Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига, 9-тур. Олмалиқда жанговар дуранг қайд этилди

Бугун Олий лиганинг 9-тур баҳсларига старт берилди. Аслида эртага, 15 май куни бўлиб ўтиши керак бўлган, бироқ ЎзПФЛ қарорига кўра бугунга кўчирилган "Олмалиқ" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Жаҳонгир Абдумўминов олмалиқларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим охирига қадар Темурхўжа Абдухолиқов иккита қулай имкониятдан фойдалана олмади. "Темирйўлчилар"нинг кетма-кет ҳужумлари 67-дақиқада ўз самарасини берди. Ўнг қанот ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасановнинг узатмасини Умид Хонимқулов қўлдан чиқариб юборди ва собиқ "Олмалиқ"чи Шоаҳмедов дарвозани ишғол қилди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб мезбонлар яна ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Саламат Қуттибоев ўнг қанотдан Мустафоевдан қочиб кетиб, жарима майдончасига узатма берди. Шавкат Саломов бош билан дарвозани забт этди.

Вадим Абрамов шогирдлари сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди. Лутфулла Тўраевнинг голи ҳам чиройли чиқди.

Ушбу натижадан сўнг "Олмалиқ" ва "Локомотив" жамоаларининг очколари 18тага етди. Улар жадвалда 3 ва 4-ўринларни эгаллаб туришибди.

Олий лига, 9-тур
"ОЛМАЛИҚ" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:2 (1:0)
Голлар: Жаҳонгир Абдумўминов (5), Шавкат Саломов (70) — Санжар Шоаҳмедов (67), Лутфулла Тўраев (88)
"Олмалиқ": 16.Умид Ҳонимқулов, 4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 8.Саҳоб Жўраев, 10.Шавкат Саломов, 11.Зоҳир Пиримов, 19.Ислом Иномов, 21.Саламат ҚуТтибоев, 27.Никита Павленко, 55.Адриан Кашкавал, 77.Жаҳонгир Абдумўминов, 84.Наманья Йованович.
"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 13.Лутфулло Тўраев, 16.Жасур Ж.Ҳасанов, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 33.Олег Зотеев.

Киритилди: 14.05.2015 21:01. Ўқилди: 4354 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.