Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лигадагиларга: Нечта гол урдингиз?

XXIV миллий чемпионатимизнинг биринчи давра баҳслари якунига етиб, айни пайт жамоалар ҳал қилувчи босқич ўйинларига пухта тайёргарлик кўришмоқда. InterFutbol газетаси кўп йиллардан буён доимий равишда олий лигамизга оид статистик маълумотларни тақдим этиб келмоқда. Жорий йил ҳам ушбу анъа-нани давом эттирмоқдамиз. Демак, бугун ортда қолган 15та турда қайд этилган голлар ва уларнинг муаллифларига эътибор қаратамиз.

Олий лига-2015 биринчи даврасида жами 120та учрашув ўтказилиб, дарвозалар 321 марта ишғол этилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача ҳисобда 2,67...та гол демакдир. Айтиш мумкинки, маҳсулдорлик чакки эмас. Ҳарқалай, ўтган йилги ўртача кўрсаткичга нисбатан олганда, ўсиш бор. 321та гол жами 133 нафар футболчи ҳисобига ёзилди. Голлардан 4таси автогол сифатида қайд этилганини ҳам айтиш ўринли. Эътиборлиси, 4та автоголдан иккитаси «Шўртан» футболчилари ҳисобига ёзилди - Шерзод Шарипов ва Лазиз Убайдуллаев кутилмаганда, ўз жамоалари дарвозасини ишғол қилиб қў-йишди. Яна бир автогол муаллифи - «Олмалиқ» ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Абдумўминов эса, рақиблар дарвозасини 3 марта нишонга олишга ҳам муваффақ бўлди.        

Биласиз, биринчи давра баҳсларида «Қизилқум» ҳужумчиси - Баҳриддин Ваҳобов энг кўп - 15та гол урди. «Пахтакор» форварди Игорь Сергеев ҳисобида эса 12та гол бор. Тўпурарларнинг кучли учлигини «шерлар»нинг яна бир вакили - ярим ҳимоячи Станислав Андреев якунлаб турибди - 7та гол.

Клублар бўйича олсак, биринчи давра учрашувларида энг кўп голни «Локомотив» ва «Олмалиқ» футболчилари уришди - 31тадан. Тўғри, олмалиқликларга бу борада «Насаф» дарвозабони Элдор Суюнов ҳам «кўмаклашиб юборди. Тўғрироғи, у Игорь Шквирин шогирдларига қарши баҳсда тасодифан ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Айнан шу 2та жамоада ўртача маҳсулдорлик битта ўйинга 2тадан кўпроқ голни ташкил қилди. Қолган бирорта иштирокчи ўртача 2та гол маррасини забт этолмади. Умуман, олий лиганинг 16та клубидан 11тасида ўртача маҳсулдорлик 1та голдан юқорироқ бўлди. Бошқача айтганда, 5та жамоа битта ўйинда лоақал 1та гол кўрсаткичини қайд этолмади. Айниқса, «Динамо»нинг бу борадаги статистикаси жуда паст - атиги 10та гол. Демакки, самарқандликлар ўртача ҳисобда 1та ўйинда 0,62...та гол ҳосил қилишди, холос.

Энди гол муаллифларига алоҳида тўхталсак, «Олмалиқ»дан нақ 12 нафар футболчи ўз номини таблога ёздириб қўйди - бу энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Зеро, «Нефтчи» вакилларидан ҳам айнан 12 нафарига гол уриш насиб этди. Фақат битта фарқи шуки, «Олмалиқ»нинг голлари автогол муаллифини ҳам қўшсак, 13 нафар футболчи ҳисобига ёзилган. Аксинча, «Қизилқум» ва «Динамо»дан атиги 4 нафардан футболчи ўзини кўрсатди, холос. Айниқса, навоийликларнинг кўрсаткичлари эътиборга молик. Улар жами 21та гол уришган ва шундан 15таси чемпионат тўпурари бўлиб турган Баҳридин Ваҳобов ҳисобига ёзилди. Буни фоизда айтсак, нақ 71,4... фоиз гол бир футболчига тўғри келди. Яна битта қизиқ факт: «Қизилқум» тўпурари бу борада клубдаги энг яқин таъқибчиларини нақ 13та голга ортда қолдиряпти. «Пахтакор»да эса биринчи ва иккинчи тўпурар кўрсаткичи ўртасидаги фарқ 5та голга тенг (Игорь Сергеев - 12та ва Станислав Андреев - 7та). Қолган жамоаларда яққол устунлик қилаётган голеадор йўқ. Уларда ҳар бир тур бош тўпурарни ўзгартириб юбориши ҳеч гап эмас.

 

 

120та ўйин, 321та гол, 133 нафар футболчи...

1-2. «Локомотив» - 31та гол

1) 1та ўйинга ўртача: 2,06...та

2) Гол урилган ўйинлар: 13та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 2та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 5та (15-турда «Навбаҳор» дарвозасига)

5) Голли серия: 8та ўйин (8-15-турлар)

6) Голсиз серия: 1та ўйин (1 ва 7-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1-2.  Санжар Шоаҳмедов      6 

       Темурхўжа Абдухолиқов 6         

3-4.  Марат Бикмаев             5 

       Жасур Ҳасанов (каттаси) 5

5-6.  Лутфулла Тўраев         2 

       Руслан Корян               2 

7-11.                                    Жасур Ҳасанов (кичиги)  1         

       Дамир Кояшевич          1 

       Салим Мустафоев        1 

       Олег Зотеев                 1 

       Икром Алибоев            1

      

1-2. «ОлмалиҚ» - 31та гол

1) 1та ўйинга ўртача: 2,06...та

2) Гол урилган ўйинлар: 14та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 1та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 4та (6-турда «Бухоро» дарвозасига)

5) Голли серия: 13та ўйин (1-13-турлар)

6) Голсиз серия: 1та ўйин (14-тур)

№   Футболчи                     Гол

1.    Шавкат Саломов          6 

2.    Арслонмурод Омонов  4 

3-4.  Камолиддин Мурзоев   3 

       Жаҳонгир Абдумўминов  3

5-10.                                    Никита Павленко 2

       Зоҳир Пиримов            2 

       Неманья Йованович      2 

       Адриан Кашкавал         2 

       Ислом Иномов             2 

       Ғулом Урунов               2 

11-12.                                   Саламат Қутибоев          1         

       Дониёр Исмоилов        1

       1та автогол: Э.Суюнов, «Насаф»

 

3. «Пахтакор» - 28та ГОЛ

1) 1та ўйинга ўртача: 1,86...та

2) Гол урилган ўйинлар: 14та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 1та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 3та (4 марта)

5) Голли серия: 13та ўйин (1-13-турлар)

6) Голсиз серия: 1та ўйин (14-тур)

№   Футболчи                     Гол

1.    Игорь Сергеев              12           

2.    Станислав Андреев      7 

3.    Баҳодир Пардаев         2

4-10.                                    Шерзод Каримов            1

       Кахи Махарадзе           1 

       Аднан Ораховац           1 

       Александр Мерзляков  1 

       Жавоҳир Соҳибов        1 

       Егор Кримец                 1

       Анвар Солиев               1

 

4. «Насаф» - 25та ГОЛ

1) 1та ўйинга ўртача: 1,66...та

2) Гол урилган ўйинлар: 12та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 3та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 3та (5  марта)

5) Голли серия: 6та ўйин (3-8-турлар)

6) Голсиз серия: 1та ўйин (2, 9 ва 12-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Илҳом Шомуродов       6

2.    Артур Геворкян            5 

3.    Шоҳруҳ Гадоев            4 

4-7.  Фаррух Сайфиев          2 

       Александр Коблаш       2 

       Мақсуд Каримов           2 

       Баҳром Абдураҳимов  2 

8-9.  Рой Рок                        1 

       Акрам Баҳриддинов     1

 

5. «Металлург» - 24та гол

1) 1та ўйинга ўртача: 1,6та

2) Гол урилган ўйинлар: 11та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 4та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 5та (10-турда «Андижон» дарвозасига)

5) Голли серия: 8та ўйин (8-15-турлар)

6) Голсиз серия: 2та ўйин (4-5-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Шаҳзодбек Нурматов   6 

2-3.  Саиджон Абдужабборов  4         

       Аюбхон Нўъмонов        4 

4-5.  Муроджон Тошматов    3 

       Дилмурод Каримов      3 

6-8.  Алишер Зиёвуддинов   1 

       Сардор Расулов          1 

       Зоҳид Абдуллаев         1

       1та автогол: Ж.Абдумўминов,                 «Олмалиқ»

 

6. «Нефтчи» - 23та ГОЛ

1) 1та ўйинга ўртача: 1,53...та

2) Гол урилган ўйинлар: 12та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 3та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 4та (2  марта)

5) Голли серия: 8та ўйин (1-8-турлар)

6) Голсиз серия: 2та ўйин (9-10-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1-2.  Акмал Холматов          4 

       Рўзим Аҳмедов            4 

3.    Шукурали Пўлатов       3 

4-6.  Отабек Ҳайдаров         2 

       Муродбек Бобожонов  2 

       Аббосбек Махсталиев  2 

7-12.                                    Бахтиёр Ёқубов  1         

       Шерзод Ҳакимов          1 

       Дилёрбек Эрматов       1 

       Жавоҳир Расулов        1 

       Ойбек Нурбоев             1 

       Сардор Раҳмонов        1

 

7. «Навбаҳор» - 22та ГОЛ

1) 1та ўйинга ўртача: 1,46...та

2) Гол урилган ўйинлар: 12та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 3та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 4та (14-турда «Шўртан» дарвозасига)

5) Голли серия: 8та ўйин (8-15-турлар)

6) Голсиз серия: 1та ўйин (1, 3 ва 7-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Шаҳбоз Эркинов           6

2.    Улуғбек Бақоев            5 

3.    Мўйдин Мамазулунов   4 

4-5.  Дилшод Жабборов       2 

       Сергей Георгиев           2 

6-8.  Азим Аҳмедов              1 

       Отабек Валижонов       1 

       Санъат Шихов              1

 

8-9. «Бунёдкор» - 21та гол

1) 1та ўйинга ўртача: 1,4та

2) Гол урилган ўйинлар: 11та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 4та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 4та (9-турда «Машъал» дарвозасига)

5) Голли серия: 3та ўйин (3 марта)

6) Голсиз серия: 2та ўйин (11-12-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Достон Ҳамдамов        5 

2.    Шокир Зуаги                 4 

3.    Воҳид Шодиев              3

4-5.  Сардор Рашидов          2 

       Элдор Шомуродов       2

6-10.                                    Сато Минори       1         

       Сардор Собирхўжаев   1 

       Темур Аюпов                1 

       Мирзоҳид Ғофуров      1 

       Анвар Ғофуров            1

 

8-9. «ҚизилҚум» - 21та ГОЛ

1) 1та ўйинга ўртача: 1,4та

2) Гол урилган ўйинлар: 9та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 6та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 4та (1-турда «Сўғдиёна» дарвозасига)

5) Голли серия: 2та ўйин (3 марта)

6) Голсиз серия: 1та ўйин (2, 4, 7, 10, 12 ва 15-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Баҳриддин Ваҳобов     15           

2-3.  Фаррух Ҳайдаров         2 

       Вячеслав Шевченко      2 

4.    Андрей Деркач             1

       1та автогол: Л.Убайдуллаев, «Шўртан»

 

10. «Шўртан» - 20та гол

1) 1та ўйинга ўртача: 1,33...та

2) Гол урилган ўйинлар: 11та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 4та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 4та (11-турда «Бухоро» дарвозасига)

5) Голли серия: 5та ўйин (8-12-турлар)

6) Голсиз серия: 1та ўйин (3, 7, 13 ва 15-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1-2.  Игорь Таран                 5 

       Виктор Карпенко          5 

3-5.  Суҳроб Бердиев           2 

       Элдор Бойматов          2 

       Ғуломҳайдар Ғуломов 2 

6-9.  Дарко Станоевич          1 

       Самандар Шодмонов   1 

       Мурод Ражабов           1

       Мирзакамол Камолов   1

 

 

11. «Машъал» - 17та гол

1) 1та ўйинга ўртача: 1,13...та

2) Гол урилган ўйинлар: 10та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 5та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 3та (2 марта)

5) Голли серия: 4та ўйин (11-14-турлар)

6) Голсиз серия: 2та ўйин (9-10-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Владислав Иванов       5 

2-3.  Зоҳир Қўзибоев            4 

       Зафар Тўраев               4 

4.     Жамшид Ҳасанов         2

5-6.  Шоҳруҳ Достонов        1 

       Ҳумоюн Муртазоев      1

12-15. «ҚўҚон-1912» - 12та гол

1) 1та ўйинга ўртача: 0,8та

2) Гол урилган ўйинлар: 9та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 6та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 2та (3 марта)

5) Голли серия: 3та ўйин (2 марта)

6) Голсиз серия: 2та ўйин (10-11-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Носир Отақўзиев          4

2.    Ориф Мамажонов        3 

3.    Нодир Қўзибоев           2 

4-5.  Азиз Тўхтабоев             1 

       Баҳодир Акрамов         1

       1та автогол: Ш.Шарипов, «Шўртан»

 

12-15. «Андижон» - 12та ГОЛ

1) 1та ўйинга ўртача: 0,8та

2) Гол урилган ўйинлар: 6та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 9та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 3та (9-турда «Навбаҳор» дарвозасига)

5) Голли серия: 2та ўйин (9-10-турлар)

6) Голсиз серия: 3та ўйин (6-8-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Иброҳим Отахонов       3 

2-4.  Лочин Солиев               2 

       Абдумалик Абдуллаев 2 

       Предраг Вуйович          2 

5-7.  Рустам Аъзамов           1 

       Асқар Жадигеров         1 

       Темур Васильев           1

 

12-15. «СўҒдиёна» - 12та ГОЛ

1) 1та ўйинга ўртача: 0,8та

2) Гол урилган ўйинлар: 9та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 6та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 2та (3 марта)

5) Голли серия: 4та ўйин (11-14-турлар)

6) Голсиз серия: 2та ўйин (2 марта)

№   Футболчи                     Гол

1.    Жасур Ҳакимов            3 

2-5.  Анвар Ражабов            2 

       Музаффар Музаффаров 2         

       Санжар Рашидов          2 

       Акмал Абдураҳмонов   2

6.    Суҳроб Қобилов          1

      

12-15. «Бухоро» - 12та гол

1) 1та ўйинга ўртача: 0,8та

2) Гол урилган ўйинлар: 9та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 6та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 2та (2 марта)

5) Голли серия: 6та ўйин (7-12-турлар)

6) Голсиз серия: 2та ўйин (13-14-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1-2.  Жамолиддин Убайдуллаев          3

       Суҳроб Неъматов         3 

3.    Дилявер Абибуллаев   2

4-7.  Жамшид Ҳасанов         1 

       Отабек Нарзуллаев      1 

       Богдан Хауши               1 

       Евгений Кочнев            1

 

16. «Динамо» - 10та ГОЛ

1) 1та ўйинга ўртача: 0,62...та

2) Гол урилган ўйинлар: 7та

3) Гол урилмаган ўйинлар: 8та

4) 1та ўйинда энг кўп гол: 2та (3 марта)

5) Голли серия: 4та ўйин (6-9-турлар)

6) Голсиз серия: 4та ўйин (10-13-турлар)

№   Футболчи                     Гол

1.    Азиз Ибрагимов            4 

2.    Отабек Зокиров            3 

3.    Николай Чипёв             2 

4.         Максимилиан Фомин   1

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Киритилди: 24.07.2015 11:09. Ўқилди: 5805 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.