Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ якунлари. 23 футболчи ва 10та гол

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ ўйинлари якунига етди. Ўз тарихида илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашган "Локомотив" олтита ўйин ўтказиб, бир марта ғалаба қозонди ва бир бор дуранг ўйнади. Шунингдек, тўртта учрашувда мағлуб бўлдик. "Темирйўлчилар" ўз уйларида Қатарнинг "Ал Садд" клубини 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Эроннинг "Фулад" жамоаси билан 1:1 ўйнашди.   "Ал Ҳилол" билан кечган ҳар иккала баҳсда мағлубиятга учраган бўлсак, сафарда "Ал Садд" ва "Фулад"га ҳам имкониятни бой бердик. "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов мана шу ўйинларда жами 23 нафар футболчи хизматидан фойдаланди. Фақат икки нафар ўйинчигина ҳамма учрашувларда иштирок этди. Бу - Темурхўжа Абдухолиқов билан Неманья Яничич. Айтганча, Темурхўжа ўз ҳисобига битта гол ҳам ёзиб қўйди.   "Локомотив" футболчилари гуруҳ ўйинларида жами 10та гол уришди. Таққослаш учун "Бунёдкор" 2та, "Пахтакор" 6та, "Насаф" эса 5та гол урди. Аммо 10та гол уриб ҳам "Локо" гуруҳдан чиқа олмади. Аксинча, "Локомотив"га нисбатан битта кам тўп киритган "Ал Ҳилол" билан "Ал Садд" гуруҳдан чиқишни уддалади. Абрамов шогирдлари фақат сафарда "Фулад" билан кечган баҳсдагина тўп кирита олишмади холос.   Ачинарлиси шуки, "Локомотив" ўнта гол уриб ҳам гуруҳдан чиқа олмади. Бунинг устига жамоамиз мусобақани охирги ўринда тугатди. Аммо футболчиларимиз ОЧЛда қатнашиб, ўзига яраша тажриба тўплашди деб ўйлаймиз.   Ким нечта ўйнади? Темурхўжа Абдухолиқов -6 Неманья Яничич-6 Лутфулла Тўраев -5 Темур Кападзе -5 Руслан Корян -5 Санжар Шоаҳмедов -5 Жасур Ҳасанов (кичик) -5 Жасур Ҳасанов (катта) -5 Шавкат Муллажонов -4 Сардор Мирзаев -4 Ислом Тўхтахўжаев -4 Олег Зотеев -4 Маъмур Икромов -4 Дамир Кояшевич -4 Салим Мустафоев -4 Марат Бикмаев -3 Икром Алибоев -3 Дилшод Раҳматуллаев -3 Алишер Шоғуломов -1 Игнатий Нестеров -1 Бобур Йўлдошев -1 Иброҳим Раҳимов -1 Аброр Каримов -1   "Локомотив" қайд этган натижалар 1-тур. 25 февраль "Ал Ҳилол" - "Локомотив" 3:1 Гол: Сардор Мирзаев   2-тур. 4 март "Локомотив" - "Фулад" 1:1 Гол: Олег Зотеев   3-тур. 17 март "Ал Садд" - "Локомотив" 6:2 Гол: Дамир Кояшевич, Жасур Ҳасанов (пенальти)   4-тур. 8 апрель "Локомотив" - "Ал Садд" 5:0 Гол: Марат Бикмаев (2), Санжар Шоаҳмедов, Руслан Корян, Дамир Кояшевич.   5-тур. 21 апрель "Локомотив" - "Ал Ҳилол" 1:2 Гол: Темурхўжа Абдухолиқов   6-тур. 5 май "Фулад" - "Локомотив" 1:0  
Киритилди: 07.05.2015 18:48. Ўқилди: 4973 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.