Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шармандалик…

Учолмаган “қалдирғочлар”, олови чиқмайдиган “аждарлар”, юрмай қолган “темирйўлчилар” ва ўзига ўхшамаган “шерлар”.

Осиё Чемпионлар лигаси 5-туридан кейин ишонган икки жамоамиз “Локомотив” ва “Бунёдкор” мусобақани тарк этишган эди. 6-турдан сўнг “Насаф” ва “Пахтакор” ҳам улар сафига қўшилишди. Охирги турда “аждарлар”да ҳам “шерлар”да ҳам гуруҳдан чиқиш учун яхшигина имконият бор эди. Бунинг учун улар рақибларини ютиб беришса кифоя эди. Бироқ шуни ҳам уддалай олишмади.

Ўзи тўрт жамоамиз ҳам хақли равишда гуруҳда қолиб кетишди. Клубларимиз ўз майдонларида ўтказган 12 ўйиннинг атиги 3 тасида ғалаба қозонишди ва 7 тасида имкониятни бой беришди. Шармандалик!

Сафардаги ўйинларда эса фақатгина 1 та ғалаба. У ҳам бўлса “Насаф”га тегишли. Пойтахт клублари меҳмонда 3 очко олишни эплай олишмади. Шармандалик!

Ўтказилган барча 18 ўйинда атиги 4 ғалаба. Шармандалик!

Гуруҳда барча жамоамиз қолиб кетгани эса шармандаликнинг чўққиси бўлди.

Хўш жамоаларимизнминг бу қадар муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди? Омадми ёки ҳакамларми? Йўқ, ҳаммасига ўзимиз сабабчимиз. Дарвоза чизиғи устида турган тўпни голга айлантиришни билмайдиган ҳужумчиларимиз айбдор. Тезкор ҳужум уюштира олмайдиган ярим ҳимоячиларимиз айбдор. Геворкяндан бошқа легионерлар айбдор. Тайинли тактикаси йўқ мураббийларимиз айбдор. Номига мос бўлмаган ташкилот ПФЛ айбдор.

Келинг муаммоларнинг айримларига тўхталиб ўтсак. Зеро барчаси ҳақида гапирадиган бўлсак 5-6 томлик китоб ёзишга тўғри келиб қолади.

Ҳужумчилар муаммоси
“Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушчан охирги ўйиндан олдин “ҳужумчилар муаммоси Ўзбек футболида кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ” дея таъкидлаб ўтди. Ҳа тўғри, бизда ҳужумчилар муаммоси Шацких ва Гейнрихнинг даври ўтганидан кейин бошланиб, давом этмоқда ва келажакда ҳам давом этиши хавфи юқори. Терма жамоамизнинг икки етакчи ҳужумчиси Рашидов ва Шодиев тўп сурадиган “Бунёдкор” 6 ўйинда 2 та гол урди. Унинг биттаси автогол. Қолган бири эса энг сўнгги турда аҳамияти йўқ ўйинда киртилди. Рашидовку майли 1 марта гол урди, лекин Шодиевчи? Шуми миллий терма жамоамизнинг ишонган ҳужумчилари? ОЧЛда гол уришни эплай олмайдиган ҳужумчилар билан жаҳон чемпионатига чиқиш ҳақида ўйлашимиз бироз кулгули эмасми? Ҳужумчилар орасида биргина “Пахтакор”даги Сергеев ўзини кўрсатиб, “шерлар”нинг очко олишига катта ҳисса қўшди. “Локомотив”даги Абдухолиқов ва Бикмаев, “Насаф”даги Шомуродовлар эса ишончни оқлай олишгани йўқ. Ҳамма айб ҳужумчилардами? Ярим ҳимоячиларчи? Баъзан ўйланиб қоламан. Қачон қарама айбни ҳужумчиларга тўнкаймиз. Балки футболимизда моҳир ярим ҳимоячилар етишмаётгандир. Фақат қанотдан жарима майдончасига тўп етказиб беришдан бошқачароқ қилиб ҳужум ташкил қилишни биладиган ярим ҳимноячиларга эҳтиёжимиз бордир балки.

Легионерлар
Бизга рақиб бўлган жамоаларда асосий ишни легионерлар бажараётганига гувоҳ бўлдик. Араб клублари ўз таркибларига савияли легионерларни жалб этишган. Ҳа тўғри уларда пул кўп. Лекин улар ана шу пулни қандай футболчига сарфлашни яхши билишади. Биздачи?

Ишончни оқлаган легионер фақатгина Артур Геворкян бўлди. У ҳам бир неча йилдан бери Олий лигада ўйнаб келмоқда ва деярли “ўзимизники” бўлиб улгурган. Қолган легионерлар нимани қойиллатишди? Зуаги, Минори, Орахавац, Махарадзе, Корян… 3 та ўртамиёна легионерга пул ажратгандан кўра битта юқори савияли легионер харид қилган яхши эмасми? Бу легионерлар билан Олий лигада яхши натижага эришиши мумкиндир, фақат халқаро мусобақаларда эмас.

Мураббийлар
Тан олайлик маҳаллий мураббийлар билан халқаро майдонларда ҳеч вақога эриша олмаймиз. Қосимов ва Абрамов терма жамоамиз билан, Ашурматов ва Абрамов олимпия терма жамоамиз билан энди эса клубларимиз ҳам махаллий мураббийлар бошчилигида ҳеч нарсани қойиллатишмади. Уларга тажриба камлиги панд бермоқда. Терма жамоамиз ва клубларимиз мутасаддилари ҳеч бўлмаганда ана шу мураббийларни хориж клубларига малака оширишга юборишса, балки улар янгича фикрлашни, янгича тактикаларни ўрганиб келишган бўлармидилар. Барибир хориждан бирор кучли мутахассисни олиб келишларини орзу қилмай қўйдик. Ўзбек футболининг пастга шўнғишида ЭНГ КАТТА АЙБДОР мураббийлар бўлишмоқда.

Агар “ривожланиш” шу кетишда давом этса Осиёда шарманда бўлиб юраверамиз.

Хуллас Осиё Чемпионлар лигасида бизга 4 ўрин кўплик қилади. Ҳозирги савиямиз билан 2 та йўлланма етади. Аслида бу ҳам кўп. Лекин ФУТБОЛИМИЗНИ ЯШАШИ учун ҳам шу йўлланмалар керак.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 07.05.2015 12:36. Ўқилди: 12353 марта. Фикрлар: 38 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.