Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Олий лига, 29-тур. «Локомотив» чемпионлик мақомидаги илк ўйинда йирик ғалабага эришди

Ўзбекистон чемпионлигини расмийлаштирган "Локомотив" Олий лиганинг 29-тури доирасида "Металлург"ни қабул қилди.

Ёдингизда бўлса, Бекободда бўлиб ўтган биринчи давра баҳси жанговар дуранг (3:3) билан якунига етганди. Тошкентдаги ўйинда "темирйўлчилар" рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Биринчи бўлим ўрталарида ташкил этилган чиройли комбинация натижасида Зотеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва имкониятдан самарали фойдаланди. Ўйиннинг 36-дақиқасида Садриддин Абдуллаев томонидан 16 метрлардан йўлланган зарбани Суҳроб Султонов қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Марат Бикмаев Жанубий Корея дарвозасига урган голига ўхшаш гол муаллифига айланиши мумкин эди, аммо "Металлург" посбони зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмасдан Бикмаев барибир ўз мақсадига эришди. Дарвозабон қанотдан етказилган узатмани қайтаришга уринди, аммо тўп Маратга келиб тушди. "Локомотив" ҳужумчиси яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Баҳс тугашига 3 дақиқа қолганида Олий лига-2016 тўпурари бўлиб турган Темурхўжа Абдухолиқов қарши ҳужумда марказий ҳимоячини алдаб ўтди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бораётган Зоҳид Абдуллаев ҳам ўз ҳисобига битта гол ёзди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган мавсумдаги 18-голни уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, тошкентликлар чемпионликдан кейинги илк ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ўйиндан кейин "Локомотив"ни чемпионлик билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Кубокни ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов топширди.


Олий лига, 29-тур
"ЛОКОМОТИВ" - "МЕТАЛЛУРГ" - 4:0 (2:0)
Голлар: Олег Зотеев (24), Садриддин Абдуллаев (36), Марат Бикмаев (69), Темурхўжа Абдухолиқов (88) — Зоҳид Абдуллаев (90+2)
Четлатиш: Икром Алибоев (90)
"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев (Санжар Шоаҳмедов 59), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 13.Неманья Яничич, 17.Салим Мустафоев (Шерзод Файзиев 70), 18.Темур Кападзе, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев, 71.Артур Геворкян (Марат Бикмаев 52)
"Металлург": 32.Суҳроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов 62), 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов (Фарҳод Намозов 71), 13.Жавоҳир Эсонқулов, 14.Даврон Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов (Эргаш Исмоилов 76)
Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Киритилди: 18.11.2016 15:44. Ўқилди: 6254 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.