Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Локомотив” Анталияда тўртта назорат ўйини ўтказади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш мақсадида «Локомотив» футболчилари бугун кечки пайт Анталияга етиб келишди. Жамоа аъзолари Белекдаги «Sueno Hotels Deluxe» меҳмонхонасига жойлашишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ерда ҳаво ҳарорати яхши, иқлим мўътадил. Бир сўз билан айтганда, айни футбол ўйнайдиган ҳаво. Биз жойлашган меҳмонхонада шунингдек, Россия премьер-лигаси вакили «Крилья Советов» ҳам истиқомат қилмоқда. Улар 7 февралга қадар шу ерда бўлишар экан. «Локомотив» эса 13 февралгача Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради.

Икки ҳафта оралиғида «темирйўлчилар» тўртта назорат беллашувида иштирок этишади. Бугун биринчи кунги машғулот жамоа аъзолари узоқ йўл босиб толиқиб келишгани боис кўп давом этмади. Ярим соатлик машғулотда мураббийлар эътиборни кўпроқ тикланиш жараёнига ҳамда чигалёзди машқларга қаратишди. Эртадан бошлаб машғулотлар икки маҳалдан ўтказилади.

Машғулот майдонлари шундоқ меҳмонхонанинг ёнгинасида жойлашган бўлиб, у ерда барча шароитлар етарли. «Локомотив»ни бу мавсум ҳам ниҳоятда жиддий ўйинлар кутмоқда. Жамоамиз мавсумни 20 февраль куни Осиё чемпионлар лигасидаги баҳс билан бошлайди. Шу куни Саудия Арабистонида «Ал Таавон» меҳмони бўламиз. Шундай экан, барчанинг эътибори жорий мавсумни ҳам ижобий тарзда ўтказишга қаратилган.

«Локомотив»нинг Анталия йиғинида иштирок этадиган таркиби:

ДАРВОЗАБОНЛАР
Игнатий Нестеров
Маъмур Икромов

ҲИМОЯЧИЛАР
Ислом Тўхтахўжаев
Салим Мустафоев
Олег Зотеев
Фаррух Иброҳимов
Шерзод Файзиев
Бобур Йўлдошев
Муҳаммад Коне
Шуҳрат Муҳаммадиев

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Садриддин Абдуллаев
Икром Алибоев
Сардор Мирзаев
Тимур Кападзе
Қувондиқ Рўзиев
Кахи Махарадзе
Диёр Туропов
Саламат Қутибоев

ҲУЖУМЧИЛАР
Марат Бикмаев
Тимур Усмонов
Азизбек Амонов
Ньоре Кризо
Мурод Бобожонов

Киритилди: 31.01.2017 11:15. Ўқилди: 5315 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

04.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Локомотив
1-2
Андижон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.