Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эрта чўккан тўрт «кема»

“Титаник” фильмини кўргандирсиз. Унда кеманинг чўкишига унинг мустаҳкам қурилгани эмас, бир калтабин амалдорнинг гапи сабаб бўлади. “Кемани тезлатинг, биз газетада чиқишимиз керак”, мазмунидаги гапига кирган кема капитани тезликни оширади ва кема айсбергдан ўзини олиб қоча олмайди. Ҳа, рақамлар-у ўзини кўрсатишдан бошқасига ярамайдиган амалдор катта бир кеманинг ҳалокатига сабаб бўлади.

“Бунёдкор”, “Локомотив”, “Пахтакор” ва “Насаф”. ОЧЛда қатнашган бу тўрт клубимиз ўзбек футболининг фахрини елкасига ортиб, мусобақада қатнаша бошлаганди. Уларнинг елкасида ўзбек футболининг шаъни, ор-номуси ортилганди. Лекин улар ўтган куни қайтишди. Мусобақа тугамасидан анча олдин қайтишди. Елкалари эса аллақачон бўшаб қолганди. Ана шунда биз тушуниб етдик футболимиз фахр, номус деган тушунчалардан аллақачон мосуво бўлганини.

Турнир бошланишидан олдин “Ҳеч бўлмаганда учта, майли, иккита жамоамиз гуруҳдан чиқиши шарт”, деб тургандик. Олий лигада рақибларини аямай савалаган, Ўзбекистон чемпиони бўлган “Пахтакор”га ишонгандик, ана шу “Пахтакор”нинг таъзирини берган “Локомотив”дан умид қилгандик, мураббийлик борасида тажрибага эга эканлигини кўрсатиб келаётган Рўзиқул Бердиев шогирдларидан нималарнидир кутгандик. Лекин... Лекин якунда бари пучга айланди. Тўрттала жамоамиз ҳам мусобақани эрта тарк этди. Шармандаларча тарк этди. Хўш, бунинг сабаби нима?

Дастлаб “Бунёдкор”га тўхталсак. Тўғри, жамоа янгиланиш босқичини бошидан ўтказяпти. Тўғри, Лушан жамоани ёшартиряпти. Лекин бу исталганча ютқазиш керак, дегани эмас-ку. Олти ўйинда бор-йўғи бир очко жамғариш уят эмасми? Ваҳоланки, жамоа таркибида тажрибали футболчилар кам эмас. Биз осмондаги курсига ўтқазиб қўйган Сардор Рашидов, бош билан ўйнашнинг “ҳадисини олган” Акмал Шораҳмедов, маҳоратли легионер Шакир Зуаги ва ҳок. Қани бу ерда маҳоратсиз ўйинчилар? Демак, ҳамма айб бош мураббийда, бир сўз билан айтганда, тепадагиларда. Қолаверса, ҳужум чизиғидаги муаммо ҳам етарлича. Аниқроғи, “Бунёдкор”да ҳужум чизиғининг умуман кераги йўқ. Ахир олтита ўйинда бор-йўғи иккита гол уриш... Билмадим, буни қандай изоҳлаш мумкин?

“Локомотив”. Вадим Абрамовни тажрибали мураббий дердик, аммо у ҳам қовун туширди. Ўйинчи танлаш, тактика танлаш борасида ё Абрамов умуман тажрибага эга эмас, ёки бу борада унинг ҳуқуқи чегараланган. Жамоа олти ўйинда атиги тўрт очко тўплади, бир ғалаба ва бир дуранг. Нега? Ахир жамоанинг молиявий аҳволи яхши. Демак, тажриба, масъулият каби жиҳатларни анчагина яхшилаш керакка ўхшайди. Ачинарлиси, Олий лигамизда кўкрак кериб, ғўддайиб, паҳлавонлардек юрган клуб футболчилари ОЧЛда бурнини ҳам тузук арта олмайдиган гўдакларга ўхшаб қолишди.

“Насаф”. Рўзиқул Бердиев шогирдларини ҳам оқлаб бўлмайди. Чунки жамоа имконияти бўла туриб мусобақани тарк этди. Охирги ўйинда кўкка совурилган имкониятлар клуб таркибини яхшигина кўриб чиқиш кераклигини исботлаб берди. Шу ўринда бир нарсани таъкидламоқчимиз, олий лигада қаторлашиб гол урган ҳужумчиларга халқаро мусобақаларда асло ишониб бўлмайди. Чунки ўзбек футболининг савияси Осиё футболиники билан тенг эмас. А-а-а-а-нча орқада! Буни “Насаф”, хусусан, Илҳом Шомуродов исботлаб берди. Ахир шундоққина дарвоза чизиғи ёнида турган тўпни биргина тегиниш билан дарвозага жойлаб қўя олмаган ҳужумчини ҳужумчи тугул футболчи деб ҳам бўлмайди. Тўғри, майдондан ташқарида туриб гапириш, ёзиш осон, майдонда ўйнаш қийиндир. Аммо футболчиларнинг иши футбол ўйнаш, улар гол уришлари шарт, айниқса, жуда қулай имкониятлардан. Уларнинг иши шу!

“Пахтакор”. Очиғи, ҳозирги “Пахтакор” билан биз билган “Пахтакор” ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Сизни билмадим-у, менинг назаримда ҳозирги “Пахтакор”да жипслик, бирдамлик йўқдек. Худди бир-бирига умуман бегона бўлган, бир-бирини тушунмайдиган футболчиларни бир жамоага йиғиб қўйгандек таассурот ўйғотади. Энг алам қиладигани нима, биласизми, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони, баъзи бировларнинг таъбири билан айтганда, ўзбек футболининг амалдаги “қироли” ОЧЛда қаролдан ҳам баттар бўлди. Айниқса, охирги ўйиндаги шармандали мағлубият клуб ҳеч нарсага арзимаслиги кўрсатиб берди. Ваҳоланки, “Ал-Айн” “Нафт”ни мағлуб этиб, бизнинг клубга яхши имконият яратиб берганди. “Пахтакор” ғалаба қозонса, кейинги босқичга чиқарди. Аммо Самвел Бабаян шогирдлари “Пахтакор”нинг асл аҳволи қандай эканлигини кўрсатиб беришди.

Тўрттала жамоамиз мусобақа давомида кўзгу вазифасини бажариб беришди. Улар олий лигамизнинг, аслида, қандай аҳволда эканлигини кўрсатиб беришди.

Хулоса ўрнида яна “Титаник” фильмига қайтамиз. Кино сўнггида кема чўкаётганда бояги шахсий манфаатини ўйлайдиган, мансабпараст, шон-шуҳратга ўч бўлган амалдор кемадан қайиққа тушиб, ўз жонини сақлаб қолади. “Титаник”нинг айнан ўзини деб чўкиб кетаётганини заррача ўйлаб ҳам кўрмайди, бундан виждони қийналмайди ҳам. Ўзбек футболининг аҳволи ҳам ана шу “Титаник”ка ўхшаб бормоқда. Ишқилиб, чўкиб кетмасин-да!
ЖАЪФАРБЕК

Киритилди: 07.05.2015 16:00. Ўқилди: 9232 марта. Фикрлар: 25 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.