Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хитойга кетадиган борми? Россия чемпионатидан Хитойга йўл олиши мумкин бўлган футболчилар

Хитойликлар РФПЛда тўп сураётган топ даражадаги икки легионер - Халк ва Витселни олиб кетишди. Смоловни эса йўлдан оздира билмадилар. Шунга қарамай, ҳамон Россия чемпионатида фаолият юритаётган аксарият футболчиларга қизиқиш билдиришда давом этишмоқда. Эътиборлиси, улар орасида ўзбекистонлик футболчилар ҳам бор. Bombardir.ru яқин орада Чин юртига кўчиб ўтиши мумкин бўлган ўйинчилардан иборат рўйхат тузди.

Хитой йирик миқдордаги пуллари билан трансфер бозорида шов-шув кўтармоқда, аммо маҳаллий суперлигада йил сайин легионерларга белгиланаётган лимит кучайиб бормоқда. Амалдаги қоидаларга кўра, Хитой чемпионатидаги бир жамоа таркибида беш легионер тўп суриб, улардан бири осиёлик бўлиши шарт. Кейинги мавсумдан тақиқ кучаяди: узоқ хориждан уч, «сариқ қитъа»дан бир футболчи ўйнаши мумкин. Бундай ҳолатда эътибор топ-юлдузларни сотиб олиш эмас, балки Осиё мамлакатлари паспортига эга ўйинчиларни қидиришга қаратилади. Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ»га ўтиб бўлди, «Енисей» аъзоси Валерий Кичин эса клуби тўртта таклифдан қайси бирини танлашини кутмоқда.

Айнан лимит туфайли россиялик аксарият футболчилар Хитойнинг диққат марказидан четда қолишмоқда. Чин ўлкасидагилар топ-чемпионатдан таниқлироқ ўйинчи сотиб олишни маъқул кўришади. Шу боис хитойликлар асосан, РФПЛ ва ФНЛдаги Осиё мамлакатлари фуқаролигига эга футболчиларга қизиқишмоқда.

Далер КУЗЯЕВ, ярим ҳимоячи

Фуқаролиги: Россия|Тожикистон

Клуби: «Терек»

2016|2017 йиллар мавсумидаги статистикаси: 15та ўйин, 1та самарали узатма

Кузяев тўғрисида қарама-қарши фикр мавжуд. Гарчи у марказий ярим ҳимояда тўп сурсада, самарали узатмалари билан ажралиб турмайди, ассистентлик роли унга мутлақо мос эмасдек. «Терек» устози Далердаги универсалликни қадрлайди: ҳам қарши ҳужум ташкил этиб, ҳам ҳимояда тер тўкиши мумкин. Айнан шу боис Грозний жамоасида Кузяев ўз позициясида тенгсиз ҳисобланади. Аммо хитойликлар ҳозирча уни эътибордан четда қолдиришмоқда.

Виталий ДЕНИСОВ, ҳимоячи

Фуқаролиги: Ўзбекистон|Россия

Клуби: «Локомотив»

Статистикаси: 15та ўйин

Москва «темирйўлчилари»нинг чап қанот ҳимоясида бир неча йилдирки, Денисовнинг ўрнини босадигани топилмаяпти. Содда ва камтар йигит майдондаги курашувчанлиги орқали мудофаа чизиғи мустаҳкамлигига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда бирдек фаол бўлган футболчига Туркия ва Хитойдан қизиқишлар бор. Аммо қишки йиғинда Сёмин уни бирга олиб кетди - устоз-шогирд муносабатлари анча яхши. Демак, Денисов қайтадан шакллантирилаётган «Локомотив»да қолиб, энг муҳим «қалқон»лардан бирига айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Сардор АЗМУН, ҳужумчи

Фуқаролиги: Эрон

Клуби: «Ростов»

Статистикаси: 14та ўйин, 2та гол, 1та самарали узатма

Россия чемпионатининг энг ёрқин форвардларидан бири жорий мавсум еврокубокларда порламоқда. Ўз гуруҳида «Бавария»га муносиб қаршилик кўрсатган «Ростов» ЕЛнинг баҳорги босқичида қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Россия чемпионатида эса эронлик ҳужумчи шундай барқарорликка эришолмаяпти, клуби ҳам бинойидек ўйнаяпти, дейиш қийин. Ваҳоланки, ростовликларнинг олдинги чизиғида деярли ўзгариш кузатилмаган - Азмун ва Полоз биргаликда ҳужумларга якун ясашмоқда. Улардан бири ягона форвард вазифасини ўтаса, бошқаси орқароқдан, аниқроғи, қанотдан ёриб киришга эътибор қаратади. Сардорнинг Хитойга кетиш-кетмаслиги борасида нимадир дейиш қийин, ҳаммаси таклифнинг қандайлигига боғлиқ. Умуман олганда, бу футболчи «кўҳна қитъа»га йўл олиши керак. Боз устига, унда Европа Лигасида ўзини кўрсатиш имконияти мавжуд.

Милод МУҲАММАДИ, ҳимоячи

Фуқаролиги: Эрон

Клуби: «Терек»

Статистикаси: 14та ўйин, 4та самарали узатма

Мудофаа чизиғида тўп сурадиган Муҳаммади бирин-кетин голли узатмалар бериш бўйича кўпчиликка намуна бўлиши мумкин. Раҳимов ўз шогирдларидан майдоннинг ҳар бир қисмидан унумли фойдаланишни талаб этади, бу эса, қанот ҳимоячиларининг ҳужум ташкил қилишда фаоллик кўрсатишларига олиб келади. Ўнг томонда тўп сурадиган Уциев бу борада бироз оқсаётган бўлса, чап қанотдаги Муҳаммади барчасини яхши уддаламоқда. Милод шубҳасиз, «Терек» учун энг фойдали харидлардан бирига айланди, зеро грознийликлар бир неча йиллардан буён пулларини иқтисод қилишга катта эътибор қаратишмоқда. Мабодо эронлик футболчини Хитойга сотишни хоҳлашса, унинг нархи олтита нолдан иборат бўлиши тайин.

Саид Агаф ИЗЗАТУЛЛОҲИ, ярим ҳимоячи

Фуқаролиги: Эрон

Клуби: «Ростов»

Статистикаси: 10та ўйин, 1та гол

Бу йигит Мадриднинг «Атлетико» клуби ёшлари таркибида чиниққан, аммо кейинчалик ўйин амалиётига эга бўлиш учун Эрон чемпионатига йўл олганди. Ўз мамлакатидаги фаолияти орқали эса у «Ростов» скаутлари эътиборини ўзига қаратди. Бу пайтга келиб ростовликлар универсал футболчига эҳтиёж сезишаётганди. Иззатуллоҳи Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсатди, Россия чемпионатидаги дастлабки тўлиқ мавсумида ҳам ёмон ўйнамаяпти: ярим ҳимояда тер тўкади, Нобоа ва бошқа шериклари билан ўзаро тушуниб тўп суради. «Ростов» раҳбарлари эронлик футболчининг иштирокини юксак баҳолаб, унга узоқ муддатли шартнома таклиф этишди. Саид Агаф эса ҳеч иккиланмай битимга имзо чекди. Хитой ҳозирча кутишга мажбур.

Вадим АФОНИН, ярим ҳимоячи

Фуқаролиги: Ўзбекистон|Россия

Клуби: «Оренбург»

Статистикаси: 16та ўйин

Афонин ҳозирда Россиянинг кучсиз жамоаларидан бирида таянч ярим ҳимоячиси вазифасини ўтамоқда. Айнан унинг ўзи якка ҳолда рақибнинг барча ҳужумларини қайтаришга уринмоқда. Тўғри, буни ҳар доим ҳам уддалай олмаяпти, бироқ «Оренбург» ўтказиб юбораётган голларга астойдил разм солсангиз, Вадимнинг бунда айби йўқлигини англаб етасиз. Асосан тўрт ҳимоячи билан тўп сурадиган жамоа дарвозасига «Амкар» учта гол урди. Ўзбекистонда эса Афонин доимо эътирофга лойиқ кўрилмоқда. Унга ҳозирча Хитойдан таклиф тушмади, аммо Вадим 30 ёш арафасида ўсишга эришаётган камсонли футболчилардан бирига айланди.

Киритилди: 02.02.2017 10:27. Ўқилди: 9288 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.