Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лигада «уй-сафар» муносабати

Жорий ҳафта охирида олий лига-2015нинг ҳал қилувчи босқичи карвони ҳам йўлга тушади. Табиийки, жамоалар танаффус чоғи иккинчи давра баҳсларига қизғин тайёргарлик кўришди. Биз эса чемпионат тўхтаганидан фойдаланиб, ҳукмингизга турли статистик кўрсаткичларни ҳавола этдик. Лекин ўйлаб кўрсак, «уй-сафар» муносабатига эътибор қаратмабмиз. Бугун шу кемтикни тўлдиришга қарор қилдик. Ўйлаймизки, олий лига иштирокчиларининг уйда ва сафарда қандай ўйнаганлари ҳақидаги алоҳида статистика кўпчиликни етарлича қизиқтиради.

«Олмалиқ» - уй подшоси!

Биринчи давра баҳсларида 9та жамоа ўз майдонида 8 мартадан ўйнаган бўлса, 6таси 7 мартадан, яна 1таси 6 марта мезбонлик вазифасига ўтади. Ўз майдонида ўтказилган ўйинлар юзасидан алоҳида жадвал тузсак, «Олмалиқ» 1-ўринда! Тўғри, умумий жадвал пешқадами - «Пахтакор» ҳам Игорь Шквирин жамоаси каби 22 очко тўплади, аммо тўплар нисбати вилоят клубида бирозгина яхши.

*** Ҳеч бир жамоа ўз майдонида 100 фоизлик кўрсаткич қайд этолмади. Энг кам йўқотишга дуч келган жамоалар 3та: «Олмалиқ»«Пахтакор» ва «Локомотив». Улар ўз мухлислари олдида 1 мартадан дурангга рози бўлишди. Хуллас, шу 3та клуб ўз майдонида мағлубият нималигини билмади.

*** Уйдаги учрашувларда энг кўп голни «Олмалиқ» урди - 19та. Демак, Игорь Шквирин шогирдлари Олмалиқда ўртача ҳисобда ҳар бир ўйинда 2,36та гол ҳосил қилишган. «Андижон» ва «Бухоро» футболчилари эса бу борада меҳмонлар ҳурматини жойига қўйишди. Улар тегишлича 6 ва 7та жамоани қабул қилиб, 5тадан гол билан чекланишди. «Бухоро»нинг ўртача кўрсаткичи: 0,7та гол.

*** «Бухоро» ўз майдонида 21 имконият (7та ўйин)­дан атиги 4 очко олди. Демак, унинг умумий турнир жадвалида сўнгги поғонада бораётгани бежиз эмас.

*** Ўз майдонидаги ўйинларни олсак, нақ 10та жамоа плюс кўринишидаги тўплар нисбатига эга. Яна бири - «Динамо»да бу борада мувозанат сақланиб турибди - 7:7. Қолган 5та иштирокчи ўз мухлисларига гол қувончини тортиқ этишдан кўра, унинг аламинини кўпроқ ҳис эттирди.

*** «Бунёдкор» гол масаласида меҳмонларга кўпам ҳиммат кўрсатмади. «Қалдирғочлар» 8та ўйинда атиги 2 марта тўп ўтказиб юборишди. Яъни битта учрашувда ўртача -0,25та гол.

*** Меҳмонлар «Бухоро»га алоҳида раҳмат айтишса арзийди. Ахир у 7та ўйинда рақибларини нақ 15та гол уришларига имкон берди. Ўртача кўрсаткич: -2,1та гол.

*** Ўз уйида ўйинларнинг ярмидан кўпида ғалаба қозониш 7тагина жамоага насиб этди.

*** «Насаф» - ўз майдонида дуранг қайд этмаган ягона жамоа. Қаршиликлар 8та ўйиннинг 7тасида ғалаба таъмини тотиб кўришди. «Пахтакор» ва «Олмалиқ»­да ҳам уйда қозонилган 7тадан ғалаба бор.

*** «Навбаҳор» - ўз уйида муросани хуш кўрувчи клуб. Наманганликлар 8та ўйиндан нақ 3тасида дурангга рози бўлишди. Бу ўйинларнинг 37,5 фоизига тенгдир.

*** Энг яхши тўплар нисбати «Насаф»да: Қ14 (18-4). Умуман, қаршиликлар ўз майдонларида маҳсулдорлик бўйича 2-яхши натижани кўрсатишди. Гол қўйиб юбориш масаласида эса 3-яхши кўрсаткич соҳиби бўлиб турибдилар.

*** Энг ёмон тўплар нисбатига келсак, «Бухоро» -10 кўрсаткичи билан «биринчи» ўринда. Хуллас, бухороликлар гол уриш бобида оқсаш баробарида ҳимояланишни ҳам унча уддалолмадилар.

 

Мезбондўст «СўҒдиёна»

Биринчи даврада энг кўп сафарга чиққан жамоа бу - «Андижон» (9 марта). Яна 9та клуб меҳмонда 7 мартадан, 6таси 8 мартадан ўйнади. Алоҳида жадвалда ҳозирча «Локомотив» пешқадамлик қилмоқда - 17 очко.

*** «Сўғдиёна» сафарда 8 марта ўйнаб, бирорта очко ололмади. «Бухоро» ва «Динамо» клублари эса атиги 1 мартадан дурангга эришишди.

*** Юқорида айтилди, энг кўп очкони «Локомотив» йиғди: 17та. Фоизда олсак, «темирйўлчилар» сафарда 70,83 фоиз очкони бегона қилишмади. Лекин бу энг яхши кўрсаткич эмас. Чунончи, «Пахтакор» меҳмондаги ўйинларда 21 имкониятдан 16 очко олди (76,19 фоиз). Қисқаси, «Локомотив» нисбатан кўпроқ сафарга чиққани ҳисобига карвонбоши бўлиб турибди.

*** 16та жамоа ҳам сафарда мағлубият таъмини татиб кўрди. «Пахтакор»«Локомотив» ва «Нефтчи»да мағлубиятлар сони атиги 1та.

*** Сафарда энг кўп ғалабага эришган жамоалар - «Пахтакор» ва «Локомотив». Улар 5тадан учрашувни ўз фойдаларига ҳал этишди. Аксинча, «Динамо»«Сўғдиёна» ва «Бухоро» жамоалари меҳмонда ғалаба нималигини билишмади.

*** «Локомотив» мезбонлар дарвозасини 16 марта (ўртача кўрсаткич: 2та гол) ишғол қилиб, энг сермаҳсул жамоа бўлди. «Динамо» эса мезбонларни қаттиқ ҳурмат қилиб, атиги 3та гол билан қайтди. Буни 7та ўйинга бўлсак, 0,41 рақами вужудга келади.

*** «Нефтчи» меҳмондаги ўйинларда атиги 4та гол қўйиб юборди. Ажойиб натижа. Ахир фарғоналиклар ҳар бир учрашувда 0,5тадан сал кўпроқ гол ўтказиб юборган бўлиб чиқишяпти. «Сўғдиёна» эса 8та ўйинда нақ 21 марта ожиз қолди. Ўртача кўрсаткич: - 2,5та гол.

*** Атиги 4та жамоа меҳмондаги ўйинларини ярмидан кўпида ғалаба қозонишни уддалади. 9та клуб эса 50 фоиздан кўп ўйинда мағлубиятни тан олди.

*** Тўплар нисбати Қ9ни ташкил этган «Локомотив» бу борада 1-ўринда бўлса, энг хунук натижа табиийки, «Сўғдиёна»да: -17.

*** «Олмалиқ» меҳмонда 3 марта дурангга имзо чекиб, сулҳпарварликни намойиш этди, «Бунёдкор»«Машъал», «Нав­баҳор»«Машъал»«Қўқон-1912» ва «Сўғдиёна» клублари эса барча ўйинларни ғалаба ёки мағлубият билан тугатишди.

 

УМУМИЙ НАТИЖАЛАР

*** Бирорта жамоа сафарда ўз майдонидагидан кўра, кўпроқ очко олмади. Бу борада «Локомотив» ва «Металлург»нинг натижаси нисбатан «яқин»: пойтахтликлар ўз майдонларида 19та, сафарда эса 17 очко олишди, бекободликларда бу кўрсаткич 13га 11ни ташкил этди. Энг катта фарқ «Олмалиқ»да: ўз майдонида 22та, сафарда 6та очко.

*** «Локомотив»«Андижон» ва «Бухоро» футболчилари сафарда ўз майдонларидагидан кўпроқ гол уришди. «Темирйўлчилар» 15га 16, андижонликлар ва бухороликлар эса 5га 7 натижасини кўрсатишди.

*** «Нефтчи» меҳмонда ўз майдонидагидан кўра, яхшироқ ҳимояланди. Яъни ўз майдонида 5та гол қўйиб юборган жамоа сафарда 4 мартагина ожиз қолди. «Пахтакор»да бу кўрсаткич теппа-тенг: 5га 5.

*** «Металлург» ўз майдонида 3 марта енгилган бўлса, сафарда бундай қисматга атиги 2 бора дуч келди. «Нефтчи»да эса бу кўрсаткич тенг: 1га 1.

Ўз майдонида

1.         Олмалиқ                    8              7             1              0             19-7             22

2.         Пахтакор                   8              7             1              0             16-5             22

3.         Насаф                        8              7             0              1             18-4             21

4.         Локомотив                 7              6             1              0             15-3             19

5.         Бунёдкор                   8              6             1              1             13-2             19

6.         Нефтчи                      8              6             1              1             14-5             19

7.         ҚизилҚум                   8              5             1              2             14-9             16

8.         Навбаҳор                   8              4             3              1             15-11           15

9.         Металлург                 8              4             1              3             14-9             13

10.       Машъал                     7              3             2              2             12-8             11

11.       Динамо                      8              3             1              4             7-7                10

12.       Шўртан                      7              3             1              3             12-13           10

13.       СўҒдиёна                   7              3             1              3             8-11             10

14.       ҚўҚон-1912                 7              2             2              3             7-8                8

15.       Андижон                    6              2             1              3             5-10              7

16.      Бухоро                       7               1             1              5             5-15               4

 

Сафарда

1.         Локомотив                   8              5             2              1             16-7             17

2.         Пахтакор                     7              5             1              1             12-5             16

3.         Нефтчи                        7              4             2              1             9-4                14

4.         Бунёдкор                     7              4             0              3             8-7                12

5.         Металлург                   7              3             2              2             10-5             11

6.         Насаф                          7              3             2              2             7-7                11

7.         ОлмалиҚ                      7              1             3              3             12-13           6

8.         Машъал                       8              2             0              6             5-14             6

9.         ҚизилҚум                     7              1             2              4             7-13             5

10.       Шўртан                        8              1             2              5             8-16             5

11.       Андижон                     9              1             1              7             7-19             4

12.       Навбаҳор                   7              1             0              6             7-15             3

13.       ҚўҚон-1912                  8              1             0              7             5-16             3

14.       Динамо                       7              0             1              6             3-13             1

15.       Бухоро                        8              0             1              7             7-19             1

16.       СўҒдиёна                   8              0             0              8             4-21             0

«Уй-сафар»: очколар фоизи

1.         Пахтакор                  38                 22              16               57,9 - 42,1

2.         Локомотив                36                 19              17               52,8 – 47,2

3.         Нефтчи                      33                 19              14               57,6 – 42,4

4.         Насаф                        32                 21              11               65,6 – 34,4

5.         Бунёдкор                   31                 19              12               61,3 – 38,7

6.         ОлмалиҚ                    28                 22              6                 78,6 – 21,3

7.         Металлург                 24                 13              11               54,2 – 45,8

8.         ҚизилҚум                   21                 16              5                 76,2 – 23,8

9.         Навбаҳор                  18                 15              3                 83,3 – 16,7

10.       Машъал                     17                 11              6                 64,7 – 35,3

11.       Шўртан                      15                 10              5                 66,7 – 33,3

12.       Динамо                      11                 10              1                 90,9 – 9,1

13.       ҚўҚон-1912                11                 8                 3                 72,8 – 27,2

14.       Андижон                   11                 7                 4                 63,6 – 36,4

15.       СўҒдиёна                  10                 10                0                 100 - 0

16.       Бухоро                      5                  4                 1                     80 - 20

Киритилди: 30.07.2015 15:35. Ўқилди: 5608 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.