Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Темурхўжа Абдухолиқов: «Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан»

Ўзбекис­тон миллий терма жамоаси янги бош мураббий Самвел Бабаян бошчилигида илк бор 19-26 июль кунлари тўпланади. Тошкентда ташкил этиладиган бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинига фақат маҳаллий футболчилар жалб этилиши кўзда тутилган. Термамиз устози ФИФА куни бўлмаганлиги учун легионерларни безовта қилмасликка қарор қилди. Бош жамоадан таклиф олган футболчилар орасида дебютантлар ҳам бор. Истеъдодли ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов шулар жумласидан. Сўнгги пайтлар «Локомотив» таркибида тўпурарлик қобилиятини намойиш этаётган Темурхўжа 1-давранинг «Навбаҳор»га қарши кечган сўнгги учрашувида ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Айнан мазкур ўйиндан сўнг ҳужумчи билан суҳбатлашдик.

- Темурхўжа, аввало ғалаба билан табриклайман. Ҳаво даражаси юқори бўлишига қарамай, дарвозаларга 6та тўп киритилди. Учрашувдан қандай таассуротлар қолди?

- Табрик учун раҳмат. Учрашувда киритилган тезкор гол якунда йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни таъминлади. Акс ҳолда, қийин бўлиши аниқ эди. Қолаверса, ҳавонинг иссиқлиги ҳам ноқулайлик туғдирди. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда эркин ҳаракатлана бошладик. Муҳими, сермаҳсуллик ошди. Биринчи даврада ҳали бундай йирик ҳисоб қайд этмагандик.

- Бугун кўпроқ гол уришингиз мумкин эди...

- Ҳа, афсуски, бунинг уддасидан чиқолмадим. Лекин бор кучим билан ҳаракат қилганим рост. Баъзи вазиятларда аниқлик етишмади, айрим ҳолатларда эса омад юришмади. Дарвоза томон тепилган ҳамма тўп ҳам голга айланавермайди-ку. Асосийси, жамоам ғалабаси, қолаверса, майдонни голсиз тарк этмадим.

- Мана, 1-давра ҳам якунланди. Хўш, жамоангизнинг ярим мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?

- Асосий рақибларимиз - «Пахтакор» ва «Бунёдкор»ни мағлуб этдик, лекин бу пешқадамликка эришиш учун камлик қилди. Олдинда ҳали 2-давра ўйинлари бор. Вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга интиламиз. Мавсум стартида ўйинимиз қовушмади. Футболчилар бир-бирини тушуниши учун вақт керак бўлди. Мана, ўйиндан-ўйинга ҳаммаси ўз изига тушяпти. Мазмунли ўйин ортидан сермаҳсуллик ҳам ошди. Умуман, олий лига ўйинлари кутилмаган натижалар, «сюрпризлар»га бой ўтмоқда. Бу эса, табиийки, интригани кучайтириб, чемпионатга бўлган қизиқишни орттиради.

- Сизнингча, ўтган йилги мавсум билан таққослаганда, чемпионатимизда ижобий ўзгариш кузатилдими?

- Очиғи, бу борада аниқ фикр билдиришга ожизман. Боиси, ўтган йилнинг шу даврини  Хорватия чемпионатида ўтказдим. Лекин натижалар, жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаган ўринларига қараб, олий лигамиз савияси ҳақида илиқ гаплар айтиш мумкин.

- 1-давранинг ҳамма ўйинларида майдонга тушмаганингизни «Локомо­тив»­даги ҳужумчилар сони кўплиги билан изоҳласа бўладими?

- Бундай демаган бўлардим. Сўнгги 6-7та учрашувни мунтазам асосий таркибда ўтказдим. Юқорида айтганимдек, биз футболчилар билан бир-биримизни яхши тушуна бошладик. Шахсан ўзим узоқ муддат ўйин амалиётисиз қолиб кетгандим. «Локо»даги фаолиятим эса спорт формамни тиклашда муҳим омил бўлди.

- Сермаҳсуллик кўрсата бошлаганингиз миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи эътиборини ҳам тортган чоғи, навбатдаги йиғинда қатнашадиган футболчилар рўйхатига сизнинг ҳам номингиз киритилибди. Бу янгиликни эшитиш ёқимли бўлса керак?

- Албатта, миллий терма жамоа либосида майдонга тушиш ҳар бир футболчининг орзуси. Шундай шарафга лойиқ кўрилганимдан хурсандман. Энди менга билдирилган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қиламан.

- Адашмасам, терма жамоадан илк бор чақирув олдингиз?

- Худди шундай. Охирги марта олимпия терма жамоасига жалб этилгандим. Ўшанда миллий ва олимпия термаларимиз қўшма йиғин ўтказишганди. Энди эса бош жамоамиз таркибидан ўрин эгаллаш имкони туғилди.

- Демак, дебютни кутар эканмиз-да... Дарвоқе, миллий термамиз мураббийлар штабида рўй берган ўзгаришлар ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Самвел Бабаян учун хурсандман. Ўз вақтида ушбу мутахассис қўл остида ўйнаганим учун унинг нималарга қодирлигидан хабардорман. Аввалги мураббийларга эса тўхталишни жоиз кўрмайман.

- Ўз навбатида, Олимпия терма жамоаси ҳам шундай янгиланишлар даврини бошдан кечирди...

- Бу қарорнинг қанчалик тўғри эканлигини Қатарда ўтказиладиган Осиё чемпионати кўрсатиб беради. Виктор Жалилов улкан тажрибага эга, зиммасига юклатилган вазифага сидқидил ёндашадиган мутахассис. Унга Дилшод Нуралиевнинг кўмаклашиши ҳам мақсадга мувофиқ. Зеро, ўсмирлар билан ишлаш тажрибасига эга мураббийнинг ёрдамлари ҳамиша асқотади. Қолаверса, Самвел Бабаян олимпия термасига ҳам масъул экан.

- Миллий термамиз жойлашган гуруҳдаги ҳолатга тўхталсак. Нима деб ўйлайсиз, вазиятни ижобий томонга ўзгартириш имкони борми?

- Дарҳақиқат, терма жамоамиз қийин вазиятга тушиб қолган. Лекин ваҳима қилишга асос йўқ. Гуруҳдаги рақибларга нисбатан 1та ўйин кам ўтказганимиз ҳисобга олинса, ҳаммаси ўз қўлимизда. Қолган ўйинларда ғалаба қозонсак, гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқиш имкони туғилади. Бу йўлда ҳар бир футболчи бор имкониятини ишга солиши аниқ.

- Яна «Локомотив» мавзусига қайт­сак. Иккинчи даврага тайёргарлик Австрияда ўтказилар экан. Ушбу йиғинда қатнаша олармикинсиз?

- Режага кўра, клубимиз 16 июль куни Австрияга жўнаб кетади. Миллий терма жамоамизнинг Тошкентдаги йиғини эса 19 июль санасига белгиланган. Табиийки, терма жамоадан чақирув олган футболчилар Австрия йиғинига боришмайди. Шу жумладан мен ҳам. 

- 2-даврадан нималарни кутяпсиз?

- Бу ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Олдинда «Металлург» клубига қарши Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида ўтказиладиган 2та ўйинимиз бор. Дастлаб ярим финал масаласини ижобий ҳал этайлик. Шундан сўнггина мавсумнинг иккинчи қисми ҳақида қайғурсак бўлаверади.

- Кубок баҳсларида ҳам олий мақсад кўзланаётган бўлса керак?

- «Локомотив» ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади. Ўзимиз иштирок этаётган ҳар икки мусобақада ҳам етакчи бўлишни мақсад қилганмиз. Амалдаги кубок соҳиби сифатида унвонимизни ҳимоя қилишимиз керак. «Металлург»га қарши баҳс осон кечмаслиги аниқ. Боиси, бекободликлар сўнг­ги ўйинларни кўтаринки кайфиятда ўтказишяпти.

- Легионерлар - Руслан Корян ва Дамир Кояшевич «Локомотив»ни тарк этишибди, деб эшитдик. Бу хабар ҳақиқатга қанчалик яқин?

- Кетишгани расман тасдиқланмаган, чунки машғулотларда иштирок этиш­япти. Бироқ таркибга киритилмаётганликларини инобатга олсак, менимча, улар билан шартнома бекор қилинса керак.

- Голларингиз сонини ҳисоблаб боряпсизми?

- Бу йил олий лигада 6та тўп киритдим. Умумийсини эса ҳали ҳисобламадим. 50тага яқинлашиб қолгандир... Шуниси аниқки,  Геннадий Красницкий клуби аъзосига айланиш учун ҳали анча меҳнат қилиш керак. Сермаҳсулликни оширсам, 2-3 йилда бу ниятимга албатта, етаман. Суҳбатимиздан сўнг умумий голларимни бир ҳисоблаб чиқаман.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 15.07.2015 08:31. Ўқилди: 5454 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.