Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон кубоги. «Локомотив» финалга чиқди

Ўзбекистон кубогининг ярим финал босқичи доирасида "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини бўлиб ўтди. "Локомотив" дастлабки ўйинда бўлгани каби рақибини кичик ҳисобда мағлубиятга учратди ҳамда Кубок финалига йўлланмани қўлга киритди.

Кун совуқ бўлишига қарамай, жамоалар ҳужумкор ва очиқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Олис масофадан берилган зарбаларни дарвозабонлар қайтаришга муваффақ бўлишди.

Ниҳоят, уюштирилаётган ҳужумлар ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида ўз самарасинии берди. Зотеев чап қанотдан ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончасига узатма берди. Олис устун ёнида тўпни Кападзе эгаллади ва ўткир бурчак остида зарба бериб, ҳисобни очди.

"Бунёдкор" финалга чиқиши учун 3та гол уриши керак эди, аммо буни 15 дақиқа ичида амалга ошириш осон эмас эди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Аҳмадалиев рақиб жарима майдончаси ичида Зотеевни алдаб ўтаётганида, Олег рақибини қўли билан тортиб йиқитди. Белгиланган пенальтини Насимов амалга оширишга қарор қилди. Аммо Баҳодирнинг зарбаси тўсинга тегди ва юқорига кўтарилиб кетди.

Шу тариқа, "Локомотив" Ўзбекистон кубоги финалига чиқди ва "темирйўлчилар" 30 ноябрь куни "Насаф"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Самарқанддаги "Динамо" стадионида 13:00да бошланади.

"Бунёдкор" эса мавсумдаги тўртинчи ўйинда "Локомотив" дарвозасини ишғол қила олмади.

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал, жавоб ўйини
"БУНЁДКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 0:1
Гол: Темур Кападзе (75)
Ноаниқ пенальти: Баҳодир Насимов (90+3, тўсин)
Огоҳлантиришлар: Рустам Ашурматов (15), Отабек Шукуров (62), Баҳодир Насимов (79)— Марат Бикмаев (22)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акром Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов (Сардор Азимов 81), 9.Минори Сато, 10.Элдор Шомуродов (Шаҳзодбек Нурматов 81), 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов (Дилшод Аҳмадалиев 77), 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят
“Локомотив": 1.Игантий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев (Шерзод Файзиев 78), 5.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (Артур Геворкян 68), 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Сардор Мирзаев (Қувондиқ Рўзиев 88), 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Икром Алибоев, 33.Олег Зотеев
Бош ҳакам: Олим Толибжонов
Биринчи ўйин — 0:1

Киритилди: 26.11.2016 15:53. Ўқилди: 8960 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.