Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига-2015: Биринчи давра қандай ўтди?

Олдинги мавсумлардан анча фарқли тарзда ўтаётган олий лига-2015да жамоалар биринчи даврани якунлаш арафасида туришибди. 2- ва 3-турларнинг икки қолдирилган баҳси ўтказилгач миллий чемпионатимизда биринчи давранинг тугаши муносабати билан кичик танаффус эълон қилинади.

Ортда қолган 15 та тур учрашувларидан келиб чиққан ҳолда, жорий мавсум хусусидаги дастлабки хулосаларни чиқарсак ҳам бўлади, наздимизда.

Олий лиганинг 2015 йилги мавсуми анчагина қизғин ва кутилмаган тарзда старт олди, десак муболағага йўл қўймасак керак. Зеро, камдан-кам мухлислар “Локомотив” ёки “Бунёдкор”дек гранд жамоаларнинг чемпионат стартидаёқ очко йўқотишларини ва учрашувларда жиддий қаршиликларга дуч келишларини кутган бўлса керак.

Йил аввалида барча жамоалар устозларининг “ҳалол ўйин” қоидасига амал қилиш борасида ўзаро келишиб олишгани ҳам кўпчиликни хурсанд этди ва айнан мана шу жиҳат билан ҳам олий лига-2015 олдинги мавсумлардан фарқ қилмоқда, дея айта оламиз.

 

Яқиндагина Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Самвел БабаянПахтакор”да ажойиб жамоа шакллантиришнинг уддасидан чиқа олганини жорий мавсумда ҳамма кўрмоқда. Барчамиз амин бўлмоқдамизки, “шерлар” ҳозир айни кучга тўлган пайтда ва улар ҳар қандай рақибни таслим этишга шай ҳолатда туришибди.

 

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Локомотив” эса йил аввалида кўпчиликни ҳайрон қолдирди ва бир текисда ўйин намойиш эта олмади. Баъзан “Локомотив” йирик ҳисобда ғалабага эришса, баъзида “темирйўлчилар” кучсиз рақиблар билан ҳам тенг ўйин намойиш қилишди. Лекин тажрибали мутахассис шогирдларини тўғри йўлга бошлай олди ва “Локо” ҳозирда анча барқарор ўйнамоқда.

Bunyodkor.JPG

Жорий мавсумда барчани бирдек ҳайрон қилган жамоа – бу шубхасиз “Бунёдкор”дир. “Қалдирғочлар” ўзларига ярашмайдиган 5-поғонани эгаллаб туришибди. Бу табиийки, жамоа мухлисларига ёқаётгани йўқ. Аммо Сергей Лушчан ёшларга ишонч билдиришда давом этмоқда. Мураббий деярли ҳар бир матбуот анжуманида шуни таъкидлайдики, “Бунёдкор”ни келгуси мавсумларда ёрқин келажак кутмоқда. Бу гапга ишониш мумкин. Зеро, ёшлар ўртасидаги мундилада иштирок этиб қайтган терма жамоамизнинг асосий таркиб негизини айнан “қалдирғочлар”нинг асосий таркиб футболчилари ташкил этишди. Гувоҳи бўлдикки, улар ёмон ўйнашмаяпти. Бу ёшлардан келажакда миллий терма жамаомиз асосини ташкил этадиган бўлажак юлдузлар етишиб чиқса, ажабланмасак ҳам бўлади…

Neftchi

Шу ўринда, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Фарғоналиклар мавсумни ажойиб тарзда бошлай олишди ва улар ҳозиргача бир текисда ўйнаб келишмоқда. Мурод Исмоилов “Нефтчи”да яхши жамоа тузмоқда. Бу кўриниб турибди. Жамоанинг олдинги шухратини тиклашга бел боғлаган “Нефтчи” агар иккинчи даврани ҳам шу руҳда ўтказа олса, балким бу клубни яна халқаро майдонларда кўрармиз

Бухоро” жамоаси ҳақида эса, афсуски бундай гапларни айта олмаймиз. Бухороликлар жорий йилги мавсумни унча яхши ўтказа олишмаяпти. Жамоада мураббий ўзгарди ҳамки, “Бухоро” ҳали ўз ўйинини топиб кетгани йўқ. Балким, жамоа давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб, таркибга янги ижрочилар харид қилар. Кўрамиз, “Бухоро” вазиятни ижобий томонга ўзгартира олармикан.

 

Биринчи давра охирига келиб, “Насаф”, “Олмалиқ”, “Металлург” ва “Қизилқум” каби жамоалар бир маъромда ўйнаб келишмоқда. “Қўқон-1912”, “Андижон” ва “Динамо” эса ёрқин ўйин кўрсатишаётгани йўқ. Холбуки, мухлислар ушбу жамоалардан ҳам мазмунли ўйинлар ва ғалабаларни умид қилишаётган эди.

 

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Пахтакор

14

12

1

1

26 - 8

37

2

Локомотив

15

11

3

1

31 - 10

36

3

Нефтчи

15

10

3

2

23 - 9

33

4

Насаф

15

10

2

3

25 - 11

32

5

Бунёдкор

14

9

1

4

18 - 9

28

6

Олмалиқ

15

8

4

3

31 - 20

28

7

Металлург

15

7

3

5

24 - 14

24

8

Қизилқум

15

6

3

6

21 - 22

21

9

Навбаҳор

15

5

3

7

22 - 26

18

10

Машъал

15

5

2

8

17 - 22

17

11

Шўртан

14

4

3

7

20 - 26

15

12

Динамо

15

3

2

10

10 - 20

11

13

Андижон

15

3

2

10

12 - 29

11

14

Қўқон-1912

14

3

1

10

10 - 22

10

15

Сўғдиёна

15

3

1

11

12 - 32

10

16

Бухоро

15

1

2

12

12 - 34

5

 

Шу ўринда тўпурарлар баҳсида қатнашётган ижрочиларга ҳам тўхталиб ўтиш жоиз. Зеро 15 та беллашувда 15 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган Баҳриддин Ваҳобов мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказмоқда. Маҳоратли ҳужумчи агар иккинчи даврада ҳам рақиблар дарвозасини “тўпга тутиш”да давом этса, балким уни тез орада миллий термада кўриб қолармиз…

#

Ўйинчи

Жамоа

Гол

1

Баҳриддин Ваҳобов

Қизилқум

15

2

Игорь Сергеев

Пахтакор

11

3

Станислав Андреев

Пахтакор

7

4

Санжар Шоаҳметов

Локомотив

6

5

Шаҳзодбек Нурматов

Металлург

6

6

Шавкат Саломов

Олмалиқ

6

7

Темурхўжа Абдухолиқов

Локомотив

6

8

Илҳом Шомуродов

Насаф

6

9

Шаҳбоз Эркинов

Навбаҳор

6

10

Марат Бикмаев

Локомотив

5

11

Виктор Карпенко

Шўртан

5

12

Артур Геворкян

Насаф

5

13

Жасур Ҳасанов О

Локомотив

5

14

Улуғбек Бақоев

Навбаҳор

5

15

Игорь Таран

Шўртан

5

16

Владислав Иванов

Машъал

5

17

Саиджон Абдужабборов

Металлург

5

 

 

Ҳа, азиз ўқувчилар, XXIV миллий чемпионатимиз ажойиб руҳда давом этмоқда. Насиб этса, иккинчи давра биринчисиданда шиддатлироқ ва томошабопроқ ўтади. Зеро жамоалар давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб, таркибни кучайтиришлари тайин. Кўрамиз, балким жамоаларимиздан бирортаси шов-шувли трансферларни амалга ошириб қолар… Бунисини энди вақт кўрсатади…

Киритилди: 04.07.2015 20:00. Ўқилди: 7850 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.