Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вадим Абрамов: "Дерби қизиқ кечишига шубҳа йўқ"

Тошкент, 26 апрель - Эртага "Локомотив" олий лиганинг навбатдаги турини ўтказади. Бу сафар "термирйўлчилар" амалдаги чемпион "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боришади. Пойтахт дербиси мақомига эга баҳснинг қизиқ кечиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов айтиб ўтди.

- Дерби ўз номи билан дерби. Шундай экан, "Пахтакор" билан бўладиган ўйинимиз қизиқарли кечишига шубҳа қилмайман. Мухлисларимиз кўз ўнгида чиройли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Вадим Абрамов.

- Вадим Карленович, ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?
- Ҳаммаси режа бўйича. Иш жараёни давом этмоқда, футболчилар эртанги учрашувга тайёр.

- Таркибда ҳамма соғми? Жароҳат олганлар йўқми?
- Ислом Тўхтахўжаевни бироз жароҳат безовта қилмоқда. Шу боис у кечаги машғулотда иштирок этмади. Ўйингача унинг ҳолатини назорат қилиб турамиз.

- Сизнингча, "Пахтакор" ҳозир қандай ҳолатда?
- Рақиб ҳурматга лойиқ жамоа ҳисобланади. Улар чемпионлар лигасининг сафар ўйинларида мағлуб бўлишмади. Шунингдек, ички чемпионатда ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда.

- Катта эҳтимол билан "Пахтакор" таркибида Жамшид Искандеров ва Кахи Махарадзе майдонга тушмаслиги мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, бу "Локо"га қўшимча плюс бўладими?
- Бу ҳақда бир нарса дейиш мушкул. Менга қолса, "Пахтакор" бизга қарши ўзининг етакчи ўйинчилари билан ўйнагани маъқул. Чунки Искандеров билан Махарадзенинг имкониятларини биламиз. Шунда ўйин янада кескин кечади.

- Статистика шуни кўрсатяптики, "Локомотив" ўз майдонида "Пахтакор"ни ҳали олий лигада мағлуб эта олмаган. Бу сизни безовта қиладими ва "Локомотив" бу анъанани йўққа чиқаришга тайёрми?
- Бу мени безовта қилмайди, лекин ўйинга алоқадор ҳар қандай маълумот ёки статистикани билиб қўйишнинг зарари йўқ. Футболда анъана ҳар доим бир хил давом этмайди. У қачондир бузилиши керак. Насиб қилса, бу сафар биз ғалаба қозонамиз.

Киритилди: 26.04.2015 17:57. Ўқилди: 3549 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.