, Воҳид Холбоев, Исроил Эргашевда ҳам худди шундай ҳолат. Ўйлайманки, бу футболчилар ҳали яна элитага яна қайтишади.

-Ўйинларга тактика танлашда иккиланмаяпсизми? Умуман, кўпроқ қандай тактикага таянмоқдасиз?

- Мақсадимиз ҳар бир ўйинда имкон қадар  ғалаба қозониш экан, ҳужумкор футбол кўрсатиш керак. Тўғри, бу осон эмас, айниқса, ёшлар билан. Лекин жамоавий ҳаракатларни  ривожлантириб, ёшларни бемалол ҳужумкорликка йўналтириш мумкин. Шогирдларимдан ҳам шуни талаб қилмоқдаман. Ҳа, гоҳида ҳимоявий ўйин ҳам керак. Бироқ мухлислар ҳужумкор жамоаларни кўпроқ ёқтирадилар. Демак, асосий урғуни ҳужумга қаратишимиз жоиз.

- Клубнинг молиявий ҳолатини қандай баҳолайсиз? Шароитлар яхшими?

- Худога шукр, барча шароитлар яратилган. Уй учрашувларини ўтказиш учун ихтиёримизга яхшигина стадион берилган. «Дўстлик» аренаси таъмирдан чиққанидан сўнг бемалол футбол ўйнайдиган даражага келди. Шунингдек, футболчиларнинг ойлик маошлари борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳаммаси вақтида берилмоқда. Қисқаси, шароитлар борасида нолимаймиз ва энди имкониятларимиздан келиб чиқиб, ишни тўғри ташкил этсак, бас.

- Мақсадсиз бирор нарсага эришиб бўлмайди. Мураббийларга нисбатан ҳам шундай дейиш мумкин...

- Нимани назарда тутаётганингизни тушундим. «Локомотив-БФК»нинг аниқ мақсади бор. Тўғри, биз олий лигага чиқиш учун курашмаймиз. Лекин минтақамизда чиройли ўйинлар кўрсатиш, таркибимиздаги иқтидорли йигитларни кашф қилиш асносида уларнинг катта футбол ҳавосидан баҳра олишларини таъминлаймиз. Таркибимиздаги қайсидир йигит ке­йинчалик «Локомотив»нинг асосий жамоасига ўтса ёки ёшлар терма жамоаларига таклиф этилса, бу бизнинг ютуғимиз бўлади. Умуман, «Локомотив-БФК» ўз минтақасида етакчи ўринларда бориши ҳам шарт.

Киритилди: 24.04.2015 08:52. Ўқилди: 4755 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.