Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Темур Кападзе: «ОЧЛда ғолиб чиқишни жуда ҳам истайман»

"Локомотив" клуби сардори Темур Кападзе футболчилари фаолияти аста-секин якунига етиб бораётганини ҳис қилган ҳолда, Осиё чемпионлар лигаси ғолибликни қўлга киритмоқчи. У ОФК расмий сайтига берган интервьюсида бу ҳақда сўзлади.

35 ёшли футболчи шу пайтча 3 марта ОЧЛ ярим финалида ўйнаган. "Локомотив" 13 сентябрь куни "Ал-Айн" (БАА)га қарши мусобақанинг чорак финал босқичи жавоб учрашувини ўтказади.

"Ҳозир мен жамоа сардориман. Менинг ёшим улғайиб қолди. Менда катта босим бор. Боиси, мусобақада ғолиб чиқиш учун бу мендаги сўнгги имконият бўлиши мумкин. Мен ҳамиша бу ҳақда ўйлайман. ОЧЛда ғолиб чиқишни жуда истайман. Ёш пайтимда одатдагидек фикрлардим ва менда ҳали имконият бўлади деб ўйлардим. Лекин энди бундай ўйлай олмайман.

Истасам-истамасам футболда ёш ўз ўрнини кўрсатади. Лекин футбол индивидуал эмас, жамоавий ўйин ҳисобланади. Агар футбол индивидуал ўйин бўлганида, мен рақибга қарши қандай ҳаракат қилиш ҳақида ўйлашим мумкин эди, лекин аввало жамоадошларим ҳақида, уларнинг қарорлари ҳақида ўйлашим керак. Сиз ўзингиз ҳақида эмас, жамоа ҳақида ўйлашингиз керак.

"Локомотив" ОЧЛ учун янги жамоа ҳисобланади. Жамоа ўз тарихида илк марта мусобақанинг чорак финалига чиқди. Бизда яна шундай имконият бўладими ёки йўқми, билмаймиз. Шу боис, мен жамоа сардори сифатида жамоадошларимга бу имкониятдан фойдаланиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш кераклигини таъкидлаяпман", - дейди Кападзе.

Темур Кападзе 2003 йилда "Пахтакор" сафида ОЧЛнинг ярим финалида Таиланднинг "Бектеро Сасана" клуби, орадан бир йил ўтиб Кореянинг "Сёнгнам Ильва Чунма" жамоаси тўсиғидан ўта олмаган бўлса, кейинчалик "Бунёдкор" таркибида мусобақанинг ушбу босқичида Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клубига имкониятни бой берган.

"Энг аламлиси "Бектеро Сасана"га ютқазганимиз бўлган. Боиси, улар биздан кучли эмасди. Ўшанда 2-3та хатога йўл қўйгандик. Ўз уйимизда ғалаба қозонганмиз, аммо финал чиқиш учун етарли бўлмаган.

Шунингдек, "Аделаида" ҳам "Бунёдкор"дан кучли эмас эди, балки жамоаларнинг кучи тенг бўлгандир. Биринчи ўйиндаги 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жавоб баҳсида бизнинг имкониятларимиз юқори эмас эди.

Мен Ўзбекистоннинг учта клуби сафида Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этдим. Бу Осиёнинг энг нуфузли турнири. Ўзбекистон клуби бўладими, БААми ёки Саудия Арабистони жамоасими, фарқи йўқ, ҳар бир жамоа унда ғалаба қозонишни истайди. Шу пайтгача "Пахтакор" ва "Бунёдкор" билан ОЧЛнинг ярим финал босқичигача етиб келганман. Энди бу ишни "Локомотив" билан такрорлашга ҳаракат қилиб кўраман. Бу биз учун улкан натижа.

ОЧЛда кучли жамоалар кўп. Ҳар бир жамоа ўз мамлакатининг чемпиони ёки Кубок соҳиби ҳисобланади. Ҳар бир ўйин финалга тенг. Шу боис, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак", - дейди "Локомотив" сардори.

Киритилди: 10.09.2016 12:26. Ўқилди: 9472 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.