Кириш Регистрация

STD.UZ/LOKOMOTIV

Локомотив

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ–2017. “Локомотив” ва “Бунёдкор” учрашувлари превьюси

2017 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичига эртага, 20 февраль куни старт берилади. Унда Ўзбекистоннинг икки клуби – “Локомотив” ва “Бунёдкор”  иштирок этади.

Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ОЧЛ–2017 турнирини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди. Жамоа “А” гуруҳидан жой олди ва плей-офф босқичига чиқиш учун “Ат-Таавун” (Саудия Арабистони), “Ал-Аҳли” (БАА) ва “Истиқлол” (Эрон, Теҳрон) клублари билан куч синашади.

“Темирйўлчилар”нинг илк рақиби Саудия Арабистони вакили – “Ат-Таавун” бўлади. Саудияликлар ОЧЛ мусобақасида биринчи марта иштирок этмоқда. Ўтган мавсумда мамлакат чемпионатида 4-ўринни эгаллаган “Ат-Таавун” ўз тарихида энг яхши натижани қайд этганди.

Асосий футболчилар: Жеҳад Ал Ҳусайн, Талаб Ал Абси, Мунир Эл Ҳамдуи

Бош мураббий: Константин Галса (Руминия)

“Локомотив” янги мавсум олдидан Сервер Жепаров, Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Шоаҳмедов каби футболчилар билан хайрлашган бўлса-да, тошкентликлар ўз сафини тажрибали Шуҳрат Муҳаммадиев, ёш иқтидор эгалари Жалолиддин Машарипов ва Диёр Туропов сингари ўйинчилар билан тўлдирди. “Темирйўлчилар” ўтган мавсумда ОЧЛ–2016 да ажойиб ўйин намойиш қилди ва чорак финалгача етиб борди. “Локомотив” чорак финалда мусобақа финалчисига айланган БААнинг “Ал-Айн” клубига мағлуб бўлганди.

Асосий футболчилар: Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев

Бош мураббий: Андрей Микляев

 

“Ат-Таавун” (Саудия Арабистони) – “Локомотив”(Ўзбекистон)
20 февраль, Бурайда. 20:40 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф (Уммон);
Қанот ҳакамлари
: Ҳамид Сулаймой Марҳун ва Абу Бакар Салим Маҳад (ҳар иккиси Уммон);
Захира ҳаками
: Исо Абдулла Ҳасан Муҳаммад Али (Баҳрайн);
Ҳакамлар назоратчиси
: Ҳалид Жасим Ҳалифа Алдуки Алсенаани (БАА);
Учрашуви комиссар
: Талал Али (Иордания).

Тошкентнинг яна бир клуби – “Бунёдкор” ОЧЛ–2017 турнирини саралаш (плей-офф) босқичидан бошлади. Сергей Лушчан шогирдлари Қатарнинг “Ал-Жаиш” клубини пенальтилар сериясида таслим қилган ҳолда гуруҳ босқичига йўл олди. “Қалдирғочлар” қуръа натижасига кўра “С” гуруҳига тушган “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони), “Зоб Аҳан” (Ироқ) ва “Ал-Айн” (БАА) клублари билан плей-оффга чиқиш учун курашади.

“Бунёдкор”нинг гуруҳдаги илк рақиби Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби бўлади. Саудияликлар ОЧЛ турнирида катта тажрибага эга. 2012-йилда “Ал-Аҳли” Осиё минтақасининг энг нуфузли турнири финалчиси бўлган. Ўшанда жамоа Жанубий Кореянинг “Ульсан Хйундаи” клубига имкониятни бой берганди.

Асосий футболчилар: Жианнис Фетфатзидис, Муҳаммад Абдул Шафи, Саад Абдул Амир

Бош мураббий: Кристиан Гросс (Швейцария)

“Бунёдкор” Ўзбекистон клублари орасида ОЧЛ мусобақасида энг яхши натижа қайд этган клуб саналади. “Қалдирғочлар” икки марта – 2008 ва 2012 йилларда ярим финалгача борган. Пойтахтликлар янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришга муваффақ бўлди. Клуб сафига сербиялик Душан Мичич ва Александар Игньятович, черногориялик Вадим Чемиртан, шунингдек, Алишер Санаев каби футболчилар келиб қўшилди. “Бунёдкор” халқаро майдонда юқори натижаларни қайд этишни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Асосий футболчилар: Элдор Шомуродов, Вадим Чемиртан, Отабек Шукуров

Бош мураббий: Сергей Лушчан

 

“Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон)
21 февраль, Жидда, “Спорт Сити” стадиони. 22:15 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Рюжи Сато (Япония);
Қанот ҳакамлари
: Тору Сагара ва Хироши Ямаучи (ҳар иккиси Япония);
Захира ҳаками
: Араки Юсуке (Япония);
Ҳакамлар назоратчиси
: Аднан Исмоил Алҳафи (Иордания);
Учрашув комиссари
: Сонг Хуанг (Хитой).

Киритилди: 19.02.2017 17:26. Ўқилди: 8680 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 0 0
2 Зомин 0 0
3 Локомотив 0 0
4 Қизилқум 0 0

Футзал

Футзал. Клублар ўртасида ОЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:15
Қизилқум
-:-
Локомотив

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.