Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун бир нечта марказий ўйин

XXIV миллий чемпионатимизнинг навбатдаги 6-тури мухлисларга бир қатор қизиқарли учрашувларни ҳадя қилмоқда. Масалан, «Локомотив» «Пахтакор»ни ўз майдонида қабул қилади, Ғузорда тобора шаклланаётган «Шўртан» «Насаф» билан учрашади. Шунингдек, ушбу турда яна бир «Тошкент дербиси» ҳам бор: «Металлург»-«Бунёдкор».

Лекин бу галги ўйинлар натижаси ҳақида фикр билдирган навбатдаги меҳмонимиз, «Косонсой» ва «Машъал» клубларидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш бўлган Абдувосит Азизов эътиборимизни Муборакдаги ўйингоҳга қаратмоқда.

Собиқ футболчининг сўзларига қараганда, айнан «Машъал» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги беллашув кескинлиги билан алоҳида ажралиб туриши мумкин экан. Абдувосит аканинг башоратлари қанчалик тўғри чиқишини эса янаги ҳафта бошигача билиб оламиз.

6-тур. 25 апрель (шанба)

«Навбаҳор» (Наманган) - «Динамо» (Самарқанд)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари: 70-30%

- Ашурматов яна асосий вақтини «Навбаҳор» билан ўтказа бошлагач, жамоа ўйинида сезиларли ўсиш кузатилди. Жумладан, Тошкентда «Бунёдкор»га қарши баҳсда ҳам водийликлар жуда яхши ўйин кўрсатишди. Аммо ҳимоядаги кичик хатолар туфайли мезбонлар ғолиб чиқишди. Умуман олганда, сўнгги турларга келиб, наманганликлар натижаларни яхшилай бошлашди. Аминманки, бу гал «Навбаҳор» «Динамо»ни енга олади. Чунончи, биринчидан, ўйин «Навбаҳор» стадионида ўтади ва мезбонлар мухлисларнинг кучли қўллаб-қувватлашларини ҳис қилишади. Бундай ҳолатда Ашурматов шогирдларидан маҳорат кўрсатиш таълаб қилинади. Иккинчидан, «Динамо» ҳозирча ўз ўйинини топишга улгурмади. Шу боис, самар-қандликлар ҳалигача ғалаба нашидасини сура олишмади. Тўғри, улар ҳам Наманганда фақат уч очко умидида тўп суришади. Аммо барибир, имконият мезбонларда кўпроқ, менимча.

 

«Нефтчи» (Фарғона) - «СўҒдиёна» (Жиззах)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Д. Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари: 80-20%

- «Нефтчи» бу йилги мавсумда ОЧЛ йўлланмаси учун курашишга қодир жамоага айланди. Буни жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнига қараб билиб олиш ҳам мумкин. Муҳими, ўтган мавсумда жамоа ўзагини ташкил қилган футболчилар таркибда олиб қолинди ва Саидов, Ёқубов каби ўйинчилар ортга қайтарилди. Бунинг натижасида «Нефтчи» анча кучайди. «Сўғдиёна» эса аксинча, ўтган йилгидан-да, ёмонроқ натижалар қайд этмоқда. Хуллас, Фарғонадаги учрашувда ким фаворит эканини айтиш қийин эмас - шубҳасиз, «Нефтчи».

 

«Машъал» (Муборак) - «ҚўҚон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Жамоаларнинг имкониятлари: 60-40%

- Аслини олганда, мана шу ўйин ҳам бемалол турнинг марказий ўйини бўлишга лойиқ. Негаки, шахсан ўзим шу кунгача ҳар иккала жамоа иштирокидаги беллашувларни кўрдим ва шунга ишонч ҳосил қилдимки, бу клубларда футбол тўғри йўналишда ривожланмоқда. Айниқса, лига дебютанти бўлмиш қўқонликларнинг бундай сифатли футбол намойиш этишларини кўпчилик қатори, мен ҳам сира кутмагандим. Аммо «Қўқон-1912» элитага тезда мослашиб олди. «Машъал» эса ҳар қандай рақибга қарши фақат ғалаба умидида майдонга чиқиши билан танилган. Буни жамоадаги фаолиятимдан яхши биламан. Бу ўйин ТВда олиб кўрсатилса, чакки бўлмасди. Негаки, учрашув жуда қизиқарли ўтиши аниқ. Энди «Машъал»нинг мезбон эканлигини инобатга олиб, кўпроқ имкониятни уларга бердим. Балки, ўйин дуранг билан ниҳоясига етар...

 

«ҚизилҚум» (Навоий) - «Андижон» (Андижон)

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари: 50-50%

- Бу учрашувда «Андижон»дан кўра, «Қизилқум»да имконият баландроқ. Лекин негадир ўйиндан дуранг натижани кутяпман. Бунга сабаб, «Андижон»нинг секин-аста ўнгланаётгани бўлса керак. Бошқа томондан, агар «Қизилқум» бу ўйинда очко ололмаса, кейинчалик бунга қимматга тушиши мумкин. Шунинг учун мезбонлар бор имкониятларини ишга солишади. Эдгар Гесс бундай ўйинлардан очко олишни биладиган тажрибали мутахассис. Менинг тахминимга худди шу омиллар сабаб бўлмоқда.

 

«Бухоро» (Бухоро) - «ОлмалиҚ» (Олмалиқ)

Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), И. Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари: 45-55

- Олмалиқда Игорь Шквирин қандай жамоа тузгани барчанинг нигоҳини ўзига тортишга улгурди. Бежизга жамоа жадвалнинг 5-поғонасида бормаяпти. Қолаверса, Шквирин уларнинг мақсади - ОЧЛ йўлланмаси эканини рўйи-рост айтмоқда. Мана, жамоа ҳавас қилгудек ўйингоҳга ҳам эга бўлди. Энди бу стадион халқаро ўйинлар билан янада кўркамлашади. Буни тушуниб турган олмалиқликлар уйда ҳам, сафарда ҳам фақат уч очко учун тўп суришмоқда. «Бухоро» эса аксинча, негадир ўз ўйинини топа олмаяпти. Ваҳоланки, таркибда кучли ижрочилар етарли. Қисқаси, менимча, «Олмалиқ» ортга кичик ғалаба билан қайтса керак.

 

26 апрель (якшанба)

«Металлург» (Бекобод) - «Бун-ёдкор» (Тошкент)

Ҳакамлар: А, Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Жамоаларнинг имкониятлари: 50-50%

- Ўзига хос «дерби». Чемпионатимиздаги энг кутилмаган натижаларни қайд этувчи «Металлург» жамоаси бу ўйинда «қалдирғочлар»га етарлича муаммо туғдиришига шубҳа қилмайман. Боз устига, «Бунёдкор» ҳам олдинги «Бунёдкор» эмас. Пойтахт клубидаги ўзгаришлардан сўнг жамоа худди ўзига келолмаётгандек таассурот  уйғонмоқда. Учрашув кескин курашларда  ўтса-да, унда томонлар муроса кўчасини танлашса керак. Ички туйғуларим алдамаётган бўлса, ўйин сермаҳсул ҳам бўлмайди.

 

«Шўртан» (Ғузор)-«Насаф» (Қарши)

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), О. Абдувосилов (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши)

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари: 40-60%

- «Шўртан»нинг ўйинлари ва айниқса, Виктор Карпенконинг ҳаракатларини кузатиб, жуда ҳайрон бўляпман. Унинг ёшида кўплаб футболчилар иккиланмай бутсаларини михга илишганини кўп бор кузатганман. Аммо Карпенко ҳали футболимизга фойдаси тегиши мумкинлигини ўтган 5-турдаёқ исботлаб бўлди, ҳисоб. Умуман, Мухтор Қурбонов қўли остида ажойиб жамоа шаклланди. Агар бу ўйинга шунчаки, «ака-укалар баҳси» деб баҳо берсангиз, янглишасиз. Бир вилоятнинг икки жамоаси тўқнаш келганда, одатда, кучсизроғи жон-жаҳди билан ғалабага интилади. Буни «Косонсой» таркибида «Навбаҳор»га қарши ўтган ўйинлардан яхши биламан. Аммо шуниси аламлики, бош жамоалар кўпинча, майда хатолардан фойдаланишга уста бўлишади. Ғузорликлар ҳам менимча, ўз хатолари туфайли очколардан бенасиб қолишса керак. Ахир «Насаф» ўйинчилари ОЧЛда тажриба орттиришган.

27 апрель (душанба)

«Локомотив» (Тошкент) - «Пахтакор» (Тошкент)

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Жамоаларнинг имкониятлари: 55-45%

- Шубҳасиз, турни якунловчи бу ўйин кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади. Чунки «Локомотив» яқинда энг принципиал рақибларидан бири бўлмиш «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда енгди. Энди «Пахтакор» ҳам «темирйўлчилар» синовидан ўтиши керак. Менимча, ҳаммаси жамоаларнинг ОЧЛдаги ўйинларига боғлиқ. Яъни, ким янаги душанбага яхши кайфиятда етиб келса, ғалаба ўшаники бўлиши мумкин. Лекин ўйинда барибир, тўпни кўпроқ мезбонлар назорат қилишларини кутяпман.

Киритилди: 25.04.2015 11:37. Ўқилди: 6375 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.