Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мўйдин Мамазулумов: “Локомотив” билан чемпион бўлмоқчиман"

Давралар оралиғида “Локомотив” жамоаси таркибни сезирарли даражада кучайтиришга бел боғлаган. Шу сабабли клуб ҳужумчи Мўйдин Мамазулумовни таркибга қўшиб олди. Биринчи даврани “Навбаҳор”да ўтказган ҳужумчи эндиликда темирйўлчилар сафида тўп суради. Мамазулумов расман “Локомотив” билан шартнома тузганидан сўнг у билан суҳбатлашдик.

- Мўйдин ака, “Локомотив”га жамоасига ўтишингиз қачон рўй берди?

- Ўзбекистон Кубогида “Локомотив” билан бўлиб ўтган жавоб учрашувидан кейин менга таклиф билан чиқишди. Шундан сўнг бу клубга ўтишга қарор қилдим.

- Жамоа билан қанча муддатгача шартнома туздингиз?

- Мавсум поёнига қадар мўжалланган шартномага имзо чекдим. Ўйлайманки, бу вақт мобайнида “Локомотив”га бежиз келмаганимни исботламоқчиман.

- Бунгача олдингизда бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор эдими?

- Албатта, бир нечта таклифлар бор эди. Бироқ мен улар орасида “Локомотив”дан тушганидан сўнг розилик билдирдим. Чунки бу клубда ўйнашни ҳамма истайди. Чиндан ҳам мен ҳам.

- “Локомотив”га ўтишингизни “Навбаҳор”дагиларга айтганингизда, улар буни қандай қабул қилишди?

- Аввалроқ жамоага кетишим мумкинлигини айтиб ўтгандим. Шу сабабли улар бу қароримни тўғри қабул қилишди.

- Янги жамоадаги рақобатни қандай изоҳлайсиз?

- Кучли рақобат бўлиши мумкин. Бироқ мен барчасига тайёрман. Ҳар қандай клубда рақобат бўлгани яхши. Чунки футболчининг янада ўсиши учун бу хизмат қиладиган омиллардан бири ҳисобланади.

- Мақсадлар қандай?

- Мақсадларим улкан. “Локомотив” билан бу мавсумда Ўзбекистон чемпиони ҳамда Кубогида зафар қучишни истайман. Шунингдек, кўплаб голлар уриб, жамоа ғалабаларига улкан ҳисса қўшишни хоҳлайман. Бу мақсадларимга эриша оламан, деган умиддаман.

Иззатбек Абдуваҳобов ёзиб олди.

Киритилди: 15.07.2015 19:44. Ўқилди: 3779 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.