Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тўхтахўжаев: "Ишқибозларни ҳам, бизнинг ҳам орзумиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқин 10 кун ичида 2 та расмий учрашув ўтказади. Бош жамоамиз 6 ҳамда 11 октябрь кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати-2018 сўнгги саралаш раунди доирасида дастлаб Эрон, сўнгра Хитой терма жамоаларига қарши баҳс юритади.

Ҳозирда Самвел Бабаян шогирдлари пойтахтимизда мазкур ўйинларга тайёргарлик олиб бормоқда. Йиғинга жами 25 нафар футболчи жалб этилган бўлиб, улардан тўрт нафари “Локомотив” аъзоларидир. “Локомотив” ва терма жамоамизнинг ишонган ҳимоячиларидан бири саналган Ислом Тўхтахўжаев олдинда турган муҳим учрашувлар олдидан клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Олдиндаги ўйинларга тайёргарлик жараёни яхши кетяпти. Дастлаб Эронга қарши ўйнаймиз. Бу рақибни ҳар томонлама ўрганяпмиз. Умуман олганда, терма жамоамизда руҳият яхши. Барча футболчилар бир мақсадни кўзлаган ҳолда машғулотларда иштирок этишяпти.

Шукрки, ҳал қилувчи босқични мағлубиятсиз бошладик. Энди шу ғалабали серияни давом эттиришимиз лозим бўлади. Аммо бу осон бўлмаслиги тайин. Зеро 3-босқичга оддий терма жамоалар етиб келгани йўқ. Шу боисдан ҳар бир учрашувга 100 фоизлик куч билан чиқиш керак бўлмоқда.

Агар шу олдинда турган икки ўйин – Эрон ва Хитой термаларига қарши баҳсларни ҳам ғалаба билан якунлай олсак, олдинга катта қадам ташлаган ва мақсадимиз томон анча яқинлашган бўламиз. Буни барчамиз жуда яхши тушуниб турибмиз.

Кўпсонли ишқибозларимизни ҳам, бизнинг ҳам орзуимиз – Жаҳон чемпионатига чиқиш. Агар ҳар бир ўйинда мухлисларимиз стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришса, биз албатта майдонда боримизни бериб ҳаракат қиламиз, - дейди маҳоратли ҳимоячи “Локо” расмий сайтига.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, мундиал сари йўлга чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоси дастлаб 6 октябрь куни Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши, сўнгра 11 октябрда Хитой терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Киритилди: 02.10.2016 13:34. Ўқилди: 7892 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.