Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Локомотив» Темурхўжа Абдухолиқовнинг Қатардаги фаолиятига омад тилади

Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги мавсум тўпурари, "Локомотив" клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиз билан хайрлашди. У "темирйўлчилар" сафини тарк этиб, Қатарнинг "Ас-Сайлия" клубига йўл олди.

Сир эмас, "Локомотив"нинг ўтган мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлишида, Ўзбекистон Кубоги қўлга киритилишида, шунингдек Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришида кўпчилик қатори Темурхўжанинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

У ўтган йил барча расмий мусобақаларда жами 46 марта майдонга тушиб, 31та гол уришга муваффақ бўлди. Хусусан Абдухолиқов олий лигада 22та гол урган бўлса, Ўзбекистон Кубогида 6та, Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида эса уч бор тўп киритишга муваффақ бўлди.

Эндиликда моҳир ҳужумчи жамоамизни тарк этиб, фаолиятини Қатарда давом эттирадиган бўлди. У "Ас-Сайлия" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Маълумот учун, ушбу клуб Қатар олий лигасида иштирок этади ва ҳозирча турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

"Локомотив" ПФК Темурхўжа Абдухолиқовнинг жамоа ривожи учун қўшган ҳиссасини унутмайди ва унинг келажакдаги фаолиятига омад тилайди.

Киритилди: 16.01.2017 15:48. Ўқилди: 10500 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

05.05.2024. Суперлига. 6-тур.
18:00
Навбаҳор
4-0
Локомотив

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.