Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Темурхўжа Абдухолиқов: «Қатар клубига ўтиб, катта таваккал қилдим»

Қатар чемпионатида ўйнайдиган футболчиларимиз сони тўрт нафарга етди. Сардор Рашидов ва Санжар Турсуновдан сўнг «Локомотив»нинг икки етакчиси ҳам ушбу мамлакат жамоаси билан шартнома имзолашди. Аввалига Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов, кейин эса ўтган мавсум кашфиётларидан бири Санжар Шоаҳмедов «Ал-Сайлия» клуби билан келишувга эришдилар. Ушбу жамоа 20 январь куни Қатар юлдузлар лигаси доирасида ўз уйида «Умм-Салал»ни қабул қилади. Шу муносабат билан миллий жамоамиздан чақирув олган Темурхўжа терма ўйинларида қатнашмайдиган бўлди. Биз навбатдаги машғулотлардан сўнг Абдухолиқовдан интервью олдик.

- Темурхўжа, ушбу трансфер қай тарзда амалга ошди?

- Бу икки жамоанинг ўзаро келишуви эди. Қатар клубидан таклиф тушаётганини айтишди. Ўйлаб кўрдим, яқинларим билан маслаҳатлашдим ва трансферга розилик бердим.

- Қатар варианти қандай юзага келди? Агент орқали гаплашилдими ёки клублар ўзаро ҳал қилишдими?

- Агентлар йўқ эди. Клублар ўзаро келишиб олишди.

- Яқинда «Локомотив» билан амалдаги шартномангизни узайтиргандингиз.Қатар варианти кутилмаганда пайдо бўлдими?

- Ҳа, бу трансфер кутилмаганда амалга ошди. Клубимиз раҳбарлари «Қатар жамоаси сени ўз сафида кўриш истагини билдирди, ўйлаб кўр», дейишди. Кўриб чиқдим ва айтишим мумкин, катта таваккалга қўл урдим.

- «Локомотив» осонликча қўйиб юбордими ёки шартномангизда шундай банд бормиди?

- Клуб менинг хоҳишимга қаради. «Сенинг ҳар қандай қарорингни ҳурмат қиламиз», дейишди. Бунинг учун улардан миннатдорман.

- «Ал-Сайлия»га ўтишингизда асосий омил нима бўлди?

- Бошқа чемпионатда ўз кучимни синаб кўриш истаги бор эди. Ўзбекистонда ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритгандим. Кетиш фурсати келганини тушуниб етдим.

- «Локомотив» ОЧЛда, боз устига, тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади. Шу нарса ҳам сизни ушлаб қололмадими?

- Айнан шу омил тезда қарор чиқаришимга тўсқинлик қилди. Лекин деярли ҳар йили ОЧЛда ўйнаяпман. Ниманидир ўзгартириш керак эди. Юқорида айтганимдек, таваккал қилдим.

- «Ал-Сайлия» сизни ўз таркибида кўриш истагини билдирган ягона клубмиди?

- Бу саволга бироз бошқача жавоб бераман. «Ал-Сайлия» мени ўз сафида кўришни энг кўп хоҳлаган жамоа бўлди.

- Сардор Рашидов ва Санжар Турсунов Қатарда тўп суришяпти. Улар билан маслаҳатлашмадингизми?

- Сардор билан гаплашдим. У ўз тавсияларини берди.

- Янги жамоангиз машғулотларида иштирок этдингиз. Илк таассуротлар қандай? Шуғулланиш жараёнида фарқ борми?

- Таассуротлар яхши. Илиқ кутиб олишди. Бу ерда ҳамма бир-бири билан жуда аҳил экан. Машғулотлардаги фарқ эса унчалик ҳам катта эмас.

- Мураббий билан гаплашиб олдингизми?

- Ҳа, гаплашдим. У менга ишонч билдираётгани ва умиди катта эканлигини айтди. Жамоадаги вазифамни тушунтириб берди. Тунислик мураббий Сами Трабелси тажрибали мутахассис.

- Қайси рақамни танладингиз?

- 14.

- Ҳозир меҳмонхонада яшаяпсизми?

- Ҳозирча шундай. Лекин алоҳида уй ва машина ҳам беришган. Тез орада ўша хонадонга кўчиб ўтаман.

- Тил масаласида қийналмаяпсизми?

- Йўқ. Инглиз тилини оз-моз биламан. Хорватия клубида ўйнаб юрган кезларим тажриба орттирганман.

- «Локомотив» жойлашган ОЧЛдаги гуруҳ ҳақида қандай фикрдасиз? Собиқ жамоангиз кейинги  босқичга чиқа оладими?

- Шуни айтишим мумкинки, «Локомотив» бу йил ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда фаворит бўлади. Гуруҳдан чиқиш имконияти юқори. Ўтган йили чорак финалда тўхтагандик. Лекин ўйлашимча, камида ярим финалда ўйнашимиз керак эди. Аминманки, бу йил натижалар яна ҳам яхшироқ бўлади.

Киритилди: 30.01.2017 21:24. Ўқилди: 9727 марта. Фикрлар: 4 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.