Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Таниқли журналист Ҳасанали ота “Локомотив” футболчилари билан учрашди

Ўзларини ниҳоятда камтар олиб мен кўпроқ мухлисман дейдиган таниқли футбол журналисти Ҳасанали ота куни кеча “Локомотив” футболчилари учрашди. Ҳасанали отани аксарият ишқибозлар жуда яхши танишади. У кишининг таҳлилий мақолаларини кўпчилик ўқиган, бироқ айримлар тушунмаслигини очиқчасига баён қилишади.

Ҳасанали ота “Локомотив” футбол клубига бефарқ эмас, у киши “темирйўлчилар”нинг уй учрашувларини қолдирмай мунтазам кузатиб боради. Шунингдек, жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамовнинг ишини диққат билан ўрганади ва таҳлил қилади. Ҳасанали ота клуб қароргоҳига ташриф буюришдан олдин Вадим Карленович билан боғланиб, жамоа футболчилари билан учрашиш нияти борлигини маълум қилди. Абрамов эса бунга хўп деди ва учрашув ташкил этиб берди.

Фахрий ишқибоз ва футболчилар ўртасидаги учрашув “Локомотив” назарий машғулотларни ўтказадиган хонада бўлиб ўтди. Ҳасанали ота жамоа қайд этаётган натижалардан хурсанд эканлигини, бироқ айрим ўйинлардаги хатти-ҳаракатлардан кўнгли тўлмаётганини айтиб ўтди. “Барчангизни ўз ўғлим, неварамдек кўраман, – деди Ҳасанали ота. – Сизлар яхши ўйнанглар деб биз мухлислик қиламиз, таҳлилий мақолалар ёзамиз. Футболчи тўпдан қўрқмай ўйнаши керак. Бу гап айниқса ҳимоячиларга тегишли. Тўп келаётганда ҳеч қачон унга орқа ўгирманг, тўпни гавда билан тик туриб қарши олиш керак”.

“Қанот ярим ҳимоячиларга айтадиган гапим: рельсга тушиб олгандек доим бир чизиқда бориб келавериш эмас, марказга ёриб киришни ҳам ўрганиш керак. Шундагина ўйинда ранг-баранглик юзага келади, ҳужумкорлик ортади. Марказий ярим ҳимоячилар баъзан актив ҳужумдан четда қолиб кетишяпти. Ҳужумни бошлаб беришяпти-ю, кейин четга чиқишмоқда. Йўқ, четга чиқиш керак эмас, ҳужум охиригача фаол бўлиш керак”, – дея куюниб гапирди Ҳасанали ота.

“Кейин менга бир нарса ёқмайди. Биламизки, “Локомотив”да икки нафар Жасур Ҳасанов бор. Журналистлар уларни катта ва кичик Жасур Ҳасанов деб ёзишади. Сизларга айтсам, катта ва кичик деган сўз кўпроқ Европада ота-болага нисбатан ишлатилади. Масалан, катта Жорж Буш, кичик Жорж Буш. Бизда эса бундай паллада отасининг исмини қўшиб чақирган маъқул. Масалан, мен ўз мақолаларимда катта Жасур Ҳасановни Жасурқул деб ёзаман. Чунки отасининг исми Орзиқул ва ўйлайманки, Жасурқул десам у хафа бўлмайди. Кичик Жасур Ҳасановни эса Жасурмурод дейман, ахир отасининг исми Жумамурод-да. Жасурмурод десам у ҳам кўнглига олмаса керак”. (Залда кулгу кўтарилди).

“Умуман олганда ўғилларим, болаларим, Сизларнинг ҳаммангизни ҳурмат қиламан. Лекин сизлар янада яхши ўйнай оласизлар. Олий лигада чемпион бўлиш ва Кубокни қўлга киритиш бажариб бўлмайдиган иш эмас. Бу вазифаларни бемалол ҳал этса бўлади. Негаки ҳозирги футболимизнинг даражаси жуда юқори эмас. Бош мураббийдан илтимос қилардимки, йигитларнинг потенциалидан тўғри фойдаланса. Ўзбек футболида ҳужумчилар танқислиги юз бераётган бир пайтда Иван Нагаевнинг фақат ўринбосарлар таркибида ўйнаши-ю, Бикмаевнинг захирада қолиб кетаётгани ачинарли ҳолат. Албатта, мен бош мураббийнинг ишига аралаша олмайман, лекин ҳужумчилар майдонга тушиб ўзларини кўрсатсин дейман. Сизлардан илтимос, менинг гапларимни журналист сифатида эмас, бир куюнчак кекса ишқибознинг гапи деб қабул қлинглар. Чунки мен журналистдан кўра кўпроқ оддий мухлисман, 60 йилдан бери ўзбек футболига мухлислик қилиб келаётган шунчаки ишқибозман”, – дея ўз гапини якунлади Ҳасанали ота.

Шу ўринда “Локомотив” ўйинларига бефарқ бўлмай, азбаройи жон койитганидан шунча йўл босиб ТТЗдаги клуб қароргоҳига келган Ҳасанали отага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳасанали ота доимо соғ бўлиб, узоқ умр кўрсинлар, миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиққанини кўриш насиб қилсин. Ўзбек футболи учун астойдил қайғурадиган мана шундай одамлар кўпаяверсин.

Х.Холиқов, “Локомотив” ПФК матбуот котиби.

IMG_1059 IMG_1060 IMG_1064

Киритилди: 27.08.2015 20:15. Ўқилди: 3597 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.