Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив»нинг икки футболчиси Англияга йўл олади

Хабарингиз бор, “Локомотив” профессионал футбол клуби яқинда Англия биринчи дивизион вакили “Флитвуд Таун” жамоаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу ҳамкорликни имзолаш мақсадида “Флитвуд Таун” Бош директори Стив Курвуд ҳамда жамоанинг спорт директори Грейтар Стейнсон Тошкентда бўлиб қайтишди.

Меҳмонлар 1 июль куни ўтказилган “Локомотив” – “Навбаҳор” баҳсини кузатишди. Шунингдек, эртаси куни улар учун “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ҳамда биринчи лига жамоаси “Локомотив-БФК” ўртасида назорат учрашуви ташкил қилинди. Ҳар бир тайми 30 дақиқадан давом этган бу ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув давомида англиялик меҳмонларга “Локомотив” тарбияланувчиларидан икки нафарининг ўйини маъқул келди. Булар – дарвозабон Рустам Нортожиев билан ҳимоячи Сергей Прохоров.

Маълумот учун ҳар иккала футболчимиз ҳам 1996 йилда туғилган бўлиб, ўзлари иштирок этган ўйинларда ижобий таассурот қолдириб келишди. Эндиликда ушбу ўйинчиларимиз учун янги босқич бошланади. Шу йилнинг август ойида Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров Англияга йўл олади ва “Флитвуд Таун” сафига бориб қўшилишади. Футболчиларимиз у ерда август ойининг ўзидаёқ “Флитвуд Таун” клуб таркибида “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль”, “Эвертон” сингари машҳур клублар ўринбосарларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишади. Ҳар иккала футболчимиз камида олти ойни Англияда ўтказиб, ўз маҳоратларини оширишади.

Ҳозирданоқ виза ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжат билан боғлиқ ишларни ҳал қилиш бошлаб юборилган. Насиб қилса, Рустам Нортожиев билан Сергей Прохоров августда “Туманли Альбион”га жўнаб кетишади.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

(r.n.13)11241875_1592972657654681_1443449882_n

(serega.19)10597489_1582744541967373_1153801921_n

Киритилди: 05.07.2015 13:47. Ўқилди: 8442 марта. Фикрлар: 8 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.