Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

МУДДАТИДАН ОЛДИН ЕНГИЛГАНЛАР ёки яна "Локо" ҳақида

Жорий мавсум ўзбек клубларининг Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироклари улкан норозиликлар келтириб чиқарди. Агарда 4та клубимиздан лоақал биттаси гуруҳдан чиқолмаганини назарда тутсак, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи якунига етгани ҳамоно турли хитоблар янгради. «Бизга бундай футбол керак эмас», - дейишди баъзилар. Бошқалар эса «ОФК бизга 4та ўрин ажратиб, хато қилган экан, ўзбек клублари учун 0,5 йўлланма ҳам етарли. Қачонки, курашиб, жанг билан ОЧЛга чиқсак, ўша яримта ўринни қадрлаган бўлардик», - дедилар. Албатта, мухлисларни тушуниш мумкин. Ахир мағлублик кимга ҳам ёқарди...

Аммо шу билан бирга барча эътирозларни бирдек қабул қилмаслик лозим. Биринчидан, ОФК бизга ҳаводан 4та ўрин ажратмаган, балки ўзбек клублари шунга яраша иш кўрсатганлари учун ўз ҳақларини олишган. Бошқача айтганда, бу йўлланмаларни ҳеч ким шунчаки, совға қилиб қўймади, балки клубларимиз ўз салоҳият, инфратузилма ва аввал қайд этган натижалари эвазига қўлга киритдилар. Шундай экан, «ОФК бизга 4та ўрин бериб хато қилгани»ни даъво қилиш ўринсиз.

Кейин, ўша ўринлар 4та ҳам эмас, балки 3,5та эди. «Бунёдкор»нинг «Ал-Жазира»ни мағлуб этиб, ҳақли равишда яримта ўринни бутун қилиб олганини эсланг. Шундай экан, бу борада қандайдир эътирозга ўрин йўқ ва келаси йили ҳам ўзбек клублари 3,5та йўлланмага эга бўлишлари тайин. Бу бизнинг қонуний ҳаққимиз.

Бироқ шу билан бирга тан олиш лозим, клубларимизнинг гуруҳдан чиқолмаганлари футболмиз обрўсига хизмат қилмаслиги турган гап. ОФКнинг ОЧЛ ва ОФК кубоги учун ажратган квоталари келаси мавсум учун ҳам ўзгаришсиз қолишини инобатга олсак, камида яна бир йил Ўзбекистондан 4та клуб Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкин. Аммо келаси мавсум ҳам жамоаларимиз шу таҳлит ўйнайдиган бўлсалар, кейин бизга ҳеч ким ОЧЛ йўлланмаларини шунчаки, совға қилмаслиги аниқ. Бу йилги натижалар билан ана ўша шармандалик сари катта қадам ташладик. Агар шундай давом этсак, бизнинг ҳам Тожикистон ёки Туркманистон клублари сингари ОФК кубоги квоталарига қараб қолишимизга тўғри келиб қолиши ҳеч гап эмас.

Шундай экан, вазиятни ўнглаш учун ҳамма бирдек ҳаракат қилиши шарт. Бунинг учун эса, энг аввало, қаерда хато ва камчиликларга йўл қўйилганини ўрганиб чиқиш лозим. Албатта, клубларимиз раҳбарлари бу ишни ўз ўрнида ва маромига етказиб бажаришларига ишонамиз. Биз эса, мухлис назари билан қайси жамоага нима етишмаганини кўриб чиқишни ихтиёр қилдик. Бугун нигоҳимиз муддатидан олдин мағлубиятни тан олганлар - «Бунёдкор» ва «Локомотив»га қаратилади.

«БУНЁДКОР»

Гуруҳдаги натижа: 4-ўрин

Тўпланган очко: 1та

Ғалаба: -

Дуранг: 1та

Мағлубият: 5та

Тўплар нисбати: 2-7 (-5)

Ўйинлар: «Ал-Наср» - «Бунёдкор» -1:1; «Бун-ёдкор» - «Пирузи»-0:1; «Бунёдкор» - «Лаҳвия»-0:1; «Лаҳвия» - «Бунёдкор»-1:0; «Бунёдкор» - «Ал-Наср»-0:1; «Пирузи» - «Бун-ёдкор»-2:1

«Бунёдкор» ташкил топганидан буён Осиёдаги нуфузимизни белгилаб берадиган асосий клуб бўлиб келган эди. Бу гапимизнинг исботи учун битта факт келтиришнинг ўзи етарли  - Ўзбекистон вакиллари 2007 йилдан буён бирор марта  Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида биргаликда қолиб кетишмаган. Эътибор беринг, айнан ўша йили «Бунёдкор» «Қурувчи» номи остида катта футболга кириб келганди. Жамоа Чемпионлар Лигасида иштирок эта бошлаганидан буён узлуксиз «плей-офф»га чиқиб келарди. Бу йил эса тарихда илк бора гуруҳда қолиб кетди. Буни қарангки, айнан шу йили Ўзбекистоннинг бирорта жамоаси «плей-офф» босқичига ўтолмади. Тасодифми? Йўқ! Шунчаки, «Бунёдкор» ҳар доим Осиё майдонларида муносиб иштирок этар ва ўзбек футболи нуфузини ҳам ушлаб турганди. Жорий йил «қалдирғочлар» инқирозга учрашди ҳамки, ўзбек клубларининг шарманда бўлишгани ҳақидаги гап-сўзлар урчиб кетди.

Хўш, жамоанинг ортга кетишига сабаб нима? Ахир клуб мавсум бошида «Ал-Жазира»ни ажойиб тарзда енгган ва етарлича эътирофларга сазовор бўлган эди-ку?

Бу саволларнинг жавобини топиш учун энг аввало, клубдаги ички муҳитга назар ташлаш лозим. Аслида ўзбек клублари орасида таркиб ва молиявий жиҳатдан энг шаклланган клублардан бири айнан «Бунёдкор» ҳисобланади. Аммо баъзи тушунмовчиликлар туфайли жамоа ичидан нураб бораётгандек таассурот уйғонмоқда. Мураббий ва футболчилар ўзаро гап талашган, раҳбарият эса бунга жим қараётгандек. Бундай клуб яхши натижа қайд этиши мумкинми? «Бунёдкор» қандай иллат қурбонига айланаётганини Сергей Лушаннинг гапларидан ҳам билиб олиш мумкин. У бир сафар олий лига ўйинида мағлубиятга учралгач, заҳарханда қилди: «Биз пенальтидан гол қўйиб    юбориш бўйича жаҳон чемпионимиз». Бу гапдан қандай маъно чиқариб олиш ўзингизга ҳавола.

Хўш, агарда клуб келаси мавсум ҳам ОЧЛга чиқса, яхши натижа қайд эта олармикан? Бу савол устида энди «Бунёдкор» раҳбарияти бош қотириши лозим...

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

«Бунёдкор» энг аввало, ўзига нима кераклигини аниқлаб олса, яхши бўларди. Таркиб шундоқ ҳам чакки эмас, бундай футболчилар билан кўп нарсага эришиш мумкин. Шунингдек, мураббий ҳам нималарга қодирлигини бир неча бор кўрсатиб улгурди. Бир сўз билан айтганда, Сергей Лушан - ёш ва интилувчан мутахассис. Унинг ҳали кўп натижалар қайд этишига ишонгимиз келади.

Аммо футболчилар ва мураббий ўзаро келишолмасалар, бундай тақдирда узоққа бориш қийин. Демак, қандайдир ўзгаришга қўл уриш керак. Балки бир томонни танлаш лозимдир. Бизнингча, клуб мураббийдан ёки ички муҳитни издан чиқараётган баъзи футболчилардан воз кечиши керак. Чунончи, уларнинг ўзаро муроса кўчасини топишларини кутиш ярамайди. Одатда, яра маддалаб кетса, кесиб ташланади. «Бунёдкор» учун ҳам шундай йўл тутадиган вақт келди, шекилли. Фақат, бу ўринда бир нарса аниқлаб олиш шарт - ким яра-ю, ким тана? Энг қийини мана шу бўлса керак...

 

«ЛОКОМОТИВ»

Гуруҳдаги натижа: 4-ўрин

Тўпланган очко: 4та

Ғалаба: 1та

Дуранг: 1та

Тўплар нисбати: 10:13

Мағлубият: 4та

Ўйинлар: «Ал-Ҳилол» - «Локомотив»-3:1; «Локомотив» - «Фулад»-1:1; «Ал-Садд» - «Локомотив»-6:2; «Локомотив» - «Ал-Садд»-5:0; «Локомотив» - «Ал-Ҳилол»-1:2; «Фулад» - «Локомотив»-1:0

Чемпионлар лигасидаги иштирокини муддатидан аввал якунлаган клублардан яна бири - «Локомотив». «Темирйўлчилар» бу мусобақада асосан 2та ўйин билан ёдда қолдилар: «Ал-Садд»дан учралган йирик ҳисобдаги мағлубият ва яна шу «Садд» устидан қозонилган жимжимадор ғалаба. Клуб бошқа ҳеч бир жиҳати билан арзирли иш қилолмади.

«Локомотив»нинг бу йилги қатнашувини фақат бир гап билан оқлаш мумкин - келажак учун катта тажриба жамғарилди. Ҳарқалай, ОЧЛнинг «темирйўлчилар» учун бошқа ижобий жиҳатини кўрмаяпмиз. Албатта, бу ҳам катта ютуқ. Айтайлик, «Насаф» илк бора ОЧЛда иштирок этганида, анча салбий натижа қайд этганди. Аммо қаршиликлар ўша аччиқ тажрибадан қандай хулоса чиқарганликларини жорий мавсум кўрсатиб бердилар. Умид қиламизки, «Локомотив» ҳам шундай қилади. Акс ҳолда, нима бўлишини ўйлагинг ҳам келмайди. Шунча маблағ ҳисобига жўяли жамоа шакллантирилмас экан, «Локомотив»нинг инқирозга учраши ҳеч гап эмас.

Клубнинг ОЧЛдаги ёмон натижасига энг аввало, ўзгарувчан таркиб ва шаклланмаган ўйин услуби сабаб бўлса, не ажаб. «Локомотив» ривожланишнинг янги йўлига ўтибди ҳамки, таркиб борасида аниқ тўхтамга келолмаяпти. Масалан, ўтган мавсум асосий ўйинчилардан ҳисобланишган Александр Гейнрих, Иван Нагаев ва Фозил Мусаев жамоадан кетган бўлсалар, уларнинг ўрни Темур Кападзе ва Темурхўжа Абдухолиқов каби футболчилар билан тўлдирилди. Албатта, ҳар қандай жамоада ҳам мавсум оралиғида ўзгаришлар бўлиши турган гап. Аммо бунчалик эмас-да! Йил ўтгани сари асосий таркибнинг ярми алмашаверса, қачон барқарор жамоа шаклланади? Масалан, ОЧЛда иштирок этган бошқа жамоаларнинг ҳеч бирида бу қадар кескин ўзгаришлар қилинмади. Нима, «Локомотив» ривожланишнинг янги йўлини яратмоқдами?

Оқибатда Вадим Абрамов на таркиб ва на ўйин услубини такомиллаштиришга улгурди. «Локомотив»нинг баъзан йирик ҳисобда мағлубиятга учраб, гоҳо ундан-да каттароқ ҳисобда ғалабага эришганига сабаб ҳам шу, бизнингча. Энди ўзингиз бир ўйлаб кўринг, Осиё майдонларида кеча бир-бирини таниган футболчилар эмас, балки 3 йилдан буён шаклланган ва пишиқ-пухта таркиб ўйнаганида, қандай натижа қайд этиларди?

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Вадим Абрамов - яхши мураббий. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Аммо у ҳам Ўзбекистон даражасида яхши мураббий ҳисобланади, холос. Вадим Карленович ҳар доим ўз жамоаларида ёрқин ўйинга асос солишга интилиб келган. Буни ҳам инкор этмаймиз. Бироқ яна бир жиҳат борки, буни ҳам ёддан чиқармаслик лозим - Вадим Абрамов жамоалари ҳеч қачон барқарорлиги билан мақтанолмаган. Мураббийдан эртага нима кутиш мумкинлигини ҳеч ким билмайди: унинг клуби муҳим учрашувда ғалаба қозониши ҳам, йирик ҳисобда мағлубиятга учраши ҳам ҳеч гап эмас. Бир сўз билан айтганда, Абрамов барқарорликдан кўра, таваккалчиликни кўпроқ хуш кўради.

Шундай экан, «Локомотив» бир нарсани ҳал қилиши керак - шу мураббий билан охирига қадар боради ёки бошқа мутахассис чақиради. Агарда «темирйўлчилар» Абрамовни истеъфога чиқаришга қарор қилгудек бўлсалар, бу иш уларга анча қимматга тушиши турган гап. Чунки Абрамовнинг ўрнига бирор маҳаллий мураббийни олиб келиш «Алихўжа - Хўжаали» услубида иш кўриш ҳисобланади. Ҳарқалай, ҳозир юртимизда Вадим Карленович ўрнини бемалол боса оладиган мураббий кўзга ташланмаяпти. Демак, клуб фақат хориждан малакали мутахассис қидириши керак. Иложи бўлса, Осиё футболи билан таниш ва айниқса, араб жамоаларини яхши биладиган мураббий топилса, нур устига аъло нур. Яхши биламизки, бундай мураббий яхшигина маош ҳам талаб қилади. «Локомотив» бунга тайёрмикан?

Киритилди: 02.06.2015 19:54. Ўқилди: 5752 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.